Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Анафилактик шок -
организмнинг ўткир умумлашган ўзига хос аллергик 
жавоб реакцияси бўлиб, хатарли симптомлар мажмуасидир тўқималар даражасида 
гемодинамиканинг декомпенсацияланган бузилиши билан кечиши. Мумкин 
“шок” атамаси йиғма ҳарактерга эга бўлиб, беморнинг фақатгина оғир ҳолатини, 
патофизиологик ўзгаришлар изчиллиги ва уларнинг компенсация даражасини 
таъкидлайди. “шок”ни юзага келтирган омил хусусан анестетик модда юрак, 
томирлар, қоннинг реологик ҳусусиятлари ва тўқима ҳужайраларига турлича 
таъсир этади. 
Пайдо бўлиш механизми ва клиник белгиларига асосланиб шокнинг 
қуйидаги шаклларини ажратадилар: 
гиповолемик (геморрагик, травматик , дегидратацион); 
анафилактик; 
кардиоген; 
72 


инфекцион-токсик. 
Организмга антиген тушгандан сўнг, патофизиологик жараёнлар 
бошланади: микроциркуляция бузилиб, қон босими пасаяди, портал тизимда қон 
тўпланиб, ҳиқилдоқ, ўпка ва мия соҳаларида солқиш ривожланади. Шунингдек 
бронхоспазм юзага келади. 
Ота-онаси ёки боланинг ўзи анестетик киритилган юмшоқ тўқималарда 
оғриқлар, кейинчалик эса – оғиз атрофидан бошланиб; юз, бўйин, қўл-оёқлар 
терисигача тарқалган қичишишга, кўнгил айниши, аксириш, қорин оғриғи, томоқ 
бўғилиши, кўкрак оғриши, нафас олиш оғирлигига шикоят киладилар. Шок 
симптомлари зудлик билан ривожланади, баъзан болалар врачни ўз ҳолати ҳақида 
огоҳлантириб улгурмайдилар. 
Клиник манзараси
. Анафилактик шокнинг биринчи клиник симптомлари 
пайдо бўлиши ва оғирлиги одатда аллерген билан контакт вақти (экспозицияси)га 
нисбатан тўғри пропорционал бўлади. Дастлаб юз териси, оғиз шиллиқ 
пардасининг ранги окариб, шишиб қолади. Пульс тез лашади, томирлар тонуси 
тушиб, артериал босим пасаяди. Клоник тиришишлар, ғайриихтиёрий сийиш ва 
дефекация, ҳушидан кетиш кузатилиши мумкин. Симптомларнинг қай даражада 
яққол намоён булишига кура анафилактик шокнинг қуйидаги клиник шакллари 
фарқланади: 
1 – 
респиратор – ҳиқилдоқнинг қисилиши (стридор) товуш йўлининг 
қисқариши (ларингоспазм) бронхнинг сиқилиши (бронхоспазм) бурун йўллари 
битиб ринит билан кечади. 
2 – 
дерматоген - тери қичиши, уртикар, тўқималарнинг ангионевротик 
шиши, билакнинг букилиш юзаларида ва кўкрак қафасининг олд қисми терисида 
гиперемия соҳаларининг пайдо бўлиши хос; 
3 – 
васкуляр – юрак-қон томир тизими фаолиятининг бузилишлари 
(тахикардия, гипотензия, аритмия, юрак товушлари бўғиқлиги) устун туради; 
4 – 
абдоминал – қоринда спастик оғриқ пайдо бўлиши, қусиш, диарея 
кузатилади. 
73 


Даволаш
. Анафилактик шок ҳолати юзага келганда шошилинч ёрдам 
қуйидаги изчил амалларни ўз ичига олади: 
шок сабабчиси бўлган препаратни киритишни тўхтатиш; 
болани ёнбошлатиб ётқизиш, (қусиқ массалари туфайли аспирацион 
асфиксия юзага келишининг олдини олиш), дислокацион асфиксия хавфи бўлса, – 
тилдан ип ўтказиб, ташқарига тортиб маҳкамлаш; 
препарат инъекция қилинган соҳа атрофига 0,1% адреналин ёки 1% 
мезатон эритмаси (0,2-0,5 мл) ва тери остига тана массасига нисбатан 0,01 мл/кг 
миқдорида юборилади; 
Боланинг умумий ҳолати бирозгина ўзгариб терида касаллик белгилари 
намоён бўлганда, мушак орасига антигистамин (димедрол, супрастин 1 мл/кг; 
циметидин 5 мл/кг, ранитидин 1 мл/кг) дорилар қилинади; 
кортикостероидларни қўллаш, ваҳолонки улар шокдан чиқарувчи препарат 
ҳисобланмасалар ҳам, бироқ уларнинг антиаллергик, антитоксик, антигистамин 
таъсири шок асоратларини бартараф этади. Шунинг учун бирданига мушак ичига 
гидрокортизон (4-8 мг/кг) ёки томир ичига 3% преднизолон эритмаси (0,1-0,2 
мг/кг) ёки метилпреднизолон (20-40 мг) юбориш лозим; 
анафилактик шок қаерда пайдо бўлганлигидан қатъий назар, бола 
педиатрик клиникага ёки юз-жағ жарроҳлиги бўлимига, интенсив даво ўтказиш 
учун госпитализация қилинади. 
Стационар шароитида бошланган медикаментоз даво беморнинг умумий 
ҳолатини ҳисобга олган ҳолда давом эттирилади. Шокнинг умумий 
симптоматикаси сақланиб, қон босим паст бўлса, вена ичига 0,01% адреналин 
гидрохлорид эритмаси такроран, плазма ўрнини босувчи эритмалар қуйилади, 
натрий хлориднинг изотоник эритмаси (15 мл/кг мин.). Бронхоспазмда ёки нафас 
олишнинг бошқа бузилишларида – эуфиллин 5-7 мл/кг 20 мл натрий хлориднинг 
изотоник эритмаси, юрак заифлигида - глюкагон (0,225 мг/кг), юрак 
гликозидлари (строфантин ёшига монанд дозаларда) юборилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish