Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари



Download 0,84 Mb.
bet11/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

2 - §. Ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари



  1. Махсус кийим, пойабзал ва ҳимоялаш мосламалари ўрнатилган меъёрлар бўйича берилиши керак. Уларни бериш, сақлаш ва фойдаланиш тартиби, касаба уюшмаси билан келишилган, ГҚИЗ ва К раҳбарияти томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги норматив-техник ҳужжатлар ва йўриқномаларга асосан белгиланади.

  2. Ташкилот ходимлари махсус кийим, пойабзал, ҳимоя каскалари (қишда иситилган шлем таглиги билан) ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланадилар. Портлаш-ёнғиндан хавфли оъектларда фойдаланишга мўлжалланган махсус кийим ўтга чидамли материалдан тикилиши керак.

  3. Бегона нарсалар, зарарли суюқликлар, буғ ва газлар, кучли ёруғлик нурларидан кўзнинг шикастланиш хавфи бўлса, ишчилар ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланишлари шарт.

  4. Ўювчи ишқор ва кислоталар билан ишловчилар ҳимоя кўзойнаклари, қўлқоплар ва тегишли махсус кийим, резина этик ва фартуклар билан таъминланишлари керак.

  5. Ўювчи ишқор ва кислоталарни ишлатиш билан боғлиқ бўлган иш жойларида, шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун борат кислота ва сода эритмалари мавжуд бўлиши зарур.

  6. Радиоактив моддалар билан ишловчилар, радиоактив моддалар ва ионланувчи нурлар, манбалари билан ишлаш санитария қоидаларига кўра, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишлари керак.

  7. Ҳавода зарарли газ, буғ ва чангларнинг йиғилиши (концентрация) рухсат этилган санитария меъёрларидан юқори бўлган концентрация вужудга келиш эҳтимоли бор жойларда ишлаётган ишчилар нафас олиш аъзоларининг шахсий ҳимоя воситалари (НАШҲВ) билан таъминланишлари лозим.

Ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг алоҳида ҳусусиятларини ҳисобга олиб НАШҲВ турлари лойиҳавий ҳужжатда асосланиши ва кўрсатилиши керак.
НАШҲВ танлаш ва фойдаланишда, саноат газниқобларидан фойдаланиш бўйича амалдаги йўриқномаларни қўллаш керак.

  1. Ишчиларга берилаётган НАШҲВ ўлчамларига кўра танлаш ва алоҳида шкафларда, ҳар бирини ўз жойида (ячейкада) сақланиши лозим. Ҳар бир ячейка ва газниқоб ғилофига эгасининг фамилияси, ниқобнинг марка ва ўлчами белгиланган тамға ўрнатилиши керак.

НАШҲВ техник паспортларида ва ишлатиш бўйича завод йўриқномаларида кўрсатилган муддатларда текширилиши ва алмаштирилиши лозим.

  1. Иш жойларида, тегишли НАШҲВ ишлатиш, уларнинг алоҳида қисмларининг созлигини аниқлаш, ҳамда тозалаш, сақлаш ва дезинфекция қилиш бўйича йўриқномалар бўлиши лозим.

  2. НАШҲВ даврий текшириш, таъмирлаш ва бракка чиқариш ишлари газдан қутқариш хизмати лабораториясида ишлатиш бўйича йўриқномага мос равишда амалга оширилади.

  3. Чанг ҳосил бўладиган шароитдаги ишларда ишчилар чангга қарши респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар ва комбенизонларда ишлашлари лозим.

  4. Ишчилар НАШҲВдан фойдаланиш, текшириш ва сақлаш қоидаларига ўргатилаши лозим. Уларни ишлатиш ва текшириш қоидаларини ўргатиш бўйича машқлар ўтказиш ГҚИЗ ва К техник раҳбари тасдиқлаган жадвал асосида амалга оширилади.

  5. Ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектида НАҲШВ нинг тегишли тур ва маркадаги аварияли захираси бўлиши лозим. Ҳар бир объект учун филтрловчи аварияли газноқоблар сони энг катта сменадаги ишчилар сонига қараб плюс тегишли маркадаги 3-5 тўплам ҳисобидан бутланиши керак.

Ҳар бир тўпламда барча ўлчамли шлем-маскалар бўлиши шарт.
Шлангли аварияли газниқоблар сони камида 2 тўпламда бўлиши лозим.

  1. Филтрловчи газниқобларнинг аварияли захираси қутида (яшчик) пломба остида, шлангли газниқоблар эса, пломбаланган чамадонларда сақланиши керак.

Авария захираси пломбасининг бузилмаганлиги хизмат кўрсатувчи ходим сменани қабул қилганда ва топширганда текширади. Авария захирасининг мавжудлиги ва созлиги ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари тасдиқлаган жадвалга кўра газдан қутқариш хизмати ишчиси томонидан камида бир марта текширилади.

  1. Объект ходими ишчи ва аварияли НАШҲВ сақлаш жойларини билиши лозим.

  2. Шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим ва пойабзалдан тўғри фойдаланишга бевосита ишчилар ва иш раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish