7 §. Газ таҳлилининг стационар тизимлари
Ушбу бўлим талабларига кўра ишлаб чиқариш хоналарида ва ГҚИЗ ва Книнг ташқи майдонларида (қуйида - очиқ) ёнувчан газ ва буғларнинг зарарли моддалар ва портлашгача хавфли концентрациясининг чегаравий рухсат этилган концентрациясини (РЭК) аниқловчи стационар газтаҳлиллагичларнинг сездиргичларини ўрнатиш жойлари аниқланади.
Зарарли моддалар РЭК сездиргичини, блок комплектли қурилмаси (БКҚ) да, шунингдек, доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлаб турганида, ишлаб чиқариш жараёнида І ва ІІ - даражали таъсир йўналиши ўта хавфли зарарли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатилади.
Зарарли моддалар РЭК сездиргичи ГҚИЗ ва К технологик қурилмаларининг очиқ майдончаларида ва ишлаб чиқариш циклида хавфлилиги бўйича І ва ІІ - синфга мансуб зарарли моддалар, газлар, буғлар ва таъсир механизми ўта хавфли моддалар бўлган очиқ БКҚ нинг ишчи зоналарида ўрнатиш керак.
Ишлаб чиқариш хоналарида, ходимлар говжум жойларида 200 m2 майдонда камида битта сездиргич, лекин битта хонада камида битта РЭК сездиргичи (датчиги) ўрнатилади.
РЭК сездиргичларини ҳаво оқиб келиш шамоллатиш тизимининг ҳаво бериш мосламаларидан камида 3 m масофада ва зарарли моддалар сизиб чиқиш эҳтимоли бор манбалардан камида 1 m нарида ўрнатиш керак.
РЭК сездиргичини ГҚИЗ ва К очиқ майдончаларида, таркибида зарарли модда бўлган технологик ускуна майдонининг периметри бўйича ускуна ўрнатилган жойдан 3 m нарида, бир-биридан 20 m дан ортиқ бўлмаган масофа, ер (пол) сатҳидан 0,5 m баландликда ўрнатилади.
РЭК сездиргичини технологик ускуна майдони билан ёндошувчи бир қаторда ўрнатиш мумкин.
Ишлаб чиқариш хоналарида (БКҚ) ва В-1, В-1а - синфларга мансуб хоналарда ҳам, газ ва буғларни ўлчаш учун рухсат этилган портлашгача концентрация (РЭПК) сездиргичидан фойдаланилади.
Ички хоналарда технологик ускуналар ўрнатилган ёнғиндан ва портлашдан хавфли, ташқаридан портлаш хавфи бор газ ва буғ кириши мумкин бўлган ҳолларда, шунингдек, ичкаридаги омбор хоналарида тез алангалувчи суюқликлар (ТАС) ва ёнувчи газлар сақланадиган жойларда ҳар 100 m2 майдонда биттадан РЭПК сездиргичи, ҳамда ҳар хонада биттадан сездиргич ўрнатилади.
Компрессор станцияси хоналарида РЭПК сездиргичи ҳарбир насос-агрегати олдида, портлашдан ҳафли газ ва буғлар ажралиб чиқадиган жойларга, манбадан камида 3 m нарига ўрнатилади (горизонтал бўйича).
Агрегатлар гуруҳ қилиб жойлаштирилганда РЭПК сездиргичини ҳар 100 m2 майдонга ўрнатиш лозим.
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларида яхлит ва панжара тартибида этажлараро тўсиқлар бўлганида, технологик ускуналарни жойлаштиришда газ ва буғларни сизиб чиқиш эҳтимоли бўлса, ҳарбир қават алоҳида хона ҳисобланади.
РЭПК сездиргичларини газ ва буғларининг зичлигини ҳисобга олиб қуйидаги тартибда ўрнатиш лозим (ҳаво ҳароратини эътиборга олган ҳолда):
манба тепасида (ҳаво бўйича зичлиги 0,8 дан кам бўлмаган енгил газларнинг ажралиб чиқишида);
манба юқорисида ёки тагида (ҳаво бўйича зичлиги 0,8 дан 1,5 гача миқдорда бўлган газ ва буғларнинг ажралиб чиқишида);
ер сатҳидан 0,5 m гача баландликда (ҳаво бўйича зичлиги 1,5 дан катта бўлган газ ва буғларнинг ажралиб чиқишида).
РЭПК сездиргичини В-1г-синфга мансуб портлашга мойил бўлган зоналарда қуйидаги ускуналарда ўрнатилади.(ЭТҚ, 7 бандга мувофиқ):
таркибида ёнувчи газлар ёки ТАС бўлган ускуналарда;
суюлтирилган углеводородли газлар (СУГ) сақланадиган резервуарларда;
ТАС ва СУГ ни қуйиш ва СУГ тўкиш учун ишлатиладиган эстакадаларда;
СУГнинг газтўлдирувчи станцияларида;
очиқ майдончалардаги ТАС, СУГ ва ёнувчи газларнинг компрессорли – насос қурилмаларида.
В-1-синфидаги портлашдан хавфли зоналарнинг В-1 ва В-1а синфидаги портлашдан хавфли зоналар хоналарида, ҳамда ҳар қандай синфдаги портлашдан хавфли хоналарида шамоллатгични сўрма тизимидан ҳавони чиқариб ташлаш учун қурилмаларда, агар кўрсатилган хоналар РЭК сездиргичлари билан жиҳозланган бўлса, РЭПК сездиргичларини ўрнатмаслик мумкин.
Компрессор ускунаси ва насослар бўлган очиқ майдонларида, СУГ резервуар паркларида технологик РЭПК сездиргичи В-1г-синф зонасининг атрофида бир-биридан 20 m гача масофада, лекин учтадан кам бўлмаган сездиргичлар, шунингдек, якка тартибда ўрнатилган аппаратура, ускуналар ва резервуарлар бўлган тақдирда ўрнатилади.
СУГнинг қуйиш ва сузиш эстакадасида, иккита қуйиш устунига биттадан РЭПК сездиргичи, бир-биридан 20 m дан кўп бўлмаган масофада ўрнатилади. Полининг тешиги бор иккитомонлама қуйиш эстакадаларида ҳар 4 устунга битта сездиргич ўрнатилади.
СУГнинг газ тўлдирувчи станцияларида ҳар бир тўлдирувчи узелда биттадан РЭПК сездиргичи ўрнатилади, хизмат қилувчи ходим келадиган томонидаги оралиқ масофа камида 5 m бўлиши керак.
ГҚИЗ ва Книнг технологик печлари очиқ майдонларида ёнғин-портлашга мойиллиги бўлган ускуналар яқинидаги газ чиқиш ҳарфи вужудга келадиган жойларда РЭПК сездиргичлари ўрнатилади. Сездиргичлар печлардан 15 m нарида ва бир-биридан 20 m масофада ўрнатилиши керак.
Очиқ майдонлардаги РЭПК сездиргичларини ердан 0,5 – 1,0 m баландликда ўрнатилиши керак.
РЭК газсигнализаторлари зарарли моддаларнинг РЭК намоён бўлганда, огоҳлантирувчи ёруғлик ва товушли сигналлар берилишини таъминлаши керак.
РЭК газсигнализаторлари, алангаланишни пастки концентрация чегараси ёнувчи газлар концентрацияси 20 %, авария 50 % бўлганида огоҳлантирувчи ёруғлик ва товушли сигналлар берилишини таъминлаши керак (ускуна автоматик ўчирилиши билан).
Барча хоналар доимий ишлайдиган оқиб келувчи-сўрувчи шамоллатгич билан таъминланиши керак. Ҳаво муҳити шароити ҳақидаги маълумотлар бошқарув пунктига етказилиши керак.
РЭК сездиргичлари бўлмаган ишлаб чиқариш хоналарида, РЭПК газтаҳлиллагичдан огоҳлантирувчи сигнал берилганда авария вентиляцияси автоматик тарзда ишга туширилиши лозим.
Хизмат кўрсатувчи ходим доимо ишлайдиган хоналарда, огоҳлантирувчи ва авария сигналлари, сездиргич қўйилган ва хона ичкарисининг чиқиш жойида берилиши керак. Барча хоналарга умумий товушли сигнал беришга рухсат этилади. Ходимлар вақт-вақти билан бўладиган хоналарда эса унинг ташқарисидаги кириш жойида берилиши керак.
Очиқ майдончаларда, сездиргичлар ўрнатилган жойлар ва бошқарув хоналари бўйича ҳар қайси ёки сездиргичлар гуруҳидан огоҳлантирувчи ва аварияли товушли ва ёруғли сигналини бериш назарда тутилиши керак.
ГҚИЗ ва К технологик печларнинг очиқ майдончаларида РЭПК датчиклари ёнувчи газларнинг концентрацияси портлашнинг пастки концентрация чегараси (ППКЧ) 50 % да бўлганида, қўшимча равишда бошқарув сигнали автоматик тарзда ёнилғи газнинг келишини тўхтатади, бунда буғни печкага юбориш ҳам тўхтатилади. Автомат ҳимоя даражасининг ҳажми, бошқа объектлар учун, лойиҳа ташкилоти томонидан белгиланади.
Портлашдан хавфли хоналардаги, ҳамда очиқ зоналардаги ускуналарда ўрнатилган газсигнализатор сездиргичлари ва сигнал аппаратураси портлашдан хавфли аралашманинг категория ва гуруҳига мос қилиб портлашдан ҳимояланган бўлиши шарт.
Сездиргич ва сигнал аппаратураларни ўрнатиш техник тавсилотлари ва шартлари уларни белгиланган ҳарорат оралиғидаги ҳаво муҳитининг эҳтимолли диапазонида бир меъёрда ишлатишини таъминлаши лозим.
РЭПК газсигналбергичларнинг асосий хатоси + 5 % ППКЧ дан ошмаслиги керак, РЭК бўйича газ таҳлилагичлар ишиниг хатоси максимал + 1,5 % бўлиши керак.
Атмосфера ҳавосини ифлословчи чиқиндиларни ташлаш шартлари “Атмосферага чиқинди моддаларни рухсат этилган чегаравий ташлаш экологик меъёрлар лойиҳалари”га кўра ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |