Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Ҳудуд ва ишлаб чиқариш хоналарининг сақланиши (ҳолати)



Download 0,84 Mb.
bet12/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

3 - §. Ҳудуд ва ишлаб чиқариш хоналарининг сақланиши (ҳолати)



  1. ГҚИЗ ва К объектларининг ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарининг ҳолати саноат корхоналарининг санитария ҳолатига оид амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига мос бўлиши керак.

  2. Лоток, траншея, зовур ва чуқурликлар, шу жумладан қурилиши тегишли техник ҳужжатлар билан асосланган вақтинча қурилганлари ҳам, тунда ёритилган бўлиши, плиталар билан ёпилиши ёки камида 1 m баландликда тўсилиши керак.

  3. ГҚИЗ ва К ҳудудида пиёдалар учун қаттиқ қопламали йўллар қурилиб, уларнинг ҳолати ва тузилиши ходимнинг бемалол ҳаракатланишини, шу жумладан эҳтимоли бор аварияли эвакуацияда ҳам таъминлаши керак.

  4. Йўллар, кўприклар (ўтиш жойлари тоза ва соз ҳолатда бўлиши, йўл белгиларига эга бўлиши, шу жумладан қувурўтказгич эстакадалари тагидаги ўтиш йўллари ҳам) ва барчаси тунда ёритилиши зарур.

  5. ГҚИЗ ва Книнг портлашдан хавфли ҳудудларига учқунсўндиргичи бўлмаган автотрактор техникаларининг кириб ҳаракатланиши тақиқланади.

  6. Рельс йўллари билан кесилиш жойларида релс каллаги билан бир сатҳда бутун тагликлар жойлаштирилиши, ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгилар ўрнатилиши керак.

  7. Транспорт қатнайдиган йўлни беркитиш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари ёнғиндан қутқариш хизмати билан келишилиб бажарилиши лозим.

  8. Таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилган ГҚИЗ ва К ҳудудидаги участкалар текисланган ва қурилиш чиқиндиларидан тозаланган бўлиши керак. Кўрсатилган участкаларда текислаш ва қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишлари якунлангунга қадар қурилмаларни ишга тушириш тақиқланади.

  9. ГҚИЗ ва К ҳудудларида меҳнат хавфсизлиги бўйича плакатлар, хавфсизлик белгилари ва “Портлашдан хавфли” , “Оловдан хавфли” , “Чекиш ман этилади” деган белгилар ўрнатилиши лозим.

  10. ГҚИЗ ва К ҳудудида бино ва иншоотларда фақат жойлардаги ёнғиндан сақлаш хизмати билан келишиб ажратилган, “Чекиш жойи” лавҳалари ўрнатилган махсус жойларда чекишга рухсат этилади.

  11. ГҚИЗ ва К ҳудудида очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади, йўриқнома ёки технологик тартибда аниқланган ва оловли ишларни доимий ва вақтинча ўтказиш жойлари бундан истисно.

  12. ГҚИЗ ва К ҳудудида нефт маҳсулотлари ва бошқа ТАС тўкилиш ҳолати вужудга келса, дарҳол тўкилган маҳсулотни йўқ қилиш ва йиғилган чиқиндиларни зарарсизлаштириб утиллаш чоралари қўлланиши шарт.

  13. Йўллар, ўтиш жойлари, автомобил келиш йўллари, зинапоялар, бинодан ўтиш ва чиқиш йўллари, ёнғиндан сақлаш ускуналари, ўт ўчириш, алоқа ва сигнал бериш воситаларига келиш йўллари тўсилмаган ва ифлосланмаган бўлиши керак.

  14. ГҚИЗ ва К ҳудудларида, қувурўтказгичлар, лотоклар (цемент ариқ) ва хандақлардан пиёдалар ўтиш жойларида кенглиги камида 1m ва тутқич панжараларининг баландлиги камида 1 m бўлган қўприкчалар ўрнатилиши лозим.

  15. Қудуқлар, лотоклар ва чуқурликларда жойлаштирилган сурма зулфинлар ва бошқа арматуралар ер юзидан бошқарилиши учун мосламаларга (узайтирилган штоклар ёки бошқариш чамбараклари (штурвал), электрпневмоўтказгичлар ва б.) эга бўлиб, таъмирлаш ва профилактика ишларини олиб бориш учун қулай жойланиши керак.

  16. Ишлаб чиқариш хоналарининг поллари зарурат бўлганда, лекин сменада бир мартадан кечиктирмай, ҳўл, нам ва чанг чиқишга йўл қўймайдиган бошқа усуллар билан тозаланиши лозим.

  17. Фойдаланилган артиш материали қопқоғи зич ёпиладиган махсус металл қутилар (яшчик)га йиғилиши ва смена тугаганда махсус ажратилган жойларга олиб чиқилиши керак.

  18. Материал ва ускуналарни вақтинча сақланиши бу мақсадлар учун махсус ажратилган, ёнғиндан сақлаш хизмати билан келишилган миқдорда ва уларни сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

  19. Ишлаб чиқариш хоналарда ёғ ва мойларни ёпиқ қопқоқли металл идишда уч суткага етарли захирада сақлашга рухсат этилади.

  20. Портлашдан хавфли хона ҳар бир эшигининг ташқи тарафида унинг портлашдан ҳарфли таърифлари кўрсатилган ёзувлар бўлиши шарт.

  21. Тезалангаланувчан ва газсизмон зарарли моддалар ва реагентлардан намуна олиш ишлари зарур бўлган жойларда ва махсус намунаолгичлар билан бажарилиши керак.

  22. Иссиқ аппаратлар, ускуна ва қувурўтказгичлар изоляцияси соз бўлиши лозим. Хоналарда уларнинг ташқи ҳарорати 45 0С дан, ишчи ва хизмат қўрсатилаётган очиқ майдонларда эса 60 0С дан ошмаслиги керак.

  23. Электрускуналар қурилмаси, шу жумладан назорат ва автоматика асбоблари, электр асбоблар ва пайвандлаш аппаратлари, хавфли ишлаб чиқариш ҳудудининг ёритилиши белгиланган тартибда тасдиқланган, электр ускуналарнинг тузилиш қоидалари талаблариги мос бўлиши, уларни ишлатиш эса, белгиланган тартибда тасдиқланган истеъмолчи электр қурилмаларни техник ишлатиш қоидалари ва истеъмолчи электр қурилмасини ишлатишдаги хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига кўра амалга оширилиши керак.

  24. Кўчма ёритгичлар сифатида портлашдан ҳимояланган чироқлар қўлланилиши керак. Техник алоқа воситаларининг тузилиши портлашдан хавфли хоналардаги зоналар синфига мос бўлиши керак.

  25. Газ ва буғни ҳаво билан портлашдан хавфли аралашмаси вужудга келиш эҳтимоли бор иш жойларида, урганда учқун чиқармайдиган металлдан ясалган асбоблар қўлланиши лозим.

  26. ГҚИЗ ва Книнг ишлаб чиқариш объектлари ёнғин назорати органлари билан келишилган рўйхатга биноан ўт ўчириш воситалари билан таъминланиши шарт.

  27. Ўт ўчириш инвентарлари белгиланган миқдорда ва уни сақлаш қоидаларига амал қилган, маҳаллий ўт ўчириш хизмати билан келишилган ҳолда, махсус ажратилган жойларда сақланиши керак.

  28. ГҚИЗ ва Книнг хавфли ишлаб чиқариш ҳудудларида ва ишлаб чиқариш хоналарида қуйидагилар ўтказилиши лозим:

  1. ёнғинга қарши ускуна, ўт ўчириш тизими ҳолати ва созлигини, ҳамда смена мобайнида камида бир марта хизмат кўрсатувчи ходим томонидан тизимдаги сув ва буғнинг керакли босими мавжудлигини текшириш;

  2. ҳар гал смена ишини бошлашдан аввал, хизмат кўрсатувчи ходим томонидан шамоллатиш қурилмаларини кўздан кечириш ва соз ишлашини текшириш;

  3. ҳар бир смена бошланишидан аввал НЎА ишчиси НЎА, автоматика ва эҳтиёт мосламаларни кўздан кечириши ва ҳолатини текшириши.

Текшириш натижалари журналда қайд этилиши керак.

  1. Иш жойларида, алоқа воситалари ёнида сигнал бериш ва ёнғиндан ҳимоялаш тизими, тиббий муассаса, газдан сақлаш тизими ва ГҚИЗ ва Книнг диспетчерини чақириш тартиби тўғрисидаги тахтача-лавҳалар осиб қўйилиши лозим.

  2. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини вақтинча сақлаганда, экологик хавфсизликни таъминланиши назарда тутилиши керак.

  3. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштириш шартлари “Чиқиндиларни ҳосил бўлиш ва уларни жойлаштириш экологик меъёрлари лойиҳалари”га кўра ўрнатилади.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish