Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Маҳаллий оғриқсизлантириш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Маҳаллий оғриқсизлантириш 
Инъекцион
Ноинъекцион 
Апликацион усул: 
Инфильтрацион 
Ўтказувчан кимёвий, физикавий 
Қаттиқ Юмшоқ (периферик, марказий) Спрей билан сепиш усули 
тўқималар тўқималарни Тўқималарга суртиш 
(cуяк ичи)
Интралигаментар
Сўрғичли
 
Чизма 1. 
Болаларда қўлланиладиган маҳаллий оғриқсизлантириш турлари таснифи 
Ўтган асрнинг 50-60 йилларида стоматологик беморларни поликлиника 
ёки стационар шароитларида операцияга седатив тайёрлашни кўзда тутувчи 
потенцияланган (кучайтирилган) оғриқсизлантиришни Ю.И. Бернадский, Е.Д. 
64 


Покотило ва Л.К. Банная таклиф қилганлар. Шу мақсадда болаларга 2% 
хлоралгидрат ҳуқналарини, катталарга аминазин, андаксин ёки мепробамат 
дориларини асосий даволаш воситаси сифатида қўллашни тавсия этганлар. 
Умумий оғриқсизлантириш эндигина жорий этилаётган ва кўпгина клиникалар 
ҳали етарлича керакли асбоб ва ускуналар билан таъминланмаган вақтда 
маҳаллий потенцияланган оғриқсизлантириш ўзининг ижобий ролини ўйнади. 
Ҳозирги вақтда бундай схемалар замонавий маҳаллий ва умумий 
оғриқсизлантириш усуллари билан рақобат қила олмайди. 
Аппликацион оғриқсизлантириш 
Бу усул тўқималарнинг юқори қатламлари (шиллиқ парда, тери)га 
анестетикни тампон билан бостириш ёки спрей сепиб оғриқсизлантиришни кўзда 
тутади. Шиллиқ парда, терига қараганда анча яхши оғриқсизлантирилади. Шу 
мақсадда болаларда шафтоли мойидаги 5-20% анестезин эритмаси қўлланилар 
эди. Ҳозирда замонавий гель, малҳам дорилар қўлланилади (масалан, перилен-
ультра, ксилонор-гель, инстила-гель, пиромекаин 1-2% эритмаси ёки 5% 
малҳамли), хап дорилар (облаткалар) анестезия учун (Anaesthesic tabs), 
стоматологик фирмалар мева-резаворлар ҳиди билан бойитилган турли 
препаратлар чиқарадилар (“Septodont“, “ESPE” ва ш.к.). 
Анестезиянинг аппликацион усулига кўрсатмалар:
инъекцион анестезия 
олдидан, игна санчиш жойини оғриқсизлантириш;одатда милкда юза жойлашган 
шиллиқ ости абсцессларини кесиш. 
Айрим муаллифларнинг вақтинчалик тишларни олиб ташлаш учун 
аппликацион оғриқсизлантиришдан фойдаланиш ҳақидаги тавсияларига амал 
қилиш қийин. Тиш, маълумки, хатто илдизлари физиологик сўрилиш босқичида 
турса ҳам, айлана боғлам периодонт тўқималари ва нерв-томир боғлами билан 
бирлашган. Периодонт тўқимасини аппликацион анестезия ёрдамида самарали 
оғриқсизлантириб бўлмайди, шунинг учун қимирлаб турган тишни ҳам оғриқсиз 
олиш мумкин эмас. Барча йўналишларда қимирлаётган, фақатгина циркуляр 
боғлам толаларида ушланиб турган тишни эса ота-оналар, боланинг ўзи ўйнаб, 
оғриқсизлантиришсиз олиб ташлаши мумкин. 
65 


Сурункали перикоронарит билан зарарланган “капюшон” кесилиши 
вақтида бу анестезияни қўллаш тавсия этилмайди, чунки тўқималарда 
оғриқсизлантириш етарли бўлмаганлиги сабабли операцияни тўлиқ ҳажмда 
бажариб бўлмайди. Жағлар синишида, шиналар ёки каппалар қўйишдан олдин 
аппликацион анестезиясидан фойдаланиш ҳам хато ҳисобланади. Милклар ва
шиллиқ парда сезиш қабилиятини йуқотса, технологик жиҳатдан нотўғри 
тайёрланган шиналардан ҳосил булган ҳаддан зиёд (ортиқча) босимни милк 
сезмайди ва кейинчалик милкларда, жарроҳатдан яллиғланиш жараёнининг авж 
олиши (генерализацияси)га сабаб бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, ҳамма ҳолатларда ҳам самарали оғриқсизлантиришга 
эришиб бўлмаслиги боис болалар хирургик стоматологиясида аппликацион 
оғриқсизлантиришни қўллашга кўрсатмалар чегараланган ва уларни кенг 
ишлатишга эҳтиёж йўқ. 
Шиллиқ парда ва терини аппликацион усулда оғриқсизлантиришга 
кўрсатмалар бўлса 10% лидокаин эритмаси, Хylonor spray, Peryl-spray (спрей 
билан) ишлатилади. Бундай юқори концентрацияли анестетиклар 
шикастланмаган шиллиқ пардада қўлланилиши мумкин эканлигини ёдда тутиш 
керак. Айрим ҳолатларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish