XИВ 6 о 6. ФРАНЦИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ
XВ–XВИ асрларда Франция Реформация ҳаракати ва гуманизм. XИВ аср ўрталарида Италияда пайдо бўлган Уйғониш ҳаракати XВ асрнинг иккинчи ярмида Европанинг бир қанча ерларида бошланади. XВИ асрнинг бошларида эса Францияда вужудга келади. Француз Уйғониш даври адабиётига Италия маълум даражада таъсир кўрсатади.
Бу вақтда француз қироли Франциск И Италияга ҳарбий юриш бошлаган ва католик реакциясининг бошлиғи – испан қироли Карл В билан кураш олиб бораётган эди. Италияда бўлган французлар Уйғониш даври маданияти билан яқиндан танишадилар. Архитекторлар Франциск И нинг истаги билан Ренессанс стилида қасрлар қурадилар. Гуманист ёзувчилар Данте, Петрарка ва Боккаччо асарлари француз тилига таржима қилинади. Улар қадимги антик маданият ёдгорликлари қаторида катта қизиқиш билан ўрганилади.
Католик черкови зулмига карши динни, ислоҳ қилиш учун Францияда бошланган Реформация ҳаракати ва унинг курашчанлик пафоси дастлаб гуманистик таълимотга ҳамоҳанг бўлиб тушса ҳам, лекин кейинчалик француз протестантизми (бошқача қилиб айтганда, гугенотчилик ёки кальвинизм)да кучайган диний-аскетик кайфиятлар уларни бир-биридан ажралишга олиб келди. Бироқ бу ерда Реформация Германиядаги каби кучли эмас эди, католицизм ҳам Италия ва Испаниядагига қараганда заиф эди. Шу сабабли Францияда гуманистик ҳаракат таъсирли ва жанговар тус олди. Черковнинг диний диктатурасига зарба берилган бу даврни Энгельс қуйидагича тасвирлайди: «Герман халқларининг кўпчилиги бу диктатурадан тўғридан-тўғри воз кечдилар ва протестантизмни қабул қилдилар ва, айни замонда, роман халқларида араблардан ўтган ва янгидан кашф этилган грек философияси билан суғорилган қувноқ фикр эркинлиги тобора кўпроқ томир ёя бошлади; бу эркинлик эса XВИИИ аср материализмини ҳозирлаб берди».
Француз протестантизми икки даврни бошидан кечирди. Дастлабки протестантлар гуманистик фикрлашга мойил интеллигент гуруҳлари бўлиб, улар мавжуд тартиб ва дин асосларига ҳам танқидий қарар эдилар. Машҳур математик Лефевр дъЭтапль (1455-1537) Италиядан қайтиб келгач, Аристотель ва бошқа грек олимларининг фикрларини янгича талқин қилишга киришади. Энди у таржималарга суяниб эмас, балки асосий манбаларга мурожаат этиб, ўша фикрларнинг асл маъносини очишга интилади ва бу соҳадаги схоластик қарашларни рад этади. Сўнгра Лефевр «муқаддас китоблар»ни ҳам шу жиҳатдан текширишга киришади. Инжилда у рўза ҳақида ҳам, попларнинг уйланмасликлари ва бошқа сирли воқеалар ҳақида ҳам гап йўқлигини аниқлайди. Шундай қилиб, Лефеврда дастлабки соф инжил таълимотига қайтиш фикри туғилади. Лютер ўз фаолиятини бошлашидан бир неча йил олдин, яъни 1512 йилда у ҳамма турдаги протестантлар учун қоида бўлиб қолган диний эътиқод ва «муқаддас китоб» диний таълимотнинг ягона асоси бўлиши керак, деган қарашни илгари сурди. Лефевр ўз фикрини тасдиқлаш учун инжилни таржима қилиб, уни биринчи марта француз тилида нашр эттиради. Унинг бу ҳаракати дин арбобларида кучли норозилик туғдиради. Натижада Лефевр чет элга қочишга мажбур бўлади, унинг тарафдорлари эса жазолаб ўлдирилади. Сўнгроқ Франциск И Лефеврни оқлаб, Реформацияга мойиллик билан қараб, уни Францияга киритишни ўйлайди. Бироқ 30-йилларда католик таълимотига қарши оммавий ҳаракатнинг кучайиб кетиши ҳукмрон доираларни қўрқувга солиб қўяди. Шундан сўнг Франциск И дин эркинлиги учун курашган ҳамма шахсларни таъқиб қилишга рухсат этади. Гарчи у кўп ўтмай, реформаторларга амнистия берса ҳам, лекин бундан кейин «еретиклар» ва «даҳрийлар»ни жазолаш одат бўлиб қолади. 1546 йилда йирик олим ва матбаачи Этьен Доле ҳеч қандай сабабсиз ўтда куйдирилади.
Француз протестантизмининг бундан сўнгги тақдири Жан Кальвин (1509-1564) фаолияти билан боғлиқдир. 1536 йилда у Женевага кетиб, ўша ёрдан туриб Франциядаги протестантизм ҳаракатига раҳбарлик қилади. Кальвин ўз қарашларини «Христиан дини қўлланмаси» деган латин тилида ёзилган китобида асослаб беради. Беш йил ўтгач, бу «Қўлланма» француз тилига таржима этилади. Христианларнинг хаёлий-диний таълимоти евангелизм ўрнини энди жанговар кальвинизм эгаллайди.
Кальвиннинг асосий таълимоти тақдир ва худонинг дунё ишига аралашмаслиги ҳақидаги таълимотдир. Унинг тақдир ҳақидаги таълимотига кўра, гўё ҳар бир кишининг пешанасига туғилишидан мангу фароғат ёки абадий азобланиш ёзилган бўлиб, киши уларнинг қайси бирини бошдан кечиришини билмайди, бу тақдир билан боғлиқ, лекин шундай бўлса ҳам, киши яхшиликни ўйлаши ва ўшанга интилиши керак. Бундан кўринадики, Кальвиннинг тақдир ҳақидаги қараши мўминлик ва умидсизликка эмас, балки турмушга ишонч билан қарашга ундайди. Унинг издошлари ҳам ҳар бир киши ўз касбидан мумкин қадар кўпроқ фойда орттириши, тежаб-тергаб иш кўриши, мўътадил бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрни ривожлантирадилар. Ф.Энгельс Кальвин таълимотининг буржуача чегараланган табиатини кўрсатиб, бундай деган эди: «Унинг тақдир тўғрисидаги таълимоти – савдо ва конкуренция дунёсида омад келиш ёки синиш айрим кишиларнинг ҳаракатига ва маҳоратига боғлиқ бўлмай, уларнинг ихтиёридан ташқари ҳолларга боғлиқ эканлигини диний шаклда ифода қилишдан иборат эди. Буни «Бирон кишининг хохиши ёки ҳаракати белгиламайди, балки қудратли, лекин кўринмайдиган иқтисодий кучларнинг марҳамати белгилайди». Бунинг тўғрилиги иқтисодий ўзгариш вақтида, барча эски савдо йўллари ва савдо марказларининг ўрнини янгилари олаётган, Америка ва Ҳиндистон очилган, ҳатто азалдан иқтисодий эътиқод символи бўлиб ҳурматланиб келган нарсанинг, яъни олтин ва кумушнинг қиймати тушиб кетган бир вақтда айниқса яққол кўринди».
Кальвинизм абсолют ҳокимиятга тобе бўлишни истамаган дворянлар ўртасида, айниқса феодал реакциясининг таянчи бўлган Жанубий Франция дворянлари ўртасида кенг тарқалади. XВИ асрнинг иккинчи ярмида абсолютизмга қарши курашган кальвинист-дворянлар «диний» жанжаллардан келиб чиққан қўзғолонлар бошида турадилар. Уруш тамом бўлиши биланоқ улардан кўплари ўз манфаатларини кўзлаб, католиклар томонига ўтиб кетадилар.
Протестантизм эркин тадқиқот ва черков ақидаларини танқид этишдан четлашган сари унинг ижобий характерига ҳам путур етади. 1553 йилда Михаил Серветнинг Кальвин томонидан анабаптистларнинг революцион сектасига (гуруҳига) мансубликда айбланиши ва куйдириб, ўлдирилиши бунга яққол далил бўла олади. Гугенот (протестант)лар ҳам, католиклар ҳам халққа суянмас эдилар. Протестантлар мамлакат бирлигини юзага келтириш учун Германия, Англия ва Голландиядаги ўз мазҳабдошларига ёрдам сўраб мурожаат қилганларида, католиклар испан қироли Филипп ИИ дан мадад кутадилар. Гражданлар уруши натижасида таланган ва қашшоқланган ҳақиқий ватанпарвар куч-деҳқонлар ва шаҳар меҳнаткашлари «ёрдам»га келган чет эл солдатларига ҳам, ўз помешчикларига ҳам қарши бош кўтарадилар. Бироқ XВИ асрнинг 80-90-йилларига келиб деҳқон қўзғолонлари шафқатсизлик билан бостирилади.
Гуманистлар ҳар иккала партия – католиклар ва протестантлар билан баъзан алоқада бўладилар, айни вақтда, улардан узоқлашишга ҳам ҳаракат қиладилар. Католиклар партиясидаги миллий бирлик ғояси гуманистларга маъқул бўлса ҳам, лекин католикларнинг тор диний эътиқодлари кўпчилик гуманистларни қаноатлантирмас эди. Кальвинист (протестант)ларнинг ақл-идрокка суяниш, кишилик жамиятини қандайдир идеал равишда қайтадан қуриш сингари дадил фикрлари гуманистларни қизиқтирса, уларнинг буржуача чегараланганлиги ва фанатизми гуманистлар учун ёт эди. Шунинг учун ҳам йирик гуманистлар Рабле, Деперье ва Монтень диний жанжаллардан четда турадилар.
Франциск И нинг айниб кетган набиралари Карл ИX (XВИ асрнинг учинчи чораги), Генрих ИИИ (XВИ асрнинг тўртинчи чораги) ҳукмронлиги давом этган даврларда ўзаро диний урушлар мамлакатнинг аҳволини оғирлаштириб юборади. Генрих ИВ вақтида юзага келган сулҳ кўпга чўзилмайди. Реакцион гуруҳлар мамлакатни қонга белайдилар. Шундай кураш ва ўзгаришлар шароитида Уйғониш ҳаракати бошланади.
Француз Уйғониш даврининг бошланишида икки муҳим омил – антиклик ва Реформация ҳаракати катта роль ўйнади.
XВИ асрда яшаб ижод этган француз Уйғониш даврининг йирик вакиллари билим доираларининг кенглиги билан ажралиб турадиган ёзувчи, философ, тарихчи, табиатшунос ҳам эдилар. Рабле, Маро, Маргарита Наваррская, Ронсар ва бошқалар француз адабиётининг юксалишига катта ҳисса қўшган, воқеликка реал ёндаша билган улуғ адиб ва шоирлар сифатида машҳурдирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |