Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Вело ва уранопластика операцяларини ўтказиш муддатлари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Вело ва уранопластика операцяларини ўтказиш муддатлари 
Тангалайнинг туғма кемтикларини жарроҳлик усули билан даволаш 
маҳаллий анестезия йўлга қўйилгандан сўнг бошланган. Шу сабабли, бу 
операциялар катта ёшдаги беморларда ўтказилган. Анестезиология ва болалар 
жарроҳлиги фанларининг ривожланиши бу операцияларни ёш болаларда ўтказиш 
имкониятини берди. XIX асрнинг ўрталарида, қатор жарроҳлар (Швекендик 1951; 
Бетмен 1966; Буриан 1954, 1967; Л.Е.Фролова 1973) юмшоқ танглайнинг 
пластикасини бир ёшга яқин ёки бир ёшдан ўтган болаларда ўтказганлар. Бошқа 
гуруҳ жарроҳлар, Терновский, З.М.Нуриддинова, Ф.Д.Джуманиёзов танглайдаги 
операцияларни 3-4 ёшда ўтказиш тарафдори бўлганлар. Яна бошқа бир гуруҳ 
жарроҳлар 6-7 ёшда ўтказилган операцияларнинг жағ суягига салбий таъсири кам 
бўлишини таъкидлаб, шу ёшни оптимал ҳисоблаганлар. А.А Лимберг 
таълимотига кўра, қаттиқ танглайда ўтказиладиган ҳар қандай жарроҳлик 
аралашуви, юқори жағнинг ўсишини сусайтиради. Шу сабабли, қаттиқ танглай 
тўқималарига аралашув билан боғлиқ операцияларни 10-12 ёшда ўтказиш афзал 
деб ҳисобланган. 
Қатор клиникалар мутахассислари (Л.Е.Фролова, Э.У.Маҳкамов, Бессонов, 
Гончаков) юмшоқ танглай нуқсонларини бир ёшгача, қаттиқ танглай 
нуқсонларини 3—5 ёшгача бўлган муддатда жарроҳлик усули билан даволаш 
лозим деб хисоблайдилар. Ҳозирги даврда деярли барча пластик жарроҳлар 
фикрича танглайнинг туғма нуқсони, бола мактабга боргунига кадар бартараф 
434 


этилган бўлиши зарурдир. Шу билан бирга, операция муддати белгиланаётган 
вактда, ҳар бир болага индивидуал ёндошиш керак, боланинг ривожланиши, 
нуқсоннинг оғирлик даражаси ҳамда операциядан сўнг ортодонтик даво ва 
логопедик машгулотлар олиш имконияти эътиборга олиниши лозим.
Расм. Диффенбах- Лангенбек операцияси чизмаси 
Танглайда туғма нуқсон мавжуд бўлса, жағ суягининг ўсиши ортда қолади. 
Бу жараён жарроҳлик аралашувидан сўнг, янада секинлашади. Шу боис, барвақт 
ўтказилган уранопластика операциясидан кейин бир неча йил ўтиб, иккиламчи 
деформациялар юзага келиши мумкин. Иккиламчи деформацияларни бартараф 
қилиш узоқ давом этиб, қийин кечади. Операция муддатини белгилаш ўта 
масъулиятли тадбир бўлиб, операциядан сўнгги ортодонтик даво чораларининг 
таъминланиши шифокорлар диққат эътибори марказида бўлиши керак. 
Бугунги кунда олимлар, танглай туғма кемтикларини икки босқичда 
бартараф қилишни эътироф этмоқдалар. Биринчи босқичда 8-12 ойлар, юмшоқ 
танглай пластикаси (велопластика) ва 18-24 ойдан сўнг, иккинчи босқичда,
уранопластика операцияси ўтказилади. Танглайнинг (III б) кесиб ўтувчи тўлиқ 
туғма нуқсонларида, дастлаб ўтказилган велопластика операцияси вақтида, 
жарроҳлик аралашуви факат юмшоқ танглай ва ҳалқум мушакларида 
ўтказилганлиги учун, юқори жағнинг ўсишига салбий таъсир этмайди, аксинча, 
тикланган юмшоқ танглай мушаклари, танглайнинг кўндаланг пластинкаси 
ўсишини тезлаштиради. 8-12 ойдан сўнг, юмшоқ ва қаттиқ танглай чегарасида 
кемтик ўлчамлари 2 марта қисқаради. Ҳозирги даврда танглайни тиклаш 
435 


операцияларини юмшоқ танглайда эрта - (8-12 ойлик болаларда), қаттиқ 
танглайда эса, 18-24 ойда ўтказишни, Россия ва Европа мамлакатлари юз-жағ 
соҳаси жарроҳлари маъқул курмокдалар.
Тошкент Тиббиёт Академияси болалар стоматологияси кафедрасида ҳам 
танглайнинг кесиб ўтувчи туғма нуқсонларини бартараф этиш икки босқичда 
ўтказилади. 8-14 ойларда болаларда велопластика операцияси ўтказилади. 
Уранопластика операциясининг муддатини аниқлашда юқори жағнинг ўсиши 
аҳамиятга эга. Уранопластика ўтказиш вақти вақтинча чайнов (сут) тишларнинг 
чиқиши билан аниқланади. Ривожланиши яхши кечаётган болаларда бу тишлар 28 
ҳафтада, айримларда 30 ҳафтада чиқади. Ўрта хисобда 2,5 ёшда уранопластика 
ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish