Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсонларини жарроҳлик



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсонларини жарроҳлик 
усули билан даволаш 
Юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсонлари лаб ва танглай 
нуқсонларининг 15-25% ташкил қилади. Лабнинг икки томонлама туғма 
нуқсонлари ҳар хил даража ва шаклга эга бўлади. Уларнинг жуда кўп: симметрик, 
асимметрик, яширин, тўлиқ бўлмаган, қисман, тўлиқ, кесиб ўтувчи каби 
шаклларининг турлича комбинациялари бўлганлиги учун, бундай нуқсонларни 
жарроҳлик усули билан даволашда бир қанча муаммолар мавжуд. 
419 


Ҳозирги даврда хам ҳар иккала томонда хейлопластика операцияси бир 
вақтда ёки алоҳида ўтказилиши афзалми деган муаммо кўп баҳс-мунозаралар 
мавзусидир. Бирламчи хейлопластика услубининг, бола юз соҳаси ўрта 
зонасининг ўсиши ва шаклланишига салбий таъсири каттадир. Боланинг ўсиши,
ривожланиши эътиборга олинмай, бир вақтда иккала томонда ўтказилган 
хейлопластикадан сўнг, ўсмирлик даврига келиб юз-жағ тизимининг шакл ва 
функционал бузилишлари, юз қиёфасининг беўхшовлиги намоён бўлади. 
Бугунги кунда аксарият муаллифлар фикрича: 
а) Юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсони бўлган болалар 
ҳаётларининг биринчи кунларидан бошлаб, ихтисослашган марказлар қошида 
неонатолог, педиатр, ортодонт, жарроҳ, оториноларинголог ва бошқа 
мутахассислар назорати остида комплекс даволанишлари мақсадга мувофиқдир; 
б) юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсонларида хейлопластика 
ўтказилиши учун оптимал муддат бола, ёшининг 4-9 ойлари ҳисобланади. Бу 
ёшда димоғ суяги ва премаксиллада суякланиш жараёни ҳали тугалланмаган 
бўлади; 
в) премаксилла кескин равишда олдинга туртиб чиққан ҳолатларда, 
ортодонтик даво ўтказилмаган ёки самара бермаган бўлса, уни мажбуран орқага 
суриш (вомеротомия) қатъиян ман этилади. Акс ҳолда у, атрофияга учрайди ёки 
ичкарига (танглай томонга) энгашиб, юзнинг ўрта қисми кичиклашиб қолишига 
сабаб бўлади; 
г) юқори лабнинг икки томонлама туғма нуқсонларида, хейлопластика 
операцияси бир вақтда ҳар иккала томонда ёки алоҳида ўтказилишидан қатъий 
назар, чизиқли усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Бугунги кунда ТТА болалар стоматологияси кафедрасида, юқори лабнинг 
икки томонлама туғма нуқсонларини бартараф этишда, юқорида келтирилган 
принципларга амал қилган ҳолда ёрдам кўрсатмоқда. 
Юқори лабнинг икки томонлама тўлиқ нуқсонларини жарроҳлик усули 
билан даволашнинг жуда кўп усуллари ишлаб чиқилган. Шулардан биз, ТТА 
420 


болалар стоматологияси кафедраси ва клиникасида қўлланилиб келинаётган 
усулларни келтирамиз.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish