О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet78/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Халқ китоблари. Саноатнинг ривожланиши натижасида эскиликни инкор этувчи янги тушунчалар пайдо бўлади. Эзилган омманинг ҳукмрон синфга қарши норозилиги халқ яратган бадиий адабиётда ҳам акс эта бошлайди. Китоб нашр этишнинг йўлга қўйилиши натижасида оммабоп асарларга бўлган қизиқиш ортади. «Халқ китоблари» деб аталадиган асарлар қаҳрамонлик эртакларини сиқиб чиқара бошлайди. Адабиётга дадил, ишбилармон ва қувноқ оддий кишилар кириб келади. Улар ўз манфаатларини ҳимоя қилиб, ҳукмрон синф вакилларини қаттиқ масхара қиладилар.
«Халқ китоблари»нинг яратилиш манбалари турличадир. Улардан баъзилари («Гўзал Мелузина», «Понт ва Седония», «Тристан ва Изольда», «Герцог Эрнст», «Шохли Зигфрид» ва бошқалар) француз ва немис эпик достонлари, рицарь романлари, христиан афсоналари ва шванкларнинг прозаик баёнидан иборат эди. Лекин «Тиль Эйленшпигель», «Доктор Фауст», «Шильдбюргерлар» номли асарлар оригинал халқ асарларидир.
Халқ учун деб чиқарилган барча китоблар ҳам ғоявий мазмуни билан кенг меҳнаткаш омма манфаатини акс эттиравермайди. Юқори синф вакиллари томонидан яратилган ва мўминлик, христианларча итоаткорлик руҳини сингдиришга асосланган асарлар ҳам мавжуд. Лекин ҳақиқий маънодаги халқ китобларида «кучли оппозиция руҳи» билан ўрта аср феодал зулми фош этилади. Буюк деҳқонлар уруши арафасида «дадил, ёшларга хос янги кайфият» очиқ намоён бўлади.
Ф.Энгельс 1842 йилда ёзилган халқ китоблари ҳақидаги мақоласида бу асарларга баҳо бериб, улардан «Тиль Эйленшпигель», «Шильдбюргерлар» ва «Каленберглик поп» романларининг аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтган.
«Бундай коллекцияни кам халқларда учратиш мумкин. Бу ҳозиржавоблик, бу фикр ва ижро этишнинг табиийлиги, ўткир истеҳзони ўта заҳархандага айлантирмасликни ҳамма вақт кузатган хушфеъл кулги, ҳолатнинг ҳайрон қоларли даражада қизиқлиги – буларнинг барчаси, тўғрисини айтганда, адабиётимизнинг кўп қисмидан юқори туради. «Шильдбюргерлар» каби шундай китобни яратиш учун ҳозирги авторлардан қайси бирида кифоя қиладиган даражада хаёл-фикр мавжуд эди.
XВ аср охири, XВИ аср бошларида юзага келиб, катта шуҳрат қозонган ҳажвий характердаги асар қувноқ сайёҳ Тиль Эйленшпигель ҳақидаги халқ китобидир. Ривоятларга қараганда, XИВ асрда Тиль исмли шум бола яшаган. У дадиллиги ва қизиқчилиги билан ном чиқарган. Вақт ўтиши билан унинг образи афсонавий тус олган, янги воқеалар, қизиқ ҳикоя ва латифалар унинг номи билан аталадиган бўлган. У ҳақдаги халқ китоби «Тиль Эйленшпигель» (биринчи нашри тахминан 1480 йил) шу тариқа юзага келган.
Деҳқон боласи шўх Тиль жуда ёшлигидан танилган. Вояга етгач, у катта-кичик киборларга тинчлик бермаган, поплар билан мунозара қилган, маишатпараст, очкўз князь ва дворянларни шармандасини чиқарган, ўткир сўз, ҳазил-мазахлари билан лақма мешчанларни ҳам аямаган. Бир куни Тиль касаллардан энг оғирини ўтда куйдириб, унинг кулидан бошқаларини тузатиш учун зўр дори тайёрламоқчи бўлганини айтган. Даволашнинг бу янги усулини эшитган беморлар ваҳимага тушиб, ўзларининг шифо топганларини айтиб, ундан қутулиб кетганлар. Тиль Эрфуртда эшакка савод ўргатиш билан ўзларини доно деб юрган кишиларни лақиллатиб кетган. Яна бир ерда хасис хўжайин овқатининг ҳидига ҳам ундан пул талаб қилган, Тиль эса чўнтагидаги тангаларини жиринглатиб, у билан ҳисобни бараварлаштирган.
Тиль Эйленшпигелнинг хушчақчақ ҳазили, ўткир зеҳни ва дадиллигида ўрта аср черков-аскетик турмушига қарши халқ норозилиги очиқ акс этган. Шунинг учун ҳам бу образ дунё адабиётидан ўзига муносиб ўрин олган. Ганс Сакс (XВИ аср) ва Шарль Костор (XИX аср) сингари кўп ёзувчилар Эйленшпигель ҳақидаги сюжетга мурожаат этиб, ажойиб асарлар яратганлар.
«Машҳур жодугар ва сеҳргар доктор Иоганн Фауст ҳақидаги халқ китоби» Германияда биринчи марта 1587 йилда нашр этилган. XВ асрнинг охири ва XВИ асрнинг биринчи ярмида яшаб, сайёҳ афсунгар-найрангбоз деб ном чиқарган ва ўзини «файласуфларнинг файласуфи» деб атаган Фауст ҳақида ҳар хил фикрлар бор. Мўъжизалар яратишда гўё у Христос билан ҳам беллашган экан.
Обрў ва куч-қудрат орттириш учун шайтон билан иттифоқ тузган динсиз жодугар ҳақида ўрта асрларда юзага келган бу афсона гуманистик қарашлар туғилиб келаётган янги шароитда ўзгача маъно касб этади. Жасур ва билимга ўч Фауст эски урф-одат ва ақидалардан қўрқмайди. Схоластик фан сиртмоғидан холи бўлаётган шахснинг табиат сирларини билишга интилиб, олға ҳаракат қилиши халқ афсонасида яратилган бу олим образида равшан ифодаланган.
Немисча Фауст ҳақидаги халқ китоби XВИ аср инглиз драматурги Кристофер Марлонинг «Доктор Фауст» номли трагедияси учун материал бўлган. Фауст тўғрисидаги афсонадан XВИИИ аср немис маърифатпарвар ёзувчилари ҳам фойдаланганлар. Бу темани улуғ немис шоири Гёте чуқур ва кенг ёритди.
Рицарь романларини қайта ишлаш натижасида яратилган илк «халқ китоблари» қаҳрамонлари ҳам ижобий хислатлари билан ажралиб туради. Зигфрид аждарҳони енгиб, оғир аҳволда қолган қизни қутқаради. Эрнст ҳамма вақт эзилган ва таҳқирланганлар томонида туради. Барбароссе маккор папага қарши кураш олиб боради. Магелона ҳақидаги эртакда эса вафодорлик очиқ намоён бўлади. Ф.Энгельс халқ китобларидаги бадиийлик, нафосат ҳақида гапирганида, «Гўзал Магелона» асарини алоҳида назарда тутади. Деҳқон боласи Тиль ҳақидаги асар эса оддий кишининг ғайрати, жасорати, донолигини акс эттирган ҳақиқий халқ китобидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish