ТАНГЛАЙ – (PALATUM)нинг тузилиши
Қаттиқ танглай
–
palatum durum ва юмшоқ танглай – palatum molle
хусусий оғиз бўшлиғининг – (cavum oris propria) юқори деворини ҳосил қилади.
Қаттиқ ва юмшоқ танглайлар воситасида оғиз бўшлиғи бурун бўшлиғидан
ажралиб туради.
Қаттиқ танглайни – юқори жағ – (maxilla) нинг танглай ўсиғи – ( processus
palatinus) билан танглай суяги – ( os palatinum) нинг кўндаланг пластинкаси
(lamina horisontalis) ҳосил қилади. Қаттиқ танглай бурун ва оғиз бўшлиқлари
томонида шиллиқ парда билан қопланган. Юмшоқ танглай асосини эса шиллиқ
парда билан қопланган мускуллар ташкил этади.
Танглайнинг шакли гумбазга ўхшаш бўлиб, унинг ботиқ томони оғиз
бўшлиғига йўналган. Танглайнинг учдан икки қисмини қаттиқ танглай (palatum
osseum), қолган қисмини юмшоқ танглай ташкил этади. Танглайнинг ўртасидан
сагиттал текислик бўйича ўтган чок (raphe palatine) уни ўнг ва чап тенг ярим
бўлакларга ажратиб туради.
422
Қаттиқ танглайнинг олд қисмида шиллиқ парданинг кўндаланг жойлашган
бир нечта (олтитагача) параллель бурмалар (plicae palatinae transversae) бор. Бу
бурмалар айниқса эмизикли болаларда жуда яққол ифодаланган, катта ёшдаги
одамларда эса, яссиланган бўлади.
423
Юмшоқ танглай – (palatum molle) мускуллардан аксарият тузилган. Оғиз
бўшлиғи кўздан кечирилганда, чодирни эслатганлиги туфайли ўнга танглай
чодири (velum palatinum) деб ном берилган.
Юмшоқ танглайнинг асосини бешта мушак ҳосил қилади.
1. Танглай – ҳалқум мускули – m.palatopharyngeus ингичка толалардан
иборат бўлиб, понасимон суяк қанотсимон ўсиғининг медиал пластинкасидаги
илмоқ – (hamulus pterygoideus) дан бошланиб, танглай чодирини ҳосил қилади.
Танглай чодиридан юқоридан пастга икки ён томонга кенгайиб борувчи жуфт
равоқлар вужудга келади. Бу равоқларнинг олдингиси тилнинг илдизига бориб
туташади ва шу туфайли танглай-тил равоғи – arcus palatoglossus – деб,
орқадагиси эса, ҳалқумнинг ён деворлари билан қўшилганлиги туфайли танглай –
ҳалқум равоғи – arcus palatopharyngeus деб аталади. Кетма-кет жойлашган бу икки
равоқлар орасида ҳар икки томонда (учбурчак шаклида) муртак бўшлиғи – sinus
tonsillaris бўлади. Бу бўшликда танглай муртаги – tonsilla palatina жойлашади.
424
Мушаклар қисқарганда, танглай чодири пастга тортилади, ҳалқум эса юқорига
кўтарилади.
2. Танглай – тил мускули – m.palatoglossus ҳам шу номдаги равоқнинг
асосини ташкил қилиб, юпқа пластинка шаклида танглайнинг пастки юзасидан
бошланади ва тилнинг орқа-ён юзасига бирикади ва тилнинг кўндаланг мускули –
m.transversus linguae сифатида давом этади. Ҳар иккала томон мушаклари
қисқарганда, танглай чодири пастга тортилади, танглай-тил равоғи таранглашади.
Ҳар икки томондаги равоқларнинг бир вақтда қисқариши эса, ҳалқум тешигини
торайтиради.
3. Тилча мускули жуфт (ўнг ва чап) – m.uvulae – танглай мускуллари ичида
энг кичиги бўлиб, танглай суягининг кўндаланг пластинкасидаги ўсиқ (spina
nasalis posterior) ва танглай пайига бирикиб пастга эркин осилиб туради. Бу
мускул қисқарганда, тилча кўтарилади ва қисқаради.
4. Танглай чодирини кўтарувчи жуфт (ўнг ва чап) мускуллар – m.levator
veli palatini чакка суяклар пирамида қисмининг пастки юзасидан, ҳалқум билан
ўрта қулоқ ўртасидаги эшитув йўли (tuba auditiva) нинг тоғайли қисмидан
бошланиб, олдинга, пастга, қисман ичкари томон йўналади. Ўнг ва чап мушаклар
юмшоқ танглайнинг юпқа пай қисмида танглай чодирига бирикиб, юқориси очиқ
ярим ҳалқа ҳосил қилади. Мушаклар баробар қисқарганда танглай чодирини
юқорига кўтариб, орқага силжитади ва оғиз ҳалқумни бурун ҳалқумдан ажратади.
5. Танглай чодирини таранглаштирувчи жуфт мускуллар – m.tensor veli
palatini –
понасимон суякнинг (ўнг ва чап) катта қанотлари (ala major) нинг орқа
бурчаклари, қисман бурчак қиррасидан, эшитув найининг парда қисми (латерал
юзаси)дан бошланиб, толалари паст томонга қараб йўналади ва қанотсимон
ўсиқлар (ўнг ва чап) илмоғини айланиб ўтиб, танглай суяги кўндаланг
пластинкаси четига ва юмшоқ танглайнинг (пайи) апоневрози билан бирикиб,
танглай чодирини ҳосил қилади. Қисқарганда юмшоқ танглай чодирини таранг
тортилган ҳолатга келтиради.
Соғлом юмшоқ танглай ва ҳалқум ўнг ва чап томон мушаклари билан
бирикиб, уч йўналишда ярим ҳалқа (сиртмоқ) ҳосил қилади: юмшоқ танглайни
425
юқорига кўтарувчи мушаклар юқорига ва орқага йўналган очиқ ҳалқа (1),
танглай-ҳалқум мушакларининг узунасига йўналган толалари орқага ва пастга
йўналган очиқ ҳалқа (2) ҳалқум-танглай мушаклари ҳалқумни торайтирувчи
юқори мускули (m.constrictor pharyngis superior) билан олд томонга очиқ ҳалқа (3).
Юқорида келтирилган уч очиқ ҳалқалар бир вақтда қисқариши натижасида
юмшоқ танглай ва тилча юқорига кўтарилиб, орқага (ҳалқумни орқа девори
томон), сурилади ва оғиз ҳалқум бурун ҳалқумдан ажралади.
Расм. Танглай ҳалқум чодирининг ҳаракатлари чизмаси
а. соғлом танглайда б.туғма кемтик бўлганда
1.Танглай чодирини кўтарувчи мушакларнинг юқорига ва орқага
йўналган
очиқ ярим ҳалқа (сиртмоқ)
ҳосил қилиши
2.Танглай-ҳалқум мушаклари орқага ва пастга очиқ ярим ҳалқа
3.Ҳалқум-танглай ва ҳалқумни торайтирувчи юқори мускули (m.constrictor pharyngis superior) олд томон
очиқ ҳалқаси
4.Юмшоқ танглай апоневрози
5. Танглай чодирини таранглаштирувчи мушаклар
Танглай туғма нуқсонлари туфайли юзага келадиган анатомик ўзгаришлар
Ҳар хил омиллар таъсири сабабли 7-8 ҳафталик ҳомилада ўнг ва чап томон
тўқималари бир бири билан бирикмай қолган қаттиқ ва юмшоқ танглайи
ривожланиши ортда қолади. Юқори жағнинг танглай ўсиқлари ва танглай
суягининг кўндаланг пластинкаси, понасимон суяк қанотлари ўсиши сустлашади.
Одатда қаттиқ танглай ўртасидан ўтган чок, буруннинг орқа ўткир
қиррали, ўсиқчаси (spina nasalis posterior) билан тугайди. Сагиттал чок, юқори
жағнинг ўнг ва чап танглай ўсиқлари ва димоғ суягининг бирикиши натижасида
ҳосил бўлади. Бир томонлама кесиб ўтувчи кемтик билан туғилган болаларда,
426
сагиттал чок, бир томондаги танглай ўсиғи билан димоғ суягининг бирикиши
натижасида ҳосил бўлади, (икки томонлама кесиб ўтувчи кемтикли) болаларда
эса, умуман бўлмайди. Танглай туғма нуқсонида, буруннинг орқа ўткир қиррали
ўсиқчаси иккига ажралиб, кемтик (дефект) альвеоляр ўсиққача давом этади.
Танглай кемтиги билан тугилган болада юқори жағ бўлакларининг ривожланиши
орқада қолади. Давыдов Б.Н. (2000) келтирган маълумотларига кўра, икки
томонлама кесиб ўтувчи туғма нуқсони бўлган 6-7 ёшли болаларда қаттиқ танглай
узунлиги 9,2±0,48 мм га, бир томонлама кесиб ўтувчи нуқсонларда 8,9±0,38 мм га,
танглайнинг тўлиқ нуқсонларида 11,1±0,43 мм, танглайни тўлиқ бўлмаган
нуқсонларида 8,55±0,46 мм, юмшоқ танглай нуқсонларида 6,0±0,64 мм гача
қисқаради. Юқорида келтирилган рақамлар ҳулоса, кемтикнинг оғирлик даражаси
қанчалик кучли ифодаланган бўлса, танглайнинг қисқариш даражаси ҳам
шунчалик кучли намоён бўлади.
Танглай суяклари бирикмаганлиги учун, юмшоқ танглай мушакларининг
суякларга бирикиш жойи (топографияси) ўзгаради. Танглай чодирини кўтарувчи
m.levator veli palatini кемтик четидан, танглай ўсиғининг бурун юзаси ва шиллиқ
пардаси (кесув тишлар тешиги атрофи)гача бирикади. Чап ва ўнг томон
мушаклари ўзаро бирикмаганлиги сабабли танглай чодирини кўтарувчи мушаклар
ҳалқаси ҳосил бўлмайди.
а) соғлом танглайда мушакларини жойлашиши б) кемтикли танглайда мушакларини жойлашиши
Ҳалқум доираси ва танглай чодирини таранглаштирувчи m.tensor velii
palatini, одатда чодирнинг апоневрозини ташкил этади. Кемтик мавжуд бўлганда,
апоневроз қисқа, буришган бўлиб, танглай суягининг горизонтал пластинкаси ва
427
қанотсимон ўсиқнинг медиал пластинкаси орасидаги бурчакка бирикади. Пай
қисми қанотсимон суякнинг илмоғидан ўтади ва қисқарганда, эшитув найини
таранглаштиради.
Танглай-ҳалқум мускули (m.palatopharyngeus) толалари кемтик четидаги
танглай ўсиғининг оғиз бўшлиғи томондаги юзасига ва қиррасига бирикади.
Танглай тил мускули (m.palatoglossus) толаларининг йўналиши ўзгаради. Улар
олдинга силжиб, бўлиниб қолган танглай чодирига бирикиб кетади.
Танглайда туғма нуқсон мавжуд бўлганда, юмшоқ танглай ва ҳалқум
мушаклари бирикмаган бўлганлиги учун юқорида баён этилган уч ҳалқа ҳосил
бўлмайди. Иккига бўлинган юмшоқ танглай мушаклари қисқарганда, чодир
бўлаклари юқорига кўтарилиб, оғиз ҳалқумнинг янада кенгайиб, ҳалқумни орқа
девори яхшироқ кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |