Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори жағнинг типик туғма нуқсонлари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Юқори жағнинг типик туғма нуқсонлари 
Танглайнинг туғма нусонларини ўрганиш учун нормал (соғлом) танглай ва 
ҳалқумнинг тузилишини билиш талаб этилади. Бурундан нафас олиш, луқмани 
ютиш ва сўзларни талаффуз қилиш ҳалқум ва танглай иштирокида амалга 
оширилади. Шу сабабли ҳалқум, юмшоқ ва қаттиқ танглай тузилиши ҳақида 
қисқача маълумот келтириш ўринлидир. 
Ҳалқумнинг тузилиши 
Ҳалқум (pharynx) бурун ва оғиз бўшлиқларининг бевосита давоми бўлиб, 
чуқурлиги 12-15 см, воронкага ўхшаш бўшлиқ. Ҳалқумнинг бешта: юқори, орқа, 
икки ён ва олд деворлари тафовут қилинади. 
Ҳалқум юқорида энса суягининг асосий қисми ва қисман пона суяги 
танасига бирикади. Бу девор ҳалқум гумбази (fornix pharyngis) деб аталади. 
Ҳалқумнинг орқа деворини бўйин умуртқалари ва бўйиннинг чуқур жойлашган 
мушаклари ҳосил қилади, ён деворлари асосини йирик қон томирлар ва нервлар 
ташкил қилади. Ҳалқум бўшлиғи(cavitas pharyngis) уч қисмга: 
1) бурун қисми- эпифаринкс (pars nasalis) 
2) оғиз қисми – мезофаринкс (pars oralis) 
3) хикилдоқ қисми- гипофаринкс (pars laryngea)ларга бўлинади 
Ҳалқумнинг бурун қисми- pars nasalis pharynges (эпифаринкс)ҳалқум 
гумбази ва юмшоқ танглай орасида ҳаракатчан ҳолатда жойлашган. Эпифаринкс 
икки бурун ҳалқумга очиладиган тешиклар каналлар – (choana dextra et sinistra) 
орқали бурун (ўнг ва чап) бўшлиқлари билан туташади. Эпифаринкс ён 
деворларига ўрта қулоқ эшитув (Евстахиев) найининг тешиги – ostium 
pharyngeum tubae очилади. 
Ҳалқумнинг оғиз қисми – pars oralis (мезофаринкс) уч деворга эга. Бу қисм 
олд томондан бўғиз, ёки томоқ тешиги (isthmus faucium) воситасида оғиз бўшлиғи 
421 


билан туташиб кетади. Юмшоқ танглай оғиз ҳалқумдан бурун ҳалқумга ҳаво ва 
луқма ўтмаслигини таъминлайди. Оғиз юмуқ бўлган ҳолатда юмшоқ танглай тил 
илдизи юзасида ётади. Ҳаво бурун бўшлиғидан ҳиқилдоққа тўсиқсиз ўтади. 
Гапириш, луқмани ютиш вақтида, ҳалқумнинг орқа ва ён деворлари кўтарилиб, 
юқорига ва олдинга силжийди, юмшоқ танглай юқорига ва орқага, ҳалқумнинг 
орқа деворига теккунча, силжийди ва мезофаринкс эпифаринксдан герметик 
равишда ажралади. Ютилаётган луқма бурун бўшлиғига ўтмаслиги, нутқ равон, 
тушунарли бўлиши юзнинг ўрта қисми тўғри ривожланиши ҳамда юқори ва 
пастки тиш қаторлари, ёйларида тишлар жойлашуви ва окклюзиясида патологик 
ўзгаришлар юзага келмаслиги учун қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг тузилиши 
бенуқсон бўлиши лозим. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish