Москва Давлат медицина стомотология иниститути (ҳозирги МГМСУ)
болалар стомотологияси кафедрасида бу усулга ўзгартиришлар киритилиб у
ММСУ усули номини олган.
МГМСУ да “учбурчакли ” хейлопластика операциясини бажариш тартиби
қуйидагича: Умумий оғриксизлантириш остида боланинг юз соҳаси ва
кемтик
атрофига ишлов берилиб: тиббий бўёқ билан юқори лаб қизил ҳошияда Кўпидон
камонининг нуқталари белгилаб олинади. (расм). Нуқсон томондаги бурун қаноти
асосида (Лимберг усули) бўйича учбурчак шаклида лахтак бичилади. Шу билан
бир вақтда, бурун қанотининг асоси яссиланган ноксимон тешикнинг четидан
кўчирилади. Лимберг лахтаги билан бурун қаноти биргаликда ўрта чизиқ томон
сурилиб, бурун тўсиғининг териси ва шиллиқ қавати чегарасидаги кесмага
тикилади. Юқори лабнинг қисқариш
даражаси филтрум устунлари
баландлигининг фарқи (N
1
N) билан аниқланади. Юқори лабни узайтириш учун,
катта бўлакда, Кўпидон камонининг энг юқори нуқтаси (М) дан бошлаб эгатча
(фильтрум) горизонтал йўналишда (кўндаланг) кесилади. Кесманинг узунлиги
(MN) юқори лабнинг (кемтик томонда) қисқариши даражаси (NN
1
масофаси)га
боғлиқ бўлиб, эгатчанинг ўрта қисми ёки қарама -қарши
томондаги устуни
(чети)гача етиши мумкин. Кичик бўлакда, бурун қанотининг остида Лимберг
лахтаги (D), лаб четида эса Обухованинг тенг томонли учбурчак лахтаги
кесилади. Бу лахтаклар ораси терисида ҳосил бўлган ортиқча тўқималар кесиб
ташланади. Лабнинг кичик бўлагини катта бўлакка яқинлаштиришни
осонлаштириш учун ўтув бурмасида “____
”
шаклга эга Лимберг кесмаси
ўтказилиб, тўқималар ўртага сурилади. Ўтув бурмаси ва лабнинг шиллиқ
пардасига чоклар қўйилади. Иккала бўлакда айлана мушак ажратилиб, учма-уч
тарзда чоқ қўйилади. Қизил ҳошия чегарасидаги А ва М нуқталаридан ип
ўтказилиб, юқорига ва пастга тортиб, Кўпидон камони симметрияси тикланади.
Филтрумдан ўтган кесма четлари йирилади. Ҳосил бўлган
операцион кемтик
кичик бўлакдан олинган тенг томонли учбурчак АВС лахтак билан ёпилади
(учбурчак лахатак асоси АС ва операцион кемтикнинг NN
1
ўлчамлари ўзаро тенг
бўлиши керак).
417
Бурун қаноти остидаги учбурчак лахтак бурун тўсиғи четидаги ярага
тикилиб, бурун тешиги тикилади. Сўнг яранинг қолган қисмларига чоклар
қўйилади.
Бемор неча ёшда бўлишидан қатъий назар, “Учбурчакли” услуб, яхши
эстетик ва функционал натижаларга эришиш имкониятини беради.
Шунга қарамай, “учбурчакли” усулларнинг қатор камчиликлари ҳам
мавжуд. Бу усуллар асосида, юқори лаб кичик бўлаги терисида ҳосил қилинган
учбурчак
шаклидаги лахтакни, катта бўлак четидаги учбурчак операцион ярага
жойлаштириб тикиш ётади. Бу йўл билан юқори лабни етарли даражада
узайтириш, Кўпидон камонининг симметриясига эришиш мумкин. Натижада
юқори лабнинг анатомияси тўлиқ тикланади. Операцион чандиқнинг юқори лаб
эгатчаси (фильтрум)да кўндаланг
жойлашиши, усулнинг эстетик натижасини
пасайтиради ва унинг камчилиги хисобланади.
Учинчи гуруҳ операцияларида юқори лаб, кичик бўлакдан олинган
тўртбурчак лахтакни суриш хисобига узайтиришлади. Бу усуллар Hagedorn(1884)
Le Mesurier (1962) томонидан таклиф қилинган
Do'stlaringiz bilan baham: