Радикал уранопластика босқичлари:
Қаттиқ танглайдан шиллиқ қават ва суяк усти пардасидан иборат
лахтакларни кўчириб олиш
. Кемтикнинг икки четидаги шиллиқ парда кесилиб,
операцион яра ҳосил қилинади. Альвеоляр ўсиқни танглай юзасида, кичик кесув
тишининг қаршисидаги милк (шиллиқ парда) суяккача кесилади. Кесма
(Лангенбек бўйича) альвеоляр ўсиқ бўйлаб ретромоляр соҳагача давом этади
Алвеоляр ўсиқ четидаги кесма (кесув тешигини четлаб) кемтик четидаги
операцион яра билан (П.П.Львов бўйича) туташтирилади. Ҳосил бўлган лахтаклар
қаттиқ танглайдан кўчириб олинади.
Лахтакларни орқага суриш (ретротранспозиция)
а) танглай канали катта тешиги (ҳалқасининг), орқа ва ички қисмлари
махсус искана билан синдирилади ва қон (иккала томон) томир нерв тутами
(П.П.Львов) бўйича чиқариб олинади.
б) бурун шиллиқ пардаси қаттиқ танглай орқа четидан (А.А.Лимберг)
бўйича юқорида кўндаланг кесилади.
Интерламинар остеотомия
—
Альвеоляр ўсиқ ортида қанот жағ бурмаси
бўйлаб, ретромоляр соҳада (Эрнст – Галль бўйича) ўтказилган кесма орқали
қанотсимон ўсиқ илмоғи топилади. Искана ёрдамида понасимон суякнинг
439
қанотсимон ўсиқлари иккала томон медиал пластинкалари (processus pterygoideus
medialis) синдирилади. Ҳалқум доираси (ўрта қисми)ни торайтириш
(мезофарингоконстрикция) мақсадида, синдирилган пластинка илмоғи (hamulus
pterygoideus), унга ёпишган танглай чодирини тарангловчи мушак (m.tensor velii
palatini) ва ҳалқум-танглай мушаги (m. palatopharyngeus) билан биргаликда ўрта
(медиал ҳолат)га (А.А.Лимберг бўйича) сурилади.
Ҳосил бўлган бўшлиқ йодоформли дока билан (А.А.Лимберг бўйича)
тўлдирилади.
Яраларга чок қўйиш (стафилоррафия). Юқоридаги операциянинг тўртта
босқичидан сўнг, икки қават (бурун ва оғиз) лахтаклари ҳосил қилинади. Бу
лахтаклар бўшатилади ва четлари бир бирига яқинлаштириб, уч қават чок
қўйилади: дастлаб бурун шиллиқ пардасига, юмшоқ танглай мушакларига ва оғиз
шиллиқ пардасига.
Ҳимоя пластинкасини тақиш.
Кўчирилиб ўзаро тикилган лахтаклар қаттиқ танглайга ёпишиши ва ярадан
қон кетишининг олдини олиш мақсадида пластмассадан тайёрланган ҳимоя
пластинкаси тақилади.
Танглай туғма нуқсонларини даволаш учун собиқ совет мамлакати
худудида кўп йиллар давомида радикал уранопластика операцияси қўллаб
келинди. Бу операция А.А.Лимберг томонидан 10 ёшдан ошган болаларга тавсия
этилган эди. Чунки операциянинг юқори жағ ўсишига салбий таъсир этувчи
(хусусан, танглайнинг катта тешиги ва понасимон суяк қанотсимон ўсиғи медиал
пластинкасини синдириш) босқичлари мавжуд эди. Бу операцияни кейинчалик
бир қанча муаллифлар такомиллаштирдилар. Анна шундай олимлардан
Ю.И.Бернадский қатор таклифларни (Киев) киритди. Муаллиф қон томир-нерв
тутамини катта танглай тешигининг орқа қиррасини синдирмай, режали равишда
тайёрлаб кесишни, интерламинар остеотомиядан сўнг эса, йодоформли дока
ўрнига, суяк аллотрансплантатини киритишни таклиф этди. Эрнст кесмасини
ихчам ва кўндаланг (горизонтал) кесма билан алмаштирди.
440
Юқори лаб ва танглайнинг бир томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсонини
бартараф қилиш вақтида танглайдан кўчирилган лахтаклар орқага сурилгани
(ретротранспозиция)дан сўнг, танглайнинг олд соҳасидаги нуқсонини ёпиш учун
тўқималар танқислиги юзага келади.
Танглайнинг тўлиқ нуқсонларини бартараф этиш учун В.И.Заусаев (1953)
уранопластика операцияси вақтида катта бўлакдан учбурчак шаклидаги шиллиқ
қават ва периостдан иборат ва озиқланувчи лахатк ажратиш ва уни ағдариб,
қарши томондаги операцион яра четига тикишни таклиф қилган
Расм. Танглай олд қисми кемтигини учбурчак лахтак билан ёпиш чизмаси (В.И.Заусаев ва
Б.Д.Кабаков)
Оксфорд университети профессорлари W.Wardill ва Kilner (1937) қаттиқ ва
юмшоқ танглай туғма нуқсонларини бартараф қилиш учун, танглайдан
кўчирилган лахтакларни орқага суриб, юмшоқ танглайни узайтириш усулини
таклиф қилганлар. Адабиётда бу усул Оксфорд (V-Y pushback ёки орқага суриш)
палатинопластикаси номини олган. 1961 й E.Peet бу усулни танглайнинг икки
томонлама кесиб ўтувчи, туғма нуқсонини бартараф қилиш учун таклиф килган.
441
а
а’
б б’
Расм. қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг кенг туғма нуқсонларини Wardill ва Kilner (1937) бўйича
бартараф қилиш усулининг чизмаси (Оксфорд палатопластикаси).
а. Лангенбек-Эрнст-Львов кесмалари
б. Лахтаклар қаттиқ танглайдан ажратилиб, ўртага сурилган ва қаватма-қават чоклар қўйилган.
a’. Димоғ суяги қиррасида ва қаттиқ танглайда кесмалар ўтказилган
б’. Димоғ суяги ва қаттиқ танглайдан ажратилган бурун шиллиқ пардаси ўзаро тикилган. Оғиз
шиллиқ пардаси ўртага сурилиб юмшоқ танглай мушакларига қўшиб тикилган.
F.Braithwaite (1968)
юмшоқ танглайни узайтириш учун, танглай чодирини
кўтарувчи мушакларни (m.levator velii palatini) ажратиб, «учма-уч» тикишни
таклиф қилган. Адабиётда бу усул “intravelar veloplasty” номи билан юритилади.
442
Расм. F.Braithwaite (1968) бўйича (intravelar veloplasty) велопластика операцияси чизмаси: (а)
кемтикнинг икки томон четлари кесилиб, оғиз шиллиқ пардаси юмшоқ ва қисман қаттиқ танглайдан
ажратилган. Танглай чодирини кўтарувчи мушак (m.levator velii palatini) танглай апоневрозига бириккан
соҳада кесилган, (б) m.levator velii palatini ажратиб олинган, (в-г) Иккала томонда бурун шиллиқ
пардасидан ажратилиб, ўртага ва орқага сурилган танглай чодирини кўтарувчи мушаклар ўзаро “учма-
уч”, тикилган; оғиз шиллиқ пардаси қатламида яримовал кесмалар ўтказилиб (а,б), ҳосил қилинган
лахтакларга, (д) чоклар қўйилган.
Bardach усули бўйича уранопластика босқичлари
а) Кемтик четлари ва қаттиқ танглайда б) Қаттиқ танглайдан лахтаклар кўчириб олиш
альвеоляр ўсиқ ёнида кесмалар
ўтказилиши
443
в) кон томир нерв тутамини лахтакдан ажратиш г) танглай кўндаланг пластинкасидан бурун
шиллиқ пардасидан ажратиб мушак билан кесиш
д) бурун шиллиқ пардасини е) бурун шиллиқ пардаси ва юмшоқ
танглай ўсиғидан ажратиш танглай мушакларига ағдарма чок
қўйиш
ё) тилча ва юмшоқ танглай мушаклари ж) альвеоляр ўсиқдан тилча учигача
шиллиқ пардасига тугунли чоклар, қаттиқ чоклар қўйилгандан кейинги ҳолат
танглайдан кўчирилган лахтаклар
бурун шиллиқ пардасига қўшиб қавиқ чоклар
билан тиқилиши
444
Давыдов Б.Н. (2000) танглайда тугма нуқсон мавжуд бўлганда қаттиқ
танглай қисқариши (калталашиши)ни эътироф этиб, ураноплатика вақтида, уни
узайтириш учун танглай суягининг кўндаланг (горизонтал) пластинкаси ва
танглай катта тешигини синдириш ҳамда интерламинар остеотомия ўтказишни
таклиф қилган. Синдирилган суякларга бириккан юмшоқ танглай ва ҳалқум ён
деворлари мушаклари орқага ва ўртага (медиал) равишда сурилганда, танглай
узаяди ва ҳалқум ҳалқаси тораяди. Суяклар (ўртага ва орқага сурилганидан сўнг)
орасида ҳосил бўлган тирқишларга аллотрансплантат киритилади.
Расм. Давыдов усули бўйича танглай нуқсонини аллотрансплантат ёрдамида тиклаш
А. Кемтик четлари (1) ва танлайда ўтказиладиган Лангенбек-Эрнст-Львов
кесмалари (2) ўтказилиб, кемтик чўққисидаги нуқсонни ёпиш учун танглайдан
лахтак кўчирилиб кемтикка ағдарилади(3). Икки томонда ретромоляр соҳа ва
юқори жағ бўртмаси устида учбурчак шаклида шиллиқ парда лахтаги кесиб
олинади(4). Танглай ўсиғининг оғиз ва бурун юзаси шиллиқ пардаси суяк қобиғи
билан ажратилади. Танглай чодирини кўтарувчи мушак (m.levator veli palatini) ва
танглай-ҳалқум мушаги (m.palatopharyngeus) танглай суякларидан ажратилади(5).
Қон томир-нерв тутами бўшатилиб, танглайнинг катта (canalis palatinus major)
каналидан бир оз тортиб чиқарилади. Сўнг махсус ўткир искана билан танглай-
нинг кўндаланг пластинкаси синдирилади (6) ва остеотом ёрдамида интерламинар
остетомия бажарилади (7). Қанотсимон ўсиқнинг синдирилган медиал
пластинкаси, қанот-танглай қаноти девори ва танглай суягининг кўндаланг
пластинкаси (8), уларга бириккан m.tensor veli palatini (9), ҳалқумнинг юқориги
445
қисувчи (m.constrictor pharyngis superior) мускули (10) ва танглай-ҳалқум мушаги
айлана толалари (11) ўртага сурилади. Натижада суяк бўлаклари ва қон-томир
нерв тутами ўртага ва орқага қийинчиликсиз сурилади. Юмшоқ танглай
ҳалқумнинг орқа деворига тегадиган даражада сурилмаса, танглайнинг олд
қисмида бурун шиллиқ пардаси кўндаланг кесилади (12). Юмшоқ танглай
мушаклари шиллиқ пардадан ажратилади. Тилча асосида танглай-тил
(m.palatoglossus) мушаги ажратилади (13). Танглай ҳалқум мушагини топиб
танглай ҳалқум равоғи йўналиши бўйлаб шиллиқ пардада 5-10мм кесма ўтказилиб
(14) мушаклар ажратилади.
Танглай-тил, танглай-ҳалқум мушаклари ўзаро учма-уч тиқилиб, танглай
равоқлари тикланади. Танглай чодирини кўтарувчи мушакларга «қавиқ» чоки
қўйилади (16). Оғиз шиллиқ пардаси (ажратилган лахтаклар)ни тиқишдан аввал
юқори жағ дўмбоғи (tuber maxilla) ва (иккала томон) қанотсимон суяклар медиал
пластинкалари орасига, пона шаклида, кемтик ўлчамидан бироз каттароқ суяк
трансплантати киритилади (17). Танглай кемтигини тўлдириш учун, танглайнинг
кўндаланг пластинкалари ва танглай ўсиқлари орасига кемтик шаклига мос суяк
трансплантати ўрнатилади. Трансплантат биринчи ва иккинчи моляр тишлар
қаршисигача етиб, танглай ўсиқлариаро сиқилиб жойлашади. Сўнг танглайдан
кўчирилган лахтакларга чоклар қўйилади. Танглай олд қисмидан кўчириб,
ағдарилган лахтак бурун тубига ўрнатиб тикилади. Ретромоляр соҳадаги очиқ яра,
ўтув бурмасидан олинган учбурчак шаклидаги лахтак билан ёпилади(19). Ярага
йодоформли дока қўйилиб, химояловчи пластинка тақилади.
ТТА болалар стоматологияси кафедраси (клиникаси)да ҳам танглайнинг
кесиб ўтувчи туғма нуқсонларини жарроҳлик усули билан даволаш икки босқичда
ўтказилади. 8-14 ойларда болага велопластика амалга оширилади. Уранопластика
операциясини ўтказиш муддатини аниқлашда юқори жағнинг ўсишига аҳамият
берилади, Шунингдек одатда вақтинчалик чайнов тишларининг чиқиш вақти
билан белгиланади. Ривожланиш яхши кечаётган болаларда бу тишлар 28 ойда,
айримларда 30 ойда чиқади. Ўрта ҳисобда, уранопластика 2,5 ёшда ўтказилади.
446
Дастлаб чок тилчанинг уч қисмига қўйилади. Сўнг юмшоқ ва қаттиқ
танглайнинг бурун шиллиқ пардасига ағдарма (сўрилиб кетувчи VICRIL, кетгут
каби) чоклар қўйилади. Мушаклар тилчадан бошлаб тикилади.
Юқорида келтирилган операциялар болалар мактаб (6-10) ёшида бўлган
вақтда ўтказилган. Қатор муаллифлар суяк ўсишига салбий таъсир этувчи
босқичлар (интерламинар остеотомия, танглайнинг катта канали тешигини
синдириш)нинг бажарилиши шарт эмас деган фикрда бўлганлар. Улар кичик
ёшдаги (6-12 ойгача) болаларда, операцияни фақат юмшоқ танглайда ўтказишни
таклиф қилганлар. Муаллифлар, барвақт тикланган юмшоқ танглай, юқори
жағнинг танглай ўсиқлари нормал ўсиши, бўлаклар орасидаги нуқсоннинг
қисқариши, ютқин доирасининг торайишига олиб келишини ва танглай чодири
ҳосил қилинганлиги учун болада нутқ яхши ривожланишини эътироф этганлар.
Ватанимиз ва Европа мамлакатлари, ҳамда Россия мутахассисларининг
аксарияти юқори лаб ва танглай туғма нуқсонларини икки босқичда бартараф
қилишни эътироф этмоқдалар. Бунга сабаб, юмшоқ танглайда эрта муддатларда
ўтказилган велопластика юқори жағ суякларининг ўсишига салбий таъсир
кўрсатмаслигидир.
Ҳозирги даврда, танглай туғма кемтикларини даволашнинг биринчи
босқичи, юмшоқ танглай пластикаси (велопластика) 6-12 ойларда; 18-24 ойдан
сўнг иккинчи уранопластика босқичи ўтказилмоқда. Танглайнинг тўлиқ (IIIб) ва
кесиб ўтувчи туғма нуқсонларида, дастлаб ўтказилган велопластика вақтида,
фақат юмшоқ танглай ва ҳалқум мушакларида жарроҳлик аралашуви
ўтказилганлиги юқори жағнинг ўсишига салбий таъсир этмайди, аксинча
тикланган юмшоқ танглай мушаклари танглайнинг кўндаланг пластинкаси
ўсишини тезлаштиради. Операциядан кейин 8-12 ойдан сўнг, юмшоқ ва қаттиқ
танглай чегарасида кемтикнинг ўлчами 2 марта қисқаради. Изланишлар ва
кузатувлар натижаларига кўра, юмшоқ танглай пластикасини 8-12 ойлик
болаларда, уранопластика операциясини 18-24 ойларда ўтказиш мақсадга
мувофиқдир.
447
Имконият қадар жағнинг ўсиш зоналарига шикаст етказмаслик керак. Бу
мақсадга эришиш учун Швекендик (1951) танглай нуқсонларини икки босқичда
бартараф қилиш усулини таклиф қилган.
Швекендик (Schweekendich) усулидаги велопластика операцияси кичик
ёшдаги болаларда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |