Юқори жағ туғма нуқсонларини жарроҳлик
усуллари билан даволаш
Юқори жағ туғма нуқсонларини жарроҳлик усули билан даволаганда,
танглай ва ҳалқумнинг анатомик бузилишлари бартараф этилиб, Ушбу аъзолар
фаолияти тикланиши лозим. Жарроҳлар ўз олдиларига қуйидаги вазифаларни
қўядилар:
Мавжуд кемтикни тўлиқ ёпиш (бартараф этиш);
Юмшоқ танглайни ҳалқумнинг орқа деворига етадиган даражада
узайтириш;
Оғиз-ҳалқум доирасини торайтириш.
Танглайдаги туғма кемтикни бартараф қилиш учун, нуқсон четларидаги
тўқималар кесиб, ажратиб олиниб, ўртага сурилган ва узаро тикилган. Танглай
туғма нуқсонини маҳаллий тўқималар билан бартараф қилиш усули 1826
I.Diffenbach томонидан таклиф қилинган.
Муаллиф кемтик четларини кесиб ташлаб операцион жароҳат ҳосил
қилган. Танглайда альвеоляр ўсиқ четидан 2-3 мм ташлаб, шиллиқ пардани
суяккача кесиб, шиллиқ парда-суяк қобиғидан иборат тўқималар қатламини
иккала томонда танглай суякларидан лахтак шаклида ажратиб олган. Юмшоқ ва
436
қаттиқ танглайдан ажратиб олинган икала томон лахтаклари ва танглай
мушаклари бир-бири билан ўзаро тикиб қўйилган. 1861 йил B.Langenbeck бу
усулни такомиллаштирган. Кўп йиллар давомида танглай кемтигини бартараф
қилиш учун бу усулдан фойдаланилган. Лангенбек усули қисқарган юмшоқ
танглайни узайтириш ва ҳалқум доирасини торайтириш имкониятини
таъминламас эди.
Кейинроқ, Эрнст ва Галль (1915), юмшоқ танглай тўқималарини ўртага
яхши сурилишини таъминлаш учун кесмани юқори жағ альвеоляр ўсиғи ортида
қанот-жағ бурмасида давом этишни, шу кесмадан юмшоқ танглай мушакларини
ҳалқум деворларидан ажратиб ўртага суришни таклиф қилдилар. Лангенбек
таклиф қилган усулда, кесма танглайнинг олд қисмида, альвеоляр ўсиқ четидаги
кесма билан туташмас эди. Яъни кўчириладиган лахтак, иккита озиқлантирувчи
асосда бўлган. Бундай лахтаклар билан, кесиб ўтувчи кемтикларда, танглайнинг
олд қисмидаги нуқсонни ёпиб бўлмас эди.
П.П.Львов (1925-1926) лахтаклар уртага (кемтик томон) яхши сурилиши
учун, (кемтик четлари ва альвеоляр ўсиқ четларида ўтказилган кесмаларни)
қўшимча кесма билан бирлаштиришни таклиф қилди. Шундан сўнг, лахтаклар
суякдан тўлиқ ажратилгач, улар танглайнинг олд қисмидаги нуқсонни ёпиш
имконини берди. Кўчирилган лахтаклар орқага ва ўртага яхши сурилиши учун,
П.П.Львов қон томир-нерв тутамини танглай каналидан чиқариб олиш мақсадида
катта танглай тешигининг орқа қиррасини синдиришини таклиф қилди.
Натижада кўчирилган лахтакларнинг озиқланиши сақланган ҳолда,
ҳаракатчанлиги жуда ортган.
437
Расм. Львов бўйича шиллиқ парда-суяк усти пардадан иборат лахтакни кесиш чизмаси (а), лахтаклар
кўчирилгандан кейинги ҳолат (б)
Танглай лахтаклари мобиллигининг ошиши, айниқса кенг кемтикларни
бартараф этиш имкониятини яратади. Аммо, бурун шиллиқ пардаси
узаймаганлиги учун танглайни орқага суриш (ретротранспозицияга) имконияти
йўқ эди. А.А.Лимберг, бурун шиллиқ пардасини қаттиқ танглайдан ажратиб, уни
икки томонда кўндаланг кесиб узайтиришни, таклиф қилди.
Юқорида келтирилган маълумотлар, танглай туғма кемтикларини
жарроҳлик йўли билан даволаш усуллари кўп йиллар давомида
такомиллаштирилиб борилаётганлигидан далолат беради.
А.А.Лимберг, (1929) Лангенбек операциясини такомиллаштиришга
қаратилган барча таклифларни тартибга солиб 5 босқичли радикал уранопластика
операциясини таклиф қилган (расм). Шу боис бу операция Лимберг бўйича
радикал уранопластика операцияси номини олган.
а
б
в
а-Лангенбек Эрнст Львов кесмалари чизмаси; б-лахтаклар ажратиб олинган; в-қаватма қават
чоклар қўйилган ҳолат.
438
Расм
Бурун шиллиқ пардаси
қаттиқ танглай каналининг
танглай кўндаланг
девори Львов бўйича
(горизонтал) пластинкасидан
синдирилган, интерламинар
ажратилиб Лимберг бўйича кесилган
остеотомияда искананинг ўрнатилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |