1-§. Ҳимоя қурилмаларининг жойлашиши. 1. Экскаваторни ток билан таъминловчи кабелнинг ерга уловчи сими узилишига қарши ҳимоя экскаватор кабелини таъминловчи улаш пунктида ўрантилиб, ерга уловчи сим узилганида ўчиргични узиб қўйишга таъсир қилиши керак.
Агар экскаватор ўчиргичи бўлмаган улаш пунктидан ток билан таъминланадиган бўлса, экскаваторни ток билан таъминловчи кабелдаги ерга уловчи сим узилганида, тармоқ двигателини “ўчириш” амалини бажаришга мўлжалланган ҳимояни бевосита экскаваторнинг ўзида ўрнатилишига йўл қўйилади.
2. Магистраль эгилувчан кабелдаги ерга уловчи симнинг узилишига қарши ҳимоя улаш пунктининг ток билан таъминловчи томонида ўрнатилиб, таъминланаётган кабелдаги ерга уловчи сим узилганида “ўчириш” амалига таъсир қилиши керак.
Кабель магистралида кетма-кет ёқилган бир нечта узгичли улаш пунктлари мавжуд бўлса, ушбу пунктларнинг ҳар бирида ерга уловчи сим узилишидан ҳимоя қилувчи қурилма ўрнатилиши керак.
3. 380-1 140 V кучланишли подстанциялар орқали бурғилаш дастгоҳларини ток билан
таъминловчи кабеллардаги ерга уловчи симлар узилишидан ҳимоя қилувчи қурилма ушбу подстанцияларда ўрнатилиши ва ерга уловчи симлар узилганида автоматик узгичларнинг “ўчиришга” таъсир кўрсатиши лозим.
2-§. Ҳимоя қурилмаларига қўйилган асосий талаблар. 4. Ҳимоя қурилмасининг ўлчаш қисми, одатда, кабелнинг ерга уловчи ва қўшимча симларидан ҳосил қилинган ҳалқага уланиши керак. Кабелнинг охирида қўшимча ва ерга уловчи симлар ерга уловчи болтга биргаликда бириктирилиши лозим.
Кабелда бир нечта ерга уловчи симлар бўлса, улар кабелнинг бошида ва охирида бирлаштирилиши керак (параллель уланади). Бу талаб, агар улар бошқа мақсадларда (масофадан туриб бошқариш, сигнализация ва ҳк.) фойдаланилмаса, қўшимча симларга ҳам қўйилади.
5. “Ерга уловчи – қўшимча сим” ҳалқасига узилишни назорат қилиш учун қўйиладиган кучланиш частотаси 50 Hz ўзгарувчан 42 V ли ёки 110 V ли ўзгармас токдан ошмаслиги керак.
6. Ҳимоя қурилмаси ишга тушишини кўрсатувчи мосламаларга ва уни ишга яроқлилигини тезкор текширувчи қурилмаларга эга бўлиши лозим
Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга
2-ИЛОВА
Ҳимоя, назорат ва бошқаришнинг турли даражаларига эга экскаваторларнинг электр таъминоти схемалари.
ВЛ- воздушная линия
ҲЛ – ҳаво линияси
ПП- приключтельный пункт
УП – улаш пункти
ЗЗЗ - защита замыкания на земле
ЕТҲ - ерга туташишдан ҳимоя
МТЗ – максимальная токовая защита
МТҲ – максимал ток ҳимояси
СПП – секционный приключательный пункт
СУП – секцияли улаш пункти
ВЛ - воздушная линия
ҲЛ – ҳаво линияси
ПП- приключтельный пункт
УП – улаш пункти
ЗЗЗ - защита замыкания на земле
ЕТҲ - ерга туташишдан ҳимоя
МТЗ – максимальная токовая защита
МТҲ – максимал ток ҳимояси
ЗОЗ - защита обрыва замыкающей жилы
ТСУҲ - туташтирувчи сим узилишидан ҳимоя
КБУ – контрольно-блокировочное устройство
НБҚ – назорат-блокировка қурилмаси
АПВ – автоматическое повторное включение
АТЁ – автоматик такрорий ёқилиш
Электр таъминотининг (а) вариантидаги схемаларида экскаваторларнинг улаш пунктлари (УП) сифатида энг содда, яъни узгичлари бўлмаган ячейкаларнинг қўлланилиши кўзда тутилган. Схеманинг ушбу вариантида узгичлар ҳамда ўта юқори токлар ва ерга туташишлардан ҳимоя қилувчи қурилмалар билан жиҳозланган гуруҳли секцияли улаш пунктлари (СУП) ҳимоя-коммутация аппаратлари бўлиб хизмат қилади.
Экскаваторнинг ТСУҲ кабелида ерга туташтирувчи сим узилишидаги ҳимоя ушбу Нормаларнинг 1-Иловасида келтирилган талабларга мувофиқ бевосита экскаваторнинг ўзида ўрнатилади.
Шикастланган улаш жойини топишни тезлаштириш мақсадида, шунингдек УП ячейкаларида ерга туташиш ва фазалараро туташиш бўйича сигнализация қурилмаларини ўрнатишга йўл қўйилади. Бу қурилмалар ахборотни эслаб қолиши билан бирга “сигнал бўйича” ишлашлари керак.
Электр таъминотининг (б) варианти бўйича схемаларида улаш пунктлари сифатида узгичли ва ўта юқори токлар ва ерга туташишлардан ҳимояловчи қурилмалари бўлган ячейкалар қўлланилади. СУП секцияли улаш пунктида бўйлама селективликни таъминлаш учун мос равишда 0,2 ва 0,35 s га кечиктирилиши билан ишга тушиб кетувчи ҳимояларни (МТҲ –
максимал ток ҳимояси, ЕТҲ - туташидан ҳимоя) ўрнатишга йўл қўйилади.
Шикастланган участкага кучланишнинг такрорий берилишига йўл қўймаслик, шикастланишни топиш жараёнини автоматлаштириш ва ушбу тартибот хавфсизлигини ошириш мақсадида узгичли улаш пунктларини назорат-блокировка қурилмалари (НБҚ) ва автоматик такрорий ёқилиш (АТЁ) қурилмалари билан бирга қўшиб жиҳозлаш тавсия қилинади (в варианти). НБҚ ва АТЁ қурилмалари жавоб берадиган техник талаблар мазкур Нормаларнинг 4- ва 5-Иловаларда келтирилган.
Очиқ кўмир конларидаги электр қурилмалар учун хавфсизлик нормалари ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича талабларга
3-ИЛОВА
Изоляция назорати ва токнинг ерга сизишидан ҳимоя қилувчи қурилмаларга бўлган техник талаблар.
1. Ерга уч фазали симметрик сизишдаги ҳимоя ишга тушишининг қаршилиги 1-жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши лозим.