Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
Пастки жағ “Кўк новда” ёки қобиқ остида синганда, 
унда синишга хос белгилар бўлмайди. Юз соҳасида сезиларли катталашаётган 
шиш, қонталаш, сўлак оқиши, оғриқ кузатилади. Аммо, бунда синишга хос 
белгилар (тишламнинг ўзгариши, тиш қаторида “зинапоя” белгиси, бўлаклар 
ғижирлаши) ни аниқлаш қийин. Бўлаклар силжиган бўлса, оғиз бўшлиғи шиллиқ 
пардаси шикастланганлиги, (йиртилганлиги) бўлаклар силжиб, “зинапоя ” ҳосил 
бўлганлиги, бўлаклар чети синиш чизиғидаги тишнинг қимирлаши ёки тўлиқ 
чиқиб кетганлиги кузатилади. Пастки жағнинг бурчак соҳаси синганида, клиник 
манзара ўзгача бўлади: Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси бутунлиги бузилмайди. 
Бироқ, қонталаш ва шиш кузатилиб, тишлаган ва чайнаш ҳаракатларида кучли 
оғриқ пайдо бўлади. Синган томонда тишлар ўз антагонистлари билан контактда 
бўлмаслигини куриш мумкин. Пастки жағ бурчагидан синганда бўлакларнинг 
силжиш йўналиши тана шикастланган ҳолатидагидек бўлади, аммо силжиш 
даражаси кучли бўлади. Бунга сабаб, кичик бўлак (жағ шохи)нинг ўз ҳажми ва 
ўлчами жиҳатдан кичиклиги бўлиб, шу боисдан, унинг юқорига ва ичкарига 
силжиши осон кечади, иккинчидан – m.pterygoideus lateralis et medialis, ҳамда m. 
temporalis тортишиш кучлари ҳам юқорига, олдинга ва ичкарига йўналишда 
тортади. 
Пастки жағ танаси икки томонда ҳам синганда
учта бўлак ҳосил 
бўлади, яъни иккита ён ва улар орасидаги бўлак. Марказда жойлашган бўлак 
m.mylohyiodeos, m. digastrigus, m.genio-
glossus таъсирида пастга ва орқага 
силжийди. Бундай вазиятда тил ҳам орқага сурилиб кетиши юқори нафас 
318 


йўлларини тўсиб (кекирдакка ҳаво ўтмай қолиши) ва бу обтурацион асфиксия 
ҳолатига олиб келиши мумкин. Ён бўлаклар эса, m.pterygoideus lateralis et 
medialis таъсирида олдинга ва юқорига силжийди. 
Пастки жағ бўғим бошчаси бир томонлама ёки икки томонлама 
синиши мумкин.
Бўғим ўсиғининг бир томонлама синиши зарб қарама– қарши 
ён томондан ёки даҳандан берилганда юзага келади. Катта бўлак соғ томондаги 
m.pterygoideus lateralis et medialis таъсирида синган томонга силжийди (буни 
марказий чизиқ сурилишидан аниқлаш мумкин). Кичик бўлак m.pterygoideus 
lateralis (синган томонда) таъсирида пастга ва ичкарига силжийди. Бўғим 
ўсиқлари икки томонда синса, ўртадаги катта бўлак мушаклар тортишиш кучи 
мувозанатда бўлганлиги учун силжимайди. Кичик бўлаклар иккала томонда 
пастга ва ичкарига силжийди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish