Болаларда ўтказувчан оғриқсизлантириш ўтказиш принциплари
1. Ўтказувчан оғриқсизлантириш 6-15 ёшлардаги болаларда юқори жағдаги
доимий тишлар, пастки жағдаги сут ва доимий тишлар олинганда, шунингдек –
пастки жағда турли жарроҳлик аралашувлари ўтказиш учун қўлланилади.
2. Болаларда марказий ўтказувчан анестезия усуллари фақат фавқулодда
ҳолатлардагина ўтказилади.
3. Жағ суякларининг ўсиш жараёни давомида, улардаги анатомик тузилма
(эгат, чуқурча, дунглик, тешик, қирралар ва ҳ.к.)нинг жойлашиши ўзгаради ва
аксарият қуйидаги қонуниятларга эга ():
-
юқори жағда – кўз ости тешиги, кўз косасининг остки четидан пастга
бола ёшига кўра: 6 дан 12 ёшгача – 1-2 мм га, 13 дан 15ёшгача – 4-5 мм гача
“силжийди”;
-
юқори жағ дўнглиги участкасида орқа юқори альвеоляр толалар чиқиш
жойи ҳам пастга силжиш тенденциясига эга ва катта ёш гуруҳидаги болаларда
қарийб альвеоляр ўсиққа яқин жойлашади;
77
-
курак тишлар тешиги (foramen incisium) альвеоляр ўсиқдан марказий
тишлар чизиғи бўйича ортга томон кўчишга мойил бўлади;
-
танглайнинг катта тешиги жойлашиши қаттиқ ва юмшоқ танглай
чегараси йўналишидан бироз орқага силжийди;
-
пастки жағ тешиги f.mandibulae боланинг ёши катталашган сайин
юқорига “силжийди”, энгак тешиги эса – тишларнинг вақтинчалик окклюзиясида
биринчи ва иккинчи молярлар, доимий тишламда эса премолярларнинг ўртасида
жойлашади.
4. IV гуруҳ ёшидаги (6-12 ёш) болаларда периферик ўтказувчан анестезия
ўтказилаётганда, игнани жағ суяги каналларига киритиш шарт эмас, анестетик
эритмасини тешик атрофига юборилиши кифоя килади.
5. Периферик ўтказувчан (палатиналдан ташқари) анестезия болаларда
экстраорал усулда бажарилгани маъқул, чунки бунда тўқималарга инфенкция
тушиши эҳтимоли камаяди, инъекцион игнани cуяк (суяк пардаси) ва мушак
бўйлаб киритиш эҳтиёжи бўлмайди ва қатор асоратларнинг олди олинади; бола
боши билан кескин ҳаракат қилгудек бўлса, ёки тўсатдан оғзини беркитса
игнанинг оғизга тушиши, тилга санчилиши, ютиб юбориши, нафас йўлларига
кетиб қолиш ҳавфи бўлмайди.
6. Болаларда ўтказувчан анестезияни экстраорал йўл билан ўтказишдан
олдин терининг инъекция қилинадиган жойини аппликацион анестезия усули
ёрдамида оғриқсизлантириш мақсадга мувофиқдир.
7. Ўтказувчан оғриқсизлантиришдан сўнг, болани назоратсиз қолдириш
мумкин эмас, чунки ҳар дақиқа кутилмаган вазият (умумий ва маҳаллий
асоратлар, пациентнинг ножоиз ҳатти-ҳаракати ва ш.к.) юзага келиши мумкин.
8. Ўтказувчан анестезия болаларда анестетикнинг 1% эритмаси билан
амалга оширилади. Агар анестетикнинг йўриқномасида, эритманинг
концентрацияси ва болалар учун дозалари кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолатда
катталарнинг ярим дозаси юборилади.
9. Ўтказувчан оғриқсизлантиришнинг бошланиш вақти қатор омилларга:
эритма концентрацияси, унинг миқдори, керакли соҳага етиб боришига, шу билан
78
бирга тўқималарнинг ҳолати (чандиқлар, битишмалар, периферик нерв толалари
касалликлари)га боғлиқ.
10. Болаларда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар туфайли марказий
анестезия камдан-кам ҳолатларда амалга оширилади. Бундай анестезия
ўтказишдан аввал вазиятни баҳолаш ва бу усулни қўллаш қай даражада ижобий ва
салбий таъсирига эга эканлигини ҳисобга олиш ва энг оптимал йўлни танлаш
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |