Танглай туғма нуқсонларининг таснифи
Москва давлат медицина стоматология университети болалар
стоматологияси кафедраси амалиётида танглай туғма нуқсонларини ташҳислаш
ва даволаш учун қуйидаги клиник-анатомик таснифдан фойдаланилади:
Юмшоқ танглайнинг туғма кемтиклари (яширин, тўлиқ бўлмаган, тўлиқ).
Юмшоқ ва қаттиқ танглай (яширин, тўлиқ бўлмаган, тўлиқ) туғма
кемтиклари.
Юмшоқ, қаттиқ танглай ва альвеоляр ўсиқнинг (бир ёки икки томонлама)
тўлиқ нуқсони.
Альвеоляр ўсиқ ва танглай олд қисмининг туғма нуқсони:
а) тўлиқ бўлмаган (бир ёки икки томонлама);
б) тўлиқ (бир ёки икки томонлама).
Тошкент тиббиёт академияси болалар стоматологияси кафедрасида
танглай туғма нуқсонларини ташҳислаш учун Л.Е.Фролова (1973) таснифидан
фойдаланилади. Таснифга кўра, танглай туғма нуқсонлари қуйидагича бўлинган.
1а. Тилча (лак-лук)нинг яширин кемтиги.
1б. Тилча (лак-лук)нинг тўлиқ кемтиги.
428
2а. Тилча ва юмшоқ танглай кемтиги.
2б. Тилча, юмшоқ ва қаттиқ танглай 1\3 қисмининг кемтиги.
3а. Тилча, юмшоқ ва қаттиқ танглай 1\2 қисмининг кемтиги.
3б. Тилча, юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг кесув тешигигача давом этган
кемтиги.
Тилча (лак-лук)нинг яширин (I а) ва тўлиқ кемтиги (I б).
Тилча, юмшоқ танглай ва танглай суяги кўндаланг пластинкасининг (II а) кемтиги; тилча,
юмшоқ ва қаттиқ танглай 1\3 қисмининг кемтиги (II б)
Тилча, юмшоқ ва қаттиқ танглай (1\2 қисми)нинг кесув тешигига етмаган (III а) кемтиги ва
тилча, юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг кесув тешигигача бўлган (III б) кемтиги.
А.Л.Колесов, М.М.Каспарова келтирган маълумотларида танглай туғма
кемтиклари юқори лаб кемтиги билан 40–47% ҳолларда бир вақтда бирга
учрайди.
429
Л.Е.Фролова (1973) юқори лаб, альвеоляр ўсиқ ва танглайнинг бир-бирига
туташувчи кемтикларини кесиб ўтувчи, деб номлаган. Улар танглайнинг бир
томонида ёки икки томонида бўлиши мумкин. Л.Е.Фролова альвеоляр ўсиқдаги
кемтик кенглигининг ўлчамига кўра, уларни уч даражаға бўлган.
Бир томонлама лаб ва танглайнинг кесиб ўтувчи туғма нуқсонида,
альвеоляр ўсиқ бўлаклари орасидаги масофа 5 мм гача бўлганда, биринчи даража,
6–
12±1,4 мм.гача иккинчи даража, 13± 1,6 мм. ва ундан кўп бўлганда эса учинчи
даражада оғирликдаги нуқсон деб атаган.
I
даража II даража III даража
Расм . Бир томонлама лаб ва танглайни кесиб ўтувчи туғма нуқсонлар даражалари чизмаси
Икки томонлама кесиб ўтувчи туғма кемтик даражасини аниқлаш учун,
Л.Е.Фролова, кесув суяк (премаксилла)ни альвеоляр ёйдан олдинга силжиши
ҳамда бўлаклар ва кесув суягининг орасидаги масофани мезон қилиб олган.
Биринчи даражали икки томонлама кесиб ўтувчи туғма кемтикда,
премаксилла 8–10 мм.гача олд томонга силжиган бўлиб, ён бўлаклар ва димоғ
суяги орасидаги масофа 4–5 мм.ни ташкил қилади.
Иккинчи даражадаги икки томонлама кесиб ўтувчи туғма кемтикда,
премаксилла (марказий бўлак) 10–15 мм.гача олдинга силжиган, ён бўлаклар ва
димоғ суяги орасида 10-15 мм.масофа бўлади.
430
Учинчи даражадаги икки томонлама кесиб ўтувчи туғма кемтикда,
премаксилла (марказий бўлак) олд томонга 16-20 мм. ва ундан кўп силжиган, ён
бўлаклар эса димоғ суягига тақалиб туради.
I
даража II даража III даража
Расм. Икки томонлама лаб ва танглайни кесиб ўтувчи туғма нуқсонлар даражалари чизмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |