Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Биринчи даражали
куйишда терини намловчи ланолинли крем, 2% борли 
вазелин, преднизолон ёки бошқа кортикостероид малҳамлар сурилади. 
Иккинчи даражали 
куйишда ёрилмаган пуфакчаларга тегилмайди, фақат 
тўлиб, таранг бўлиб турган пуфакча тагидан тешиб, суюқлик чиқарилади, 
устидаги пўсти ярага ёпиштириб қўйилади. Антисептиклар (фурацилин, 
хлоргексидин, диоксидин, йодопирон ва бошқалар) билан ишлов берилади. 
Яранинг биринчи босқич даврида экссудатни ўзига тортувчи
малҳамлардан “Левомеколь”, Невосин, 10% стрептомицин эмульсияси, иккинчи 
босқичда ярани тозаловчи ферментлар (трипсин, химотрипсин, ируксол ва 
бошқалар)дан фойдаланилади. Гелли сорбентлар “Гелевин”, “Дебризол”, 
“Целосорб” малҳамлари юз соҳасидаги ярага сутка давомида 2-4 марта суртилади, 
302 


натижада яра қуриб, усти жигарранг қўтир билан қопланади ва кейинчалик ўзи 
тушиб кетади. 
Куйишнинг III А даражаси, яранинг биринчи босқичида гиперосмомоляр, 
таркибда полиэтилен оксид ва проксонал бўлган “Диоксидиновая”, “Левосин”, 
“Левомеколь” малҳамлари ишлатилади. 7-8 кунга келиб, куйган соҳа демаркацион 
ҳалқа билан ажралади. Шу вақтда болаларда некроэктомия ўтказиш мумкин, 
қайта некроэктомия 9-10 чи суткада ўтказилади. Шундан сўнг яранинг 
тозаланиши тезлашиб, ярага тери ўтказишга тайёргарлик кўрилади. Ярада 
грануляцион тўқима ҳосил бўлганидан сўнг, у маҳаллий тўқималар билан 
озиқлантирувчи асосда ёки тери эркин кўчирилиб ёпилади. Бугунги кунда 
биотехнологик усулларнинг ривожланиши туфайли ярани сунъий шароитда кўп 
қатламли аутологик кератиноцидлар, фибробластлар билан тиклаш мумкин. 
Кимёвий куйишда, жароҳат юзасига ишлов бериш учун, аввало, 
куйдирувчи моддани нейтралловчи эритма (суюқлик)лар ишлатилади. Куйиш 
кислота ёки оғир металлар таъсирида юзага келган бўлса 5 % сода эритмаси
ишқордан куйган бўлса –лимон ёки борат кислотанинг кучсиз эритмаси (1 стакан 
сувга 1 чой қошиқ эритиб), KMnO
4
ёки оҳакдан куйганда – глюкоза эритмаси 
аппликация қилинади. Яра тозаланиб, битаётганда эластопротектор малҳамлар – 
контрактубекс, ворен, цепан билан ишлов берилади. Физиотерапевтик 
муолажалар: лидаза электрофорези, гидрокортизон фонофорези, гелий–неон 
лазер билан нурлаш, парафин, озокеритли аппликациялар, массаж, миогимнастика 
ўтказилади. Юқорида келтирилган тадбирлар ўз вақтида ўтказилса гипертрофик 
ва келлоид чандиқлар ҳосил бўлишининг олди олинади, акс ҳолда оғиз, бурун 
тешиклари торайиши, қовоқлар ағдарилиб, тортишиб қолиши ва бошқа асоратлар 
юзага келади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish