Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Жағларнинг лат ейиши
. Болаларда кўп учрайдиган жароҳат. Бундай 
шикастланиш очиқ ва ёпиқ шаклда бўлиши мумкин. Ёпиқ лат ейишда юмшоқ 
тўқималарда (тирналган, шилинган, йиртилган) яралар бўлмайди. Суяк қобиғи ва 
атрофдаги тўқималарда асептик яллиғланиш кечади ва суяк қалинлашади 
(гиперостоз). Бевосита жароҳат олинганидан сўнг ўтказилган рентгенологик 
текширув натижаларида синиш борлиги аниқланмайди. Айрим ҳолларда юмшоқ 
тўқималарга қон куйилганлиги (гематома)нинг сояси кузатилиши мумкин. Лат 
еган суяк қобиғида жадал равишда периостал суяк ҳосил бўлади ва шунинг 
ҳисобига суяк қалинлашади. 3-4 ҳафтадан сўнг рентген тасвирида суяк устида 
қатлам-қатлам янги ҳосил бўлган трабекуляр тузилишдаги суяк сояси аниқланади. 
Кейинчалик у қалин ва зич суяк шаклида кўринади. Жағлар лат еган соҳада суяк 
қалинлашиб, (гиперостоз), шакли ўзгаради. 
Очиқ лат ейишда
шикастланган жағ суяги атрофидаги юмшоқ 
тўқималарда (тирналган, шилинган, урилиб йиртилган) яралар бўлади. Қон 
қуйилиши натижасида тўқималар қонталаш, чайнов мушаклари қўшилиб лат еса, 

миозит, яллиғланиш контрактураси (тиришиш) кузатилади. Бундай жароҳатда 
жағнинг бир томонлама синишига ўхшаш белгилар намоён бўлади. 
Адабиётларда мактабгача бўлган болалаларда жағ суяги лат еганидан сўнг 
саркома билан асоратлангани келтирилган. Маълумки, 8 ёшгача бўлган болаларда 
суяк қобиғи фаол ўсаётган ва шаклланаётган давр бўлиб, жароҳат таъсирида 
ривожланиши тугалланмаган ҳужайраларда атипик ўсиш бошланиши мумкин. 
 
Пастки жағ синишлари 
(Fracturae ossium mandibulae) 
Пастки жағи синган боланинг шикоятлари синиш локализацияси ва сони 
(бир, икки ва кўп)га, бўлакларнинг ҳолати (силжимаган ёки силжиган)га, бош мия 
жароҳати бор– йўқлиги сингари омилларга боғлиқ бўлади. Болалар, одатда, 
316 


жағнинг урилган жойидаги оғриқ, овқат истеъмол қила олмаётганлиги ва оғиз 
ёпганда тишлар оғришига шикоят қиладилар. 
Болаларда пастки жағ синишининг қуйидаги уч хил тури фарқланади:
“Яшил новда” типидаги ёки “мажнунтол” кўринишидаги синишда суяк 
компакт пластинкаси ва унга яқин жойлашган ғовак модда синади. Жағ ички 
компакт пластинкасининг бутунлиги бузилмайди. Устидаги суяк қобиғи (периост) 
ажралмайди; 
Қобиқ остида (субпериостал) синиш содир бўлганда – жағ суяги бутунлай 
(тўлиқ) синади, аммо суяк қобиғи бутунлиги сабабли бўлаклар ўз жойидан 
силжимай қолади. Бундай синишда тишлам (occlusio) ўзгармайди, бўлаклар 
орасида “ғижирлаш” (crepitatio) ҳам аниқланмайди. Аммо, синиш соҳасида 
юмшоқ тўқималар шикастланганлиги (лат ейиши, қонталаш, яра) сабабли оғриқ 
пайдо бўлади. 
Травматик (жароҳатдан юзага келган) остеолиз пастки жағ бўғим 
ўсиғининг узилиб кетишида кузатилади. Узилган бўғим бошчасининг сўрилиб 
кетиш механизми аниқланган эмас: орадан 2–3 ой ўтгандан сўнг рентген 
тасвирида бўғим бошчаси тўлиқ сўрилиб кетганлигини аниқлаш мумкин. 
Кейинчалик жағнинг дистал қисмида кемтик ҳосил бўлиб “сохта” бўғим ҳосил 
бўлади ва пастки жағнинг ўз муайян ҳаракатлари сақланиб қолади. Агар бола 
эмизикли даврида жароҳатланган бўлса, 7–12 ёшга етгач, жағнинг бир 
(жароҳатланган) томони ўсишдан тўхтаб қолганлигини маълум бўлади. 
Пастки жағнинг синишлари барча ёшдаги болаларда учраши мумкин: 
туғруқ йўлларидан ўтаётганда– акушер болани қўллари билан чиқариб 
олаётганда, дастлабки қадамларини ташлаб, энди юришни бошлаган вақтда ўз 
мувозатини сақлай олмай, даҳани билан урилиб жароҳатланиши мумкин. 
Мактабнинг бошланғич синфларида (7–10 ёш) назоратсиз кўнгилочар 
ўйинлар даврида, ўспирин болаларда–дарахтдан йиқилиш, муштлашиш оқибатида 
ҳам шундай жароҳатлар келиб чиқиши мумкин. Пастки жағнинг аксарият тана 
соҳаси, сўнг бўғим ўсиғи (бир ёки икки томонлама) синади. Тана соҳаси синган 
ҳолатдаги клиник белгилар, асосан, бўлакларнинг силжишига боғлиқ. Синиш 
317 


чизиғи марказий тишлардан қанча узоқ (дистал) жойлашса, бўлакларнинг 
силжиши шунча ортади.
Катта бўлак m.mylohyiodeus, m. digastrigus, m.genio-glossus ва genioglosus 
тортишиш кучи таъсирида пастки ва ташқи томонга силжийди. M.pterygoideus 
lateralis et medialis ларнинг бир томонлама қисқариши ҳисобига синган томонга 
силжийди. Кичик бўлак, жағни кўтарувчи m.pterygoideus lateralis et medialis, 
m.masseter, m. Temporalis нинг қисқариши туфайли юқорига, олдинга ва ичкарига 
силжийди.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish