2 - §. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш
Ишлаб чиқариш объектлар, қувурўтказгичлар ва муҳандислик тармоқларни жойлаштиришда, табиатни муҳофаза қилиш бўйича норматив актлар, ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ЎзР вилоят хокимиятларининг қарорларига риоя қилиш лозим.
Ишлаб чиқариш объектлари, қувурўтказгичлар ва муҳандислик тармоқларини жойлаштириш лойиҳаларини, фақат атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш процедураси ўтказилгандан сўнггина амалга оширилади.
Лойиҳалашни бошлашдан олдин режалаш босқичида мазкур объектларнинг атроф – муҳитга таъсири ҳақидаги ариза лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини табиий шамоллатилиши яхши бўлмаган, пастқам жойларда, шунингдек, шамол эсиш кучи 1 m/s гача бўлган, узоқ ёки тез-тез қайтариладиган штилл, инверсия, туманли ҳудудларда (йилига 30-40% кундан ортиқ, қишда 50 – 60 % кундан ортиқ) жойлаштириш мумкин эмас.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини, асосан, иложи борича уй-жойлар, аҳоли яшаш жойлари ва туташган халқ-хўжалиги объектларига нисбатан шамол кам (йиллик энг кўп шамол эсиш йўналишини назарга олган ҳолда) жойларга жойлаштириш лозим.
ГҚИЗ ва К ва саноат боғламалари бош режаларида қуйидагилар қўшимча назарда тутилиши лозим:
санитария-ҳимоя зоналарини ташкил қилиш ва ободонлаштириш;
санитария-ҳимоя ва буфер зонадан, аҳоли яшаш пунктлари, хордиқ чиқариш жойлари ва бошқа гавжум жойлардан (зарурат бўлса) ташқарига жойлаштириш;
табиатни муҳофаза қилиш иншоотларини, шу жумладан қуйқум (шлам) сақлагич, қуйқум йиғгич, саноат оқова сувларини мавсумий тартиблаш сиғимларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;
эҳтимолли авария ҳолатларда ишчиларни ҳимоя қилиш ва йиғиш учун махсус ажратилган жойларни барпо этиш.
Атмосфера ҳавосини ифлословчи манбалар ва зарарли моддаларни аварияли отилиб чиқиш эҳтимолли манбалари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш хоналарини ёрдамчи, омбор ва бошқа санитария – маиший хоналар билан бирлаштириш мумкин эмас.
ГҚИЗ ва К майдонларида берк ва яримберк ҳовлилардан иборат бинолардан фойдаланиш мумкин эмас.
Атмосферага зарарли ва ёнувчан моддалар ажратиб чиқарувчи ишлаб чиқариш жараёнлари мавжуд бўлган, ҳамда мазкур моддаларни аварияли отилиб чиқиш эҳтимоли бор манбаларга эга бино ва иншоотларни шамол эсишини назарга олган ҳолда, бошқа бино ва иншоотларга нисбатан шамол йўналишини ҳисобга олинган майдонларда жойлаштириш керак.
Хавфли ишлаб чиқариш объекти майдончасида, томонларининг катталигидан қатъий назар, йўналиши 900 га тенг камида иккита асосий кириш йўли бўлиши лозим.
Саноат майдончасига автомашиналар кириш асосий йўлларини темир йўллар билан бир текисликда кесиб ўтиши мумкин эмас.
ГҚИЗ ва К ишлаб чиқариш зонасида дарахтлар экиш мумкин эмас. Истисно тариқасида манзарали дарахтлар ва бутасимон ўсимликлар алоҳида қилиб экилиши мумкин.
Магистрал ва ишлаб чиқариш йўллари, автоўтиш ва кириш йўллари бўйлаб, одамлар серқатнов бўлишидан қатъий назар, барча ҳолатларда тротуарлар назарда тутилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |