Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Оғриқсизлантирувчи модда таъсирига анафилактик реакция



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Оғриқсизлантирувчи модда таъсирига анафилактик реакция.
Хирургик аралашув вақтида қўлланиладиган анестетиклардан новокаинга 
анафилактик реакция пайдо бўлади, шунинг учун болаларда бу анестетикдан 
бошқа имконият йўқ вақтлардагина фойдаланиш мумкин. Реакциянинг асосида 
Артюс-Саҳаров феномени ётади яъни – зудлик билан юзага келадиган турдаги 
гиперергик анафилактик реакция ривожланиб, анафилактик шок билан тугайди 
деб ҳисобланади. Антиген-антитело мажмуасининг пайдо бўлиши биологик фаол 
моддалар (гистамин, серотонин, брадикинин)нинг, ҳаддан ташқари кўпайишига 
олиб келади ва микроциркуляциянинг бузилишини келтириб чиқаради, томирлар 
ўтказувчанлиги ошади, силлиқ мускулатуранинг қисқариши, периферик 
томирларда қон йиғилиб қолишини вужудга келтиради. Бундай ўзгаришлар 
натижасида юқори нафас йўллари ва юз тўқималарининг тез ортиб борадиган 
шиш (солқиши), нафас олиш қийинлашиши, овознинг хирриллаши, юз ва бўйин 
71 


соҳасида қизил доғлар, билакнинг ички қисмларида тери қичиши, безовталик ва 
қўрқув билан намоён бўлади. Шошилинч равишда малакали ёрдам кўрсатилмаса, 
бундай ҳолат ўлим билан тугалланиши мумкин.
Коллапс - 
бу юрак фаолиятининг кескин сусайиб кетиши ва томирлар 
тонусининг етишмовчилигидан келиб чиқадиган холат. Қон томирлар тонусини 
пасайиши натижасида ва периферик томирларда қон йиғилиб, депо ҳосил қилиши 
туфайли циркуляциядаги қон ҳажми камаяди, артериал ва веноз босимнинг 
кескин пасайиши кузатилади, бош миянинг гипоксияси белгилари ва 
организмнинг ҳаёт учун муҳим бўлган функцияларининг сусайиши билан намоён 
бўлади.
Даволаш.
Бундай ҳолат кечиктириб бўлмас тадбирларни - юрак 
фаолиятини яхшилайдиган, периферик томирлар дилатациясини бартараф этувчи 
дориларни киритиш; ҳамда симптоматик терапия ўтказишни талаб қилади. Агар 
стоматологик аралашув зарур бўлмаса, уни маълум муддатга кечиктириш лозим, 
турли ҳамроҳ касалликлари бўлган болаларга диққат-эътибор бериш зарур. 
Бундай болага ёрдам педиатр билан биргаликда ёки асосий касаллик бўйича соҳа 
мутаҳассиси билан биргаликда ўтказилса бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish