Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори лаб ва танглайнинг бир томонлама кесиб



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юқори лаб ва танглайнинг бир томонлама кесиб
ўтувчи туғма кемтиклари 
Шикоятлар
: юқори лаб, альвеоляр ўсиқ ва танглайда нуқсон борлигига, 
чақалоқ кўкракни эма олмаслиги, суюқлик оғиздан оқиб кетиши, – овқат бурун 
бўшлиғига тиқилиб қолиши ва боланинг тез-тез нафас олишига бўлади. 
Клиник манзара
: альвеоляр ўсиқ ва танглайнинг бир томонлама кесиб 
ўтувчи нуқсонида кемтик одатда юқори лабдан альвеоляр ўсиқка - биринчи–
иккинчи тишлар ораси ёки иккинчи кесув тиш ўрнига, кесув тишлар суяги 
432 


(os.Incisivum) ва танглай орасидаги чокдан қаттиқ ва юмшоқ танглайга давом 
этади. Юқори жағ катта ва кичик бўлакларга бўлинади. Альвеоляр ўсиқдан ўтган 
кемтик қаттиқ танглайда кенгайиб, танглай чодирига давом этади. Юмшоқ 
танглай ва тилча иккига ажралган ҳолда мушаклари яхши ривожланмаган, ҳалқум 
доираси кенгайган, кемтик четларидаги шиллиқ парда оч пушти рангда текис 
бўлади. Мушаклар қисқарганда, кемтик четлари йирилиб нуқсон янада каттароқ 
бўлиб кўринади. Катта (соғлом) бўлакнинг альвеоляр ёйи кемтик 
четида очиқдек

ёки медиал йўналишда силжиб 
торайган бўлади
. Соғлом томонда танглай ўсиғи 
димоғ суяги билан бириккан. Нуқсон томонда, бурун ва оғиз бўшлиқлари 
туташган, бурун равоқлари катталашган, кўкимтир рангда кўриниб туради.
Юқори лаб ва танглайнинг икки томонлама кесиб ўтувчи 
туғма кемтиклари клиник манзараси 
Юқори лаб ва танглайнинг икки томонлама кесиб ўтувчи туғма 
кемтикларида юқори лаб ва юқори жағ учга-икки ён ва ўрта (марказий) 
бўлакларга ажралади. 
Премаксилла (марказий бўлак) алоҳида анатомик тузилма (структура) 
сифатида кўрилади. Унинг таркибига: юқори лабнинг марказий қисми 
(фильтрум), димоғ суяги ва ўнга бириккан кесув тишлар суяги ва альвеоляр ўсиқ 
киради. Бу структура ўртада, эркин ҳолатда жойлашади ва икки ён томонлар 
йўналишида қимирлайди. Премаксиллада, одатда марказий курак тишлар 
жойлашади. Чақалоқларда бу бўлак, ҳар хил даражадаги протрузия, олдинга 
чиққан ҳолатда бўлади. Л.Е.Фролова таснифида протрузия белгиси эътиборга 
олиниб, нуқсонларнинг 3 хил оғирлик даражаси келтирилган. Премаксилла 
қанчалик кучли протрузияга учраса, ён бўлаклар бир бирига шунчалик яқин 
келиб, юқори жағнинг кўндаланг ўлчами тораяди. Одатда лабнинг ўрта бўлаги, 
бурун тўсиғининг териси ва тоғай қисми яхши ривожланмаган бўлади. Айрим 
болаларда ўрта бўлак ўз ўқи атрофида айланиб, бир томонга оғиб, қийшайиб 
қолади. 
433 


Юқори жағнинг иккала бўлагидаги танглай ўсиғи ва танглай суягининг 
кўндаланг (горизонтал) пластинкаси ўсиши ортда қолганлиги сабабли ўлчамлари 
калта бўлади. 
Айрим болаларда юқори жағ ва юмшоқ танглай мушаклари яхши 
ривожланмаганлиги туфайли микрогнатия юзага келади. Юмшоқ танглай 
мушаклари қисқарганда кемтик кенгроқ бўлиб кўринади, ринолалия кучайиб, 
боланинг нутқида тушуниб бўлмайдиган даражада манқаланиш юзага келади. 
Ёши катта бўлган сайин, салбий ўзгаришлар чуқурлашиб боради. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish