“ Келишилган ”
ЎзМУ Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси ________ О.Худайназаров
«_______» _________ 2022 й.
|
|
“Тасдиқлайман “
ЎзМУ Кимё факультети декани
профессор _____ Кадирова Ш.А.
«______» ____________ 2022 й.
|
Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети лабораторияларда
меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Олий таълим вазирлиги томонидан белгиланган “Қоида” ларга кўра кимё лабораторияларидаги амалий ишларга медицина кўригидан ўтган ва техника хавфсизлиги қоидаларини яхши ўзлаштирган ходимлар ишга қўйилади. Кимё лабораторияларига машғулот пайтида бегона одамларнинг кириши тақиқланади. Кимё машғулотларида ўқув дастурида кўрсатилган тажрибаларни бажаришга рухсат этилади. Ишлатиладиган асбобларни лаборатория ходимлари текшириб кўришлари, талабалар бажарадиган тажрибаларни аввал ўзлари бажариб кўришлари шарт. Амалий ишларни бажаришдан олдин кимё машғулот хоналаридаги сув, газ, электр ва вентиляция ишга яроқлилиги текширилади, агарда нуқсонлар топилса тузатилмоғи зарур.
Кимё реактивлар сақланадиган шкафларга, хоналарга талабаларнинг кириши қатьиян маън этилади.
Тажриба ўтказиш учун зарур моддалар шу тажриба учун керакли миқдорда лаборатория ходими томонидан берилади.
Моддаларни қўлда олмай, балки шпатель, чинни қошиқчаларда олиш керак. Захарли буғ ва газлар ажралиб чиқадиган тажрибаларни вентиляцияси яхши ишлайдиган мўрили шкафда ўтказилади. Кислота, ишқор, олтингугурт бирикмалар, ёнувчи моддалар ва тажрибадан кейинги эритмаларни қолдиқлари раковинага тўкилмай, балки шу мақсад учун ажратилган шиша идишларга қуйилиши керак. Раковиналарга қоғоз, қум ва бошқа қаттиқ моддалар ташланмаслиги керак.
Хар қандай моддадан фойдаланишдан олдин унинг этикеткасини диққат билан текшириб кўриш керак. Тўкилиб ёки сочилиб кетган моддаларни қайтадан идишга солишга руҳсат этилмайди. Лабораторияда бирор моддани хидлаб кўришдан эҳтиёт бўлиш, бунда идишни бурунга тутиб тўлиқ нафас олиш ярамайди, балки идишдаги модда буғи ёки газни қўл билан ўзига елпитиб осойишта ҳидлаш тавсия этилади.
Кучли заҳарли моддаларни ҳидлаш мутлақо мумкин эмас. Ичида бирор суюқлик қайнаб турган ёки бирор суюқлик қуйилаётган моддаларга энгашиб қараш мумкин эмас, акс ҳолда суюқликнинг майда томчилари кўзга сачраши мумкин.
Алангаланувчи ва портловчи моддаларни каттиқ қизиган буюмлар ва аланга олдида ушлаб турмаслик керак. Ёнаётган газ горелкалари, спирт лампа ва токка уланган электр асбобларини қаровсиз қолдириш тақиқланади.
Иш хоналарида сув жумракларини беркитиб, электр асбобларни ўчириб қўйишни унутмаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |