Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Анестетикларга сезучанликни аниқлаш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Анестетикларга сезучанликни аниқлаш
учун қатор синама реакциялар 
мавжуд. Энг кенг тарқалган синама – тери ичига юбориш. У қуйидагича 
74 


ўтказилади: билакнинг букилувчи юзасидаги тери ичига 0,1 мл изотоник эритма 
киритилади. Кейин, шу жойдан 10 см.. масофада (пастроқ), тери ичига 0,1 мл 0,1% 
анестетик эритмаси киритилади. Анестетикка организмнинг реакцияси 10-15 мин. 
ўтгандан кейин баҳоланади, анестетик ва изотоник эритма киритилган соҳаларни 
бир бири билан қиёслаб кўрилади. Кўпинча изотоник эритмани тери ичига 
киритиш гиперемия участкаси пайдо бўлиши билан тугайди, шунинг учун ундан 
назорат учун фойдаланидилар.
Анестетик модда киритилган жойдаги терининг гиперемияси диаметри 
изотоник эритмадан ҳосил бўлган гиперемия участкаси билан қиёслаб 
солиштирилганда, диаметри 10 мм ошса, проба мусбат ҳисобланади ва бу 
анестетикни қўллаш мумкин эмас деган хулоса килинади. Анестетикдан ҳосил 
бўлган гиперемия диаметри 8-9 мм ташкил этганда ҳам, ушбу моддани мазкур 
беморга ишлатиш мумкин эмас. Бундай ҳолатда анестетикни алмаштириш ёки 
вақтинча режали оператив аралашувдан воз кечиш зарур. Агар аралашув ҳаётий 
кўрсатмаларга кўра ўтказилаётган бўлса, бошқа анестетик моддаси бўлмаса, 
умумий оғриқсизлантиришни эса таъминлаш имкони бўлмаса, антигистамин дори 
воситаларини юбориб, юқорида айтиб ўтилган тез ёрдам препаратлари 
мажмуини тайёрлаб, анестезияловчи эритмани жуда паст концентрацияларда 
киритиб, биологик пробани ўтказиб, кейингина керакли миқдорда юбориш 
мумкин. Бу, сўзсиз, хатарли.
Маҳаллий асоратлар 
Инфильтрацион анестезия ўтказилиши билан боғлиқ бўлган маҳаллий 
асоратлар орасида – тўқималарга инфекция киритилиши. Кўп учрайди у кўпинча 
оғриқсизлантириш 
оғиз 
ичидан 
ўтказилганида 
кузатилади. 
Бунинг 
профилактикаси стерил шприцлар, игналар ва анестезияловчи эритмалардан 
фойдаланиш ҳисобланади. Тери томондан анестезия қилинганда инъекция жойи 
антисептиклардан бири ёки Люголь эритмаси билан пухта тозаланиши зарур. Бо-
лаларда бу қоидага қаттиқ амал қилиниши шарт, бироқ, турли сабаблар (турмуш 
даражаси ва ота-оналар салоҳияти ва ш.к.)га кўра улар шахсий гигиена 
75 


қоидаларига ҳамиша ҳам амал қилмайдилар. Инъекция жойига бирор антисептик 
эритма билан ишлов бериш лозим. Шиллиқ парда томонидан анестезия 
ўтказилганда ҳам оғиз бўшлиғи аъзолари гигиеник ҳолатини ва мазкур аралашув 
қандай касаллик билан боғлиқлигини инобатга олиш керак. Оғизни антисептик 
эритма билан чайишнинг ўзи кифоя қилади ёки (агар бола кичик ёшда бўлса) 
инъекция жойига антисептик билан ҳўлланган тампон ёрдамида ишлов бериш 
лозим. 
Инфильтрацион анестезиянинг баъзи маҳаллий асоратлари ўтказувчан 
оғриқсизлантириш усулида ҳам кузатилади. Шу боис улар ҳақида – мувофиқ 
бўлимларда батафсил маълумот берилади.. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish