Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)


I даврда
– 
альвеоляр ўсикнинг фронтал кисмида жойлашган, кичикроқ 
ўлчамдаги туғма шишусмаларни (кўпинча фибромалар): тил ва лунжлардаги 
папилломани олиб ташлаш, тил узангисини узайтириш, юзнинг юмшоқ 
тўқималари ва оғиз бўшлиғи аъзоларининг травматик жарроҳатларига хирургик 
ишлов бериш; сут бериш вақтида кўкрак сўрғичини шикастловчи туғма кесувчи 
тишларни олиб ташлаш. 

II даврда
– 
юз ва оғиз бўшлиғидаги безарар ўсмаларни, кичик 
ўсмасимон шишларни олиб ташлаш, юқори ва пастки жағлардаги тишларни 
67 


даволаш, оғиз бўшлиғининг нуқсонсиз, узоқ давом этмайдиган, умумий 
оғриқсизлантиришга эҳтиёж бўлмаган жарроҳатларига хирургик ишлов бериш. 
 - 
III даврда
– 
юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни олиш, 
юзнинг юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи тўқималарининг кичикроқ 
ўсмаларини олиш; юқори ва пастки лабларнинг узангисини узайтириш; юзнинг 
юмшоқ тўқималари ва оғиз бўшлиғининг кичикроқ жарроҳатларига хирургик 
ишлов бериш. 

IVдаврда
– 
юқори ва пастки жағлардаги вақтинчалик тишларни, юқори 
жағдаги доимий кесувчи тишларни, папиллома, фибромани олиш; юз ва оғиз 
бўшлиғининг ретенцион кисталарини хирургик даволаш; юмшоқ тўқималар 
жарроҳатларига хирургик ишлов бериш; ўтказувчан анестезиядан аввал қўшимча 
оғриқсизлантириш. 

V даврда
– 
юз соҳаси юмшоқ тўқималарининг кичикроқ жарроҳатларига 
хирургик ишлов бериш, кичикроқ ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларни олиш; 
перифокал инфильтрацион анестезия билан оғиз бўшлиғи ва юз-жағ соҳаси 
абсцессларини очиш; ўсмалар ва ўсмасимон ҳосилаларнинг диагностик 
пункциялари; юмшоқ тўқималар ўсмаларининг биопсияси; ўтказувчан 
оғриқсизлантиришдан олдин қўшимча анестезия. 
Болаликнинг III ва IV даврларида инфильтрацион анестезия аксарият 
юқори жағдаги вақтинчалик тишларни олишда қўлланилади. Бунга асос: 
вақтинчалик ва доимий тишлар куртакларини ўз ичига қамраб олган жағларнинг 
ғовак қисмида органик моддалар устун туради, cуяк каналчалари вақтинчалик 
тишларнинг периодонтал оралиқлари кенг. Бу ҳусусиятлар суяк ва периодонтга 
анестезияловчи эритманинг яхши сўрилишига шаронт яратади, тиш олиш ва 
альвеоляр ўсиқдаги оператив аралашувларни оғриқсиз ўтказиш имконини беради. 
Юмшоқ тўқималарни оғриқсизлантириш учун инфильтрацион анестезия 
қуйидагича бажарилади: шиллиқ парда ёки тери (олдин ўтказилган аппликацион 
анестезиядан сўнг) юзасига нисбатан кичикроқ бурчак остида тўқимага игна 
суқилиб; киритиш билан аста секин эритма, режалаштирилган жарроҳлик 
аралашуви соҳасига юборилади ва инфильтрация қилинади. 
68 


Тишлар олинаётганда кўпинча плексуал анестезиядан фойдаланилади. Уни 
амалга ошириш техникаси қуйидагича: юқори жағда ўтув бурмаси соҳасидан 
бироз юқорига, пастки жағда эса пастроққа игна санчилади ва суяккача 
киритилади ва 0,3 мл эритма юборилади. Тўқимадан игна чиқариб олинганидан 
сўнг, юмшоқ тўқималарни тампон билан суякка босиб қўйиш керак, бу 
анестезияловчи эритмани яхшироқ шимилишига ёрдам беради. Бундай 
анестезияни баъзан милк инфильтрацияси деб аташади. 
Болаларда сут тишини олаётганда оғриқсизлантирувчи моддани тишнинг 
икки томонидан тишлараро сўрғичига киритиб, сўрғичли анестезияни ўтказиш 
мумкин. (тишлараро сўрғичлар соҳасидаги суяк ғовак тўқимасига анестетик 
модда яхши шимилади). Бироқ бундай (интралигаментар) анестезия кам 
қўлланилади, чунки анестетик эритмаси сўрғичга ёки боғламга киритилаётганда 
қаттиқ оғриқ беради.
Суяк ичи инфильтрацион оғриқсизлантириш усулидан кўпрок биринчи уч 
гуруҳ ёшидаги болаларда ўтказиладиган хирургик аралашувларда фойдаланиш
тавсия этилади. Сўрғичли анестезия ўтказилаётганда, игнани суякка чуқур 
киритилсагина, самарали cуяк ичи анестезиясига эришиш мумкин. Анестезия 
бажарилаётганда, игна олинаётган тишдан дистал тишлараро сўрғичларга 
суқилади ва пардадеворга босим остида анестезияловчи эритма киритилади. 
Анестезияловчи эритма альвеоляр ўсиқнинг ғовак моддаси ва периодонт 
тўқималарига ўтиб боради. Баъзан бундай анестезия ўтказилганда, эритма шу 
даражада суякка кириб борадики, пастки жағ каналидаги пастки альвеоляр нерв 
толасигача етиб боради, ва мандибуляр (ўтказувчан) анестезия амалга ошади. 
Болаларда cуяк ичи анестезиясини ўтказиш учун калта, (йўғон) бақувват игна, 
пластмасса ёки металл шприцдан фойдаланган яхши, (эритмани юқори босимда 
киритаётганда шиша шприц ёрилиши ва хирург қўлининг жарроҳатланишига 
олиб келиши мумкин). Суяк ичи анестезиясидан II ва IV гуруҳ ёшидаги болаларда 
тишлар олинаётганда фойдаланиш мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish