Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
 
412 


 

 
 
 
 
 
 
I
II босқич чоклар қўйиш.
Дастлаб ўтув бурмаси, лабнинг шиллиқ пардаси ва айлана мушакка чоклар 
қўйилади. Лабнинг қизил ҳошиясига чоклар қўйишдан аввал, 3 чи ва 8 чи 
нуқталардан ип ўтказиб олинади. “С” лахтак 90
0
бурилиб, бурун қаноти четига 
чок билан маҳкамланади. 9 чи ва 5 нуқталарга чок қўйилиб “В” ва “С” лахтаклар 
ўз ўринларига келтирилади.
Чизиқли усулларнинг ижобий томони, операцион чандиқнинг юқори лаб 
эгатчаси (филтрум)нинг чегаралари билан мос келиши туфайли, эстетик 
талабларга жавоб беришидир. Бироқ, бу усуллар юқори лабни етарли даражада 
узайтириш имкониятини бермайди. Шу сабабли юқори лабнинг тўлиқ ва кенг 
кемтикларида қўл келмайди.
Жароҳат битганидан сўнг, Кўпидон камонининг ярми юқорига бир оз 
тортилиб қолиши туфайли лаб қизил ҳошиясининг симметрияси бузилади. Бир 
неча ойдан кейин эса, қизил ҳошиянинг чандиқ бўйлаб учбурчак шаклида ўсиб 
кириши кузатилади.
Иккинчи гуруҳга Обухова Л.М.(1942) ва Теннисон таклиф этган усуллар 
киради. Усуллар асосида, юқори лабнинг катта фрагменти (филтрум) терисини 
кўндаланг кесиб, лабни пастга тушириш таклиф қилинган. Ҳосил бўлган учбурчак 
шаклидаги операцион ярани тўлдириш учун, кичик бўлак (кемтик чети)да 
учбурчакли лахтакни кесиб олиш таклиф қилинган. Л.М. Обухова 1929-1941 
йилларда Тошкент Давлат медицина институти стомотология доцентлик курсида, 
ассистент вазифасида фаолият юритган. 1941-йил кафедрадан Тошкент 
413 


шаҳридаги N 3668/69 эвакуацион госпиталга сафарбар қилинган. Госпиталда 
ишлаган даврларида, Л. М. Обухова хейлопластиканинг янги усулини таклиф 
килган (1942 йил). Бу усул ёрдамида бир гуруҳ болаларда юқори лаб туғма 
кемтиклари бартараф қилинганлигидан сўнг, Л М Обухова чоп этиш учун 
“Стомотология” журналига мақола юборган. Аммо, 1942-1945 йиллар II жаҳон 
Уруши бўлганлиги сабабли мақола чоп этилмай қолмай. 1952-йилда эса,
Америкалик жарроҳ Тенисон шунга ўхшаш усулни кашф қилади ва чоп этади. 
Шу сабабли хориж адабиётларида бу усул Теннисон номини олган. 1955 йил шу 
усулда ўтказилган операциялар натижаларини Ҳамитова ???? чоп этади. Тошкент 
Тиббиёт академиясининг болалар стоматологияси кафедраси ўқув жараёни ва 
клиника амалиётида бу усул Обухова-Тенисон номи билан юритилади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish