Юқори лаб туғма нуқсонларини даволаш муддатлари
Лабида нуқсон билан туғилган болани биринчи бор кўрган
она ва ота
чуқур қайғуга ботадилар. Уларни биринчи навбатда, бу нуқсонни качон
бартараф
қилиш мумкин. Деган савол ташвишга солади. Табиийки, она туғрукхонадан
боласини нуқсонсиз олиб чиқишни истайди, чунки чақалоқни кўриш истагида
бўлган кўплаб қариндошлар кутадилар. Шу сабабли чақалоқни
эрта операция
қилиш истаги қадимдан бўлган, аммо оғриқсизлантириш масаласининг
ечилмаганлиги, операциялардан сўнгги парваришнинг яхши таьминланмаслиги
кўп асоратларга олиб келган ва операцияни эрта ўтказишдан
воз кечишга асос
бўлган.
Анестезиология ва реаниматологиянинг ривожланиши, даволаш
усулларининг такомиллашиши билан чақалоқларда операциялар ўтказиш
имкониятини яратди. Илк бор, чақалоқларда юқори лаб нуқсонларини бартараф
қилиш (хейлопластика) операциясини ўтказишни собиқ совет иттифоқида, 1956-
йил Тошкент Давлат Медицина институти доценти Л.Е. Фролова таклиф қилди. Л.
Е. Фролова чақалоқларда хейлопластика операциясини Л.М.Обухова (1952й) ва
Л.М. Обухова-Фролова усули бўйича туғруқхонада 1-3 ёки 11-14 кунлар орасида
ўтказишни йўлга қўйди. 4-11 кунларда чақалоқ организмида кечадиган
физиологик ўзгаришлар (янги қон айланиш типига ўтиш, нафас олиш,овқатланиш
ва ҳакозалар) га мослашиш жараёни кечади. Шу даврда физиологик сариқлик
юзага келади, қон ивиш жараёни узаяди. Иккинчи ҳафта охирида, чақалоқ ўз
вазнини тиклайди ва операцион жароҳат ва умумий оғриқсизлантирувчи восита
таъсирига адекват реакцияга мойил бўлади.
Чақалоқда операцияни ўтказишга қарши кўрсатмалар: туғруқ йўлларида
олинган жароҳат; асфикция ҳолатида туғилиш, юз соҳасида яллиғланиш
аломатлари бўлиши; ноадекват неврологик статус.
Чақалоқда ўтказилган хейлопластика оғиз
айлана мушагининг
яхлитлигини тиклаб, анатомик нуқсонни бартараф қилади. Овқатланиш ва нафас
олишни яхшилайди. Ота-онанинг рухий танглик ҳолатига барҳам беради. Бироқ,
406
чақалоқликда ўтказилган хейлопластика, кейинчалик қайта коррекцияловчи
операцияларни талаб этади.
Кузатувлар ва изланишлар натижаларидан маьлумки, 14-18 кунлар ва 2-3
ойлар орасида ўтказилган операциялардан сўнг, асоратлар кўп учрайди. Шу
сабабли операцияни 3 ойдан сўнг ихтисослашган бўлимларда ўтказилиши ва бу
масала ҳар бир болага нисбатан индивидуал равишда хал қилиниши мақсадга
мувофиқдир. Гўдак онасини яхши эмаётган бўлса, эрта операция қилиш
мақсадида кўкракдан ажратиш маъқул эмас. Хелолпастика учун оптимал муддат
кўпчилик мутахассислар томонидан 6 ойдан
кейинги давр деб эьтироф
этилади.Юқори лаб кемтиги икки томонлама бўлганда, хейлопластика дастлаб
нуқсоннинг ўлчами кенг томонда, 2-3 ойдан сўнг иккинчи (кичик)
томонда
ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: