Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
бемор жароҳатланган тишини кўрсата олади, оғриққа 
шикоят қилади. Кўздан кечирилганда, қоқилиб қолган тиш пастки жағда – 
қатордаги тишлардан пастроқ, юқори жағда– юқорироқ жойлашган бўлади. 
қоқилган тиш ўз ўқи атрофида айланиб, ҳар хил даражада “бурилган” бўлиши ҳам 
мумкин. Тиш суякка қанча чуқур кирса, шунча “калта” бўлиб кўринади. Айрим 
ҳолларда альвеоляр ўсиқда тишнинг кесув қиррасигина кўринади, тиш суякда 
сиқилиб қолганлиги боис қимирламайди. Тиш пульпаси некрозга учрайди. 
Рентгенологик текширувда:
тиш альвеоляр ўсиқдан жағ танасига 
қадалиб кирганлиги, периодонтал ёриқ бутунлай кўринмаслиги; атрофдаги суяк 
тўқимаси зичлашиб, ўз структурасини йўқотганлиги аниқланади (20б-расм). 
Даволаш.
2–
3 ёшдаги болаларда қоқилиб жағ ичига кириб кетган тишнинг 
ўзи қайтадан мустақил “ёриб” чиқиши мумкин. Агарда 4–6 ой ичида тиш ўрнидан 
силжимаса, у олиб ташланади. Сут тишининг илдизи 1/3 қисмигача сурилган 
бўлса, у ҳам олиб ташланади. 
Асоратлар:
ўткир травматик периодонтит, ҳамда периостит ривожланиши 
илдиз шаклланишдан тўхтаб қолиши, шунингдек тиш ўрнашмасдан чиқиб 
кетиши, ёки кўрсатмалар бўйича олиб ташлашга тўғри келиши мумкин. 
Тишнинг тўлиқ травматик чиқиши 
периодонт, айлана боғлам, қон- 
томир нерв тутами тўлиқ узилганда кузатилади. Одатда, бундай жароҳат юқори 
жағнинг фронтал тишларида учрайди. 
Шикоятлар.
Тиш қаторида бир тишнинг йўқлиги, катакчасидан қон 
кетиши, лабларда шиш борлигига. Айрим болалар ва ота-оналар тишни қўлларида 
олиб келадилар. 
Клиник манзараси:
бемор тиши тушиб ўрни бўш қолгани, оғриқ ва қон 
кетишига шикоят қилади. Оғиз бушлиғи кўздан кечирилганда: тиш катакчаси 
янги ивиган қон билан тўлган, атрофидаги шиллиқ парда йиртилган, катакча 
312 


деворларидан бири синган, ёки илдиз билан бирга чиқиб кетганлигини аниқлаш 
мумкин. Текширув ўтказилаётганда, катакча деворлари сақланганлигига эътибор 
бериш лозим, катакча деворлари фақат синмаган ҳолатдагина тиш, 3 сутка 
давомида реплантация қилиниши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish