Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Рентгенологик текширувлар



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Рентгенологик текширувлар
ёрдамида бўғим ўсиғининг синишини 
тасхишлаш қийин бўлса, спираль мультипланар реконструкцияловчи компьютер 
томографик текширувини ўтказиш лозим бўлади. Юз суякларининг аксиал ва 
сагиттал текисликда ўтказилган КТ си синиш чизиғининг жойи, йўналиши ва 
бошқа суяклар билан муносабатини кўриш имконини беради. 
МРТ бош, юз-жағ ва бўйин соҳалари барча тўқималарининг ҳолатини 
кўрсатиб берувчи аниқ усул ҳисобланади. 
321 


Альвеоляр ўсиқ ва тишларнинг ҳолатини аниқлаш учун оғиз ичидан 
олинган дентал тасвир етарли маълумот беради. 
Жағ суякларининг синишларини даволаш 
Болалар жағ суякларининг синишиларни даволаш катта ёшдагилардаги 
каби принциплар асосида ўтказилади. Мақсад – суякнинг анатомик бутунлиги ва 
фаолиятини тиклаш. Бунинг учун:
а) бўлаклар бир бирига яқинлаштирилиши (репозиция); 
б) тўғри ҳолатда маҳкамланиши; 
в) жағларни бир бирига тортиб, ҳаракатдан чиқариш (иммобилизация); 
г) асоратларнинг олдини олиш (травматик остеомиелит, гайморит, 
флегмона, абсцесс ва бошқалар); 
Болаларга биринчи ёрдамни жароҳат олинган жойда катталар 
кўрсатадилар. Болани транспортировка қилишдан аввал бинт билан айлана энгак-
тепа боғлам ёрдамида суяклар иммобилизация қилиниши керак. 
Бола беҳуш бўлиб, жароҳатдан қон кетаётган бўлса, шошилинч равишда 
тиббиёт муасасаларига етказилиши лозим. Тез ёрдам хизмати етиб келса, 
реанимация қилиш тадбирлари ҳодиса рўй берган жойда бошланиб,
ихтисослашган бўлимда давом этирилади. 
Жароҳат кўлами катта бўлса, бола албатта невропатолог, нейрохирург ва 
офтальмолог кўригидан ўтиши, зарур бўлса, неврологик ёки нейрохирургик 
бўлимга ўтказилиши керак. 
Ташхис аниқ қўйилганидан сўнг, суяк бўлакларини репозиция қилиб 
маҳкамлаш режаси тузилади. Режани амалга ошириш учун етарли даражада тўлиқ 
оғриқсизлантиришни таъминлаб бериш зарур. Бунинг учун замонавий 
премедикация ва маҳаллий оғриқсизлантириш усулларидан фойдаланиш, зарур 
бўлса, умумий оғриқсизлантириш чорасини кўриш лозим. 
Болаларда тишлар тузилишидаги ҳусусиятлар, улар сонининг алмашинув 
даврида камлиги, жағ суякларининг болалар ёшига хос ҳусусиятлари эътиборга 
олинганда, катталарда фойдаланиладиган даволаш усулларини қўллаб бўлмайди. 
322 


Юқори ва пастки жағлар альвеоляр ўсиқлари синишларини, тишлар чиқиш 
даврида, пластмассадан тайёрланган тиш–милк каппа билан маҳкамлаш мумкин. 
Синган бўлакнинг ҳар икки томонида иккитадан тиш бўлганда, альвеоляр ўсиқни 
маҳкамлаш учун ортодонтик симдан букилган шинадан фойдаланилади. Бунинг 
учун альвеоляр ўсиқ репозиция қилинади. Бўлакдаги ва икки ёнидаги тишлар 
(камида иккита тиш) яхшилаб қуритилади. Кислота билан эмаль едирилади, сув 
билан ювиб ташлаб, қайтадан қуритилади, композитли кимёвий ёки нур билан 
қотувчи пломба ашёларидан бирини ишлатиб, симдан букилган ёй шиналарга 
маҳкамланади. Симдан ташқари, шу мақсадда шиша толали ёки полиэтилен лента 
(“Rebbond”, “Fiber Splint”) ишлатилиши мумкин. Шу мақсадда ортодонтик брекет 
тизимидаги симни фаоллаштирмасдан фойдаланиш мумкин. Сут тишли 
болаларнинг юқори ва пастки жағлар синган альвеоляр ўсиқларини маҳкамлаш 
учун индивидуал тайёрланган тишлар устидан тақиладиган пластмасса шина–
каппадан фойдаланиш мумкин. Бу каппа чиққиб кетган ва синган тишлар, 
альвеоляр ўсиқни ўз жойидан қимирлатмай ушлаб туриши мумкин. Шина 
каппанинг юқорида келтирилган қатор афзалликлари билан бирга, айрим 
камчиликлари ҳам бор: у қўпол, гигиеник талабларга жавоб бермайди, каппа 
остидаги милкда яллиғланиш келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ечиб олиш 
қийин, шунинг учун ярага ишлов бериш ва назорат қилиш қийинлашади.
Сут прикус (тишлам) даврида ва тишлар сони кам бўлганда, жағларнинг 
синган бўлакларини маҳкамлаш учун ўзи қотувчи пластмассалардан тайёрланган
индивидуал тиш-милк усти шинасидан фойдаланилади. Бундай шина бўлакларни 
физиологик окклюзия (тишлам, прикус)да маҳкам ушлаб туради. Юқори жағ 
синганда тиш – милк усти шинаси, сифатида шина қошиқдан фойдаланилади. 
Бўлаклар ўзининг оғирлиқ кучи таъсирида пастга силжимаслиги учун айланма 
боғлам билан, пастки жағни юқорига тортиб, бошдаги боғламга маҳкамланади. 
Сут ва алмашинув тишлам (прикус) даврида юқори ва пастки жағларни бир 
вақтда махкамлаш зарур бўлса, пласстмасадан шина моноблок тайёрланади. Бу 
шина, узоқ муддат фойдаланилганда ҳам, тишларга деярли зиён етказмайди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish