О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet80/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Дастлабки гуманистлар. Дастлабки гуманистик қарашларнинг туғилиши ва ривожланишига Маргарита адабий тўгараги катта таъсир кўрсатади. Франциск И нинг синглиси Маргарита Ангулемская эри вафот этгандан сўнг Наварра қироли Генрих дъАльбрега турмушга чиқади ва Маргарита Наварская (1492-1549) номи билан юради. Бу ўқимишли аёл адабиёт ва санъат аҳлларига ҳомийлик қилади, ҳукмрон католик диний таъқибига учраган эркин фикрли ва «динсизлик»да айбланган кўп протестант ва гуманистларга бошпана беради. У латин, итальян, испан, қадимги яҳудий тилларини ўрганади, ўз истеъдодини кўп жанрларда синаб кўриб, шеър ва ҳикоялар ёзади. Маргаританинг ижоди турмуш қувончларини куйлаб, киши табиати ва фикрини ўрта аср диний-схоластикасидан холи қилиш масаласини акс эттирган бўлса ҳам, лекин у чегараланган ва ўша замон француз аристократиясининг илғор қисми қарашлари доирасидан четга чиқолмаган эди. Баъзи бир замондошлари каби Маргарита ижодида ҳам диний тема алоҳида ўрин тутади. Бироқ бу масалага у ақидачилик асосида ёндашмайди. Кўтаринки руҳий муҳаббат, фикрий эркинлик унинг нозик лирик шеърларида ўз ифодасини топади.
Маргарита Наваррская ижодида «Хептамерон» номли новеллалар тўплами алоҳида ўрин эгаллайди. Итальян гуманисти Боккаччонинг «Декамерон»ига тақлид қилиб ёзилган бу китоб 100 новелладан иборат бўлиши керак эди. Француз «Декамерон»ини яратишга киришган Маргарита Боккаччо каби ўн кунлик воқеани тасвирламоқчи бўлди. Бироқ у фақат 72 новелла – етти кунлик воқеанигина ёзиб улгурди, холос. Адибанинг ўлимидан кейин 9 йил ўтгач, бу китоб «Етти кунлик новеллалар» (Ҳэптамэрoн дэс нoувэллэс, 1558) номи билан нашр этилди. Боккаччо «Декамерон»ида Флоренцияда пайдо бўлган ўлат касали вақтидаги 7 қиз ва 3 йигитнинг хушчақчақ ҳаёти, ўз ҳуқуқларини ўзлари ҳимоя қилишлари ёрқин акс эттирилган бўлса, Маргарита ҳикояларида маиший масалалар, турмуш икир-чикирлари тасвирланади.
Котре курортига даволаниш учун борган бир қанча эркак ва аёллар Францияга қайтаётган вақтларида кучли жала ва дўл ёғади. Тошқин натижасида кўприкларни сув оқизиб кетганлигидан йўловчилар оғир аҳволга тушиб қоладилар, ҳалокатдан қутулиб қолган 5 эркак ва 5 аёл Нотр-Дам де Серранс аббатлигида тўпланишиб, йўллар тузатилгунча шу ерда қолишга ва бошдан кечирган қизиқ воқеаларни айтиш ва уни муҳокама қилиш билан вақтларини ўтказишга қарор қиладилар. Суҳбат иштирокчилари тарихий шахслар бўлиб, улар лақаб ёки анаграмма орқали берилган. Масалан, Уазиль – Маргаританинг онаси Луиза Саввойская, Гиркан ўз эри Генрих Наваррский, Парламанта эса Маргаританинг ўзи. Бу шахсларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.
Маргарита Наваррская Боккаччонинг «Декамерон» асари формасига тақлид қилса ҳам, лекин унинг асаридаги персонажлар «ўзи кўрган ёки ишончли кишидан эшитган» воқеаларни, сарой аҳлларининг ҳаёти, шунингдек, севги саргузаштларини ҳикоя қиладилар.
«Хептамерон» XВИ аср ижтимоий ҳаёти ва француз Уйғониш даври адабиётининг ғоявий қарама-қаршиликларини ифодалаган ёдгорлик сифатида қимматлидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish