О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


РЕФОРМАЦИЯ ДАВРИ АДАБИЁТИ ВА ЛЮТЕР



Download 2,4 Mb.
bet77/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

РЕФОРМАЦИЯ ДАВРИ АДАБИЁТИ ВА ЛЮТЕР
XВИ асрнинг бошларида Германияда ижтимоий-сиёсий вазият янада кескинлашади. Католик черковига қарши оппозиция кенгаяди. Йирик князлар черков ер-мулкларини мусодара қилиб, бўлиб олишга ва империя ҳукуматидан мустақил ҳолда яшашга уринсалар, бюргерлар Рим папаси ҳукмронлик қилмайдиган оддий «арзон черков» учун курашиб, илк ўрта асрлардаги каби ҳамма учун умумий бўлган черков тартибларини тиклашни истайдилар. Деҳқонлар яна ҳам радикал талабларни, яъни феодалларга қарамлик, баршчина, оброк ва ҳар хил солиқларни, ҳукмрон доиралар учун қонун кучига кириб қолган турли имтиёзларни тугатиш талабларини қўядилар.
Феодал-католик тартибларини ҳимоя қилувчи реакцион лагерга қарши бўлган Реформация тарафдорлари икки лагерга бўлинади. Булардан бири Мартин Лютер раҳбарлик қилган мўътадил бюргер реформаси тарафдорлари (бюргерлар, майда дворянлар, қисман дунёвий князлар)ни бирлаштиради, иккинчиси эса Томас Мюнцер бошчилик қилган деҳқон ва плебей табақаларнинг революцион характердаги реформа учун курашувчиларидан иборат эди.
Бюргерлар, революцияда асосий куч ҳисобланган деҳқонларни қўллаб-қувватлаганларидагина ғалабага эришишлари мумкнн эди. Авж олиб кетган халқ ҳаракатидан чўчиган бюргерлар деҳқонларни ҳам, рицарлар қўзғолонини ҳам қўлламайдилар, улар черков ва феодалларга қарши оппозициячи кучларга ёрдам беришга ожизлик қиладилар. Эзилган омманинг бирлаша олмаганлиги сабабли ҳам бу революция мағлубиятга учрайди. Реформация давридаги ижтимоий курашларда провинция бирлиги учун курашган князлар ғолиб чиқадилар.
Реформация ҳаракати ғолиб чиққан жойларда анча оддий ва арзон тушадиган протестант черкови ташкил топади, бироқ феодал-крепостной тартиблари сақланиб қолаверади, черков мулкининг кўп қисмини эгаллаб олган князлар ҳукмронлиги мустаҳкамланади. Германиянинг сиёсий томондан тарқоқлиги яна ҳам кучаяди.
Лютернинг ҳаёти ва фаолияти. Германияда Реформация ҳаракати Лютернинг папа ҳукмронлиги остида юз бераётган бузғунчиликларга ва ақидачиларга қарши чиқиши билан бошланади. Лютер ҳали Рим-катодик черкови асосларига тил тегизмаса ҳам, лекин унинг бу уриниши омма томонидан озодлик курашига чақириқ, деб қабул қилинади. Ҳар хил мақсадни кўзлаган гуруҳлар вақтинча бирлашиб ҳаракат қиладилар.
Мартин Лютер (1483-1546) деҳқон-кончи оиласида туғилади. У Эрфурт университетида илоҳиёт илмини ўрганади, ўқишни битиргач, Августин монастирида хизмат қилади, сўнгра Виттенбергда илоҳиёт факультетининг профессори бўлади. 1510 йилда Римга борган Лютер папа ҳокимиятининг маркази ҳисобланган шаҳарда руҳонийларнинг маиший бузуқликларини кўргач, шу вақтгача қилган шубҳалари тўғри эканлигига ишонади. Бу вақтда монах Тецел сира ҳам тортинмай папа индульгенцияси билан савдо қилмоқда эди. 1517 йилда Лютер Виттенберг черкови деворларига католик черковининг кирдикорларини фош этган ўзининг 95 тезисини ёпиштириб қўяди. Икки ўртадаги кураш давомида унинг таълимоти яна чуқурлашади. Лютер илк христиан таълимотини бузувчи папа ҳокимиятини инкор этишгача боради ва черковни реформа қилиш талаби билан чиқади. 1520 йилда унинг реформа ҳақидаги фикрларини еретик таълимот деб қоралаган папа фармонини кўпчилик олдида йиртиб ташлайди ва немис тилида «Немис миллатининг христиан дворянларига» қаратилган мурожаатини ёзади. Лютер бу мурожаатида император ва князларни Германияни папа ҳукмронлигидан озод этиш ва черковни реформа қилиш учун курашга чақиради. Бироқ император уни қўлламайди. Шундан кейин императорга қарши кайфиятда бўлган князлар оппозицияси бошлиғи Фридрих Лютерни ўз ҳимоясига олиб, унга бошпана беради. Тюрингияда истиқомат қилаётган Лютер халққа тушунарли бўлсин деб тавротни немис тилига таржима қилишга киришади.
Дастлабки пайтларда Лютернинг католик черковига қарши чиқиши анча кескин тус олади. У халққа ватанпарварлик ҳиссини уйғотадиган ва курашга ундайдиган оташин сўзлар билан мурожаат этади. «Ҳаддан ташқари қутурган Рим папаларининг хатти-ҳаракатларига» сўз билан эмас, балки қурол билан узил-кесил хотима бериш»га ундайди. «Агар ўғриларни қилич билан, қотилларни дор билан, хурофот ҳомийларини эса ўт билан жазолар эканмиз, бундай ҳалокатга олиб борувчи зарарли устозларга, папаларга, кардиналларга, епископларга ва бошқа Рим тартибсизликларини тарқатувчи тўданинг ҳаммасига тезроқ ҳужум қилишимиз, қўлимизга ҳар хил қурол олиб, уларга ҳужум қилишимиз ва қўлимизни уларнинг қони билан ювиб ташлашимиз керак эмасмикан?» Лютернинг бу сўзлари бутун немис ижтимоий табақаларини ҳаракатга келтиради, «деҳқонлар ва плебейлар Лютернинг попларга қарши хитобномаларини, унинг христиан эркинлиги тўғрисидаги тарғиботини қўзғолонга сигнал деб билдилар». Бу қўзғолонлардан ҳар бир синф ўз манфаати учун фойдаланишга уринади. Эзилганлар ўз золимларидан қасос оладиган вақт келди, деб тушунадилар, бошқалар эса Рим папасига қарамликдан холи бўлиш ва черков мол-мулкини мусодара қилиб, бойишни кўзлайдилар. Лекин Реформация ҳаракати ва халқ оммасининг революцион кураши кучайиб бораётганидан чўчиган Лютер ўз позициясидан чекиниб, бюргер-дворян лагерига қўшилиб кетади ва «тинч прогресс»ни тарғиб қилади. Гуттеннинг уни исёнчиларнинг маркази Эбернбургга таклиф этиб ёзган мактубига Лютер: «Мен тавротнинг зўравонлик ва қон тўкиш билан тарғиб қилинишини истамас эдим», деб жавоб қайтариб, душман томонларни муроса қилишга чақиради. Деҳқонлар қўзғолони авж олиб бораётган бир вақтда ҳукмрон гуруҳлар ўртасидаги ўзаро жанжаллар бўшашади. «Революция олдида ҳамма эски низолар унутилган эди; деҳқонлар оломонига нисбатан Рим фисқ-фасодчилари бегуноҳ қўзичоқлар, худонинг итоатли бандалари эдилар; бюргерлар ва князлар, дворянлар ва поплар, Лютер ва папа «деҳқонларнинг қонхўр ва босқинчи шайкаларига қарши» бирлашдилар. Лютер ҳам князлар лагери томонига ўтиб кетди. 1524 йилдаги ғалаён 1525 йилда буюк деҳқонлар урушига айланган вақтда Лютер ўзгаради. Аввал у деҳқонларга ачиниш билан қарайди, уларнинг иқтисодий талаблар билан чиқишларини тан олади, лекин ҳаракат революцион тус олгач, Лютер деҳқонлар манфаатига хиёнат қилади. У тўғридан-тўғри ғалаёнчиларни жазолашга ундайди, «қутурган итни қандай ўлдирилса, уларни ҳам ошкора ва яширин суратда шундай чопиб, бўғиб ва санчиб ўлдириш керак», дейди. Эндигина у таржима қилган ва феодал жамият ярамасликларига қарши чиқишга дастак бўлган таврот энди деҳқонларни яна помешчик ва князларга тобе қилиб қўйишга хизмат қилиши керак. Бу Лютернинг «фақат деҳқонлар қўзғолонидангина эмас, руҳоний ва дунёвий ҳокимиятга қарши исёнидан ҳам воз кечиш эди; шундай қилиб, Лютер фақат халқ ҳаракатинигина эмас, балки бюргерлар ҳаракатини ҳам князларга сотди. Шундай бўлса зсам, Лютернинг Рим папаси ва католик черковига қарши кураши катта воқеа эди.
Черковнинг «маънавий диктатураси»га зарба берилиши Уйғониш даврининг муҳим ғалабаси эди. М.Лютер ҳам дин ҳукмронлигига путур етказишда маълум ҳисса қўшди. Черковни миллийлаштириш ҳақидаги бюргер реформациясининг қисман енгиб чиқиши немис адабиёти ва миллий маданиятининг ривожланишига таъсир кўрсатди. Тавротнинг немис тилига таржима қилиниши ҳам катта муваффақият эди. М.Лютер тавротнинг грек ва қадимги яҳудий тилларидаги текстларига мурожаат этиб, улардаги кўп хатоларни кўрсатди ва шу йўл билан «муқаддас» деб аталиб келган китобнинг эски таржималарини обрўсизлантирди.
Лютер немис миллий тили нормаларини яратди, тавротни ўша вақтда кўпчилик ёзадиган умумий немис (Саксония канцелярияси) тили грамматикасига асосан таржима қилди. У немис тилини латин тилига муккасидан кетган ва қотиб қолган олимлардан эмас, балки «уйдаги оналардан, кўчадаги болалардан, бозордаги оддий халқдан» ўрганишга чақирди.
Лютернинг тавротни муваффақиятли таржима қилиши XВИ аср шароитида, Германиянинг маданий бирлигини юзага келтиришда катта воқеа бўлди. У гуманистик ва замонавий маданиятдан четга чиқиб қолган бўлса-да, лекин унинг юксалишига маълум ҳисса қўшди. Энгельснинг таъбирича, Лютер черковинигина эмас, балки немис тилининг ҳам Авгий отхонасини тозалади, ҳозирги замон немис прозасини яратди ҳамда ғалабага ишонч руҳи билан суғорилган хорали (46-оятнинг баёни)нинг тексти ва куйини ёздики, у XВИ асрнинг «Марсельеза»си бўлиб қолди.
М.Лютер ўз прозасини жонли ўхшатиш ва образлар билан бойитди, нотиқлик таланти ва жанговар памфлетлари билан Рим папаси истеҳкомига ҳужум қилди. «Немис миллатининг христиан дворянларига» деган хатида халқни зулм ва ҳалокат уруғини сочувчи очкўз, мунофиқ руҳонийларни йўқ қилишга очиқдан-очиқ даъват этди.
Лютер диний-сиёсий памфлетлардан ташқари, диний қўшиқлар автори сифатида ҳам машҳур. У инжилга кирган қадимги диний оятларни қайта ишлади, немис халқ қўшиқларига ҳам мурожаат қилиб, уларнинг ритм ва композиция элементларидан фойдаланди: халқ қўшиқларига хос соддалик ва самимийлик Лютер қўшиқларининг энг яхши хусусияти эди. Қўшиқларда шоир дўстларининг кўрсатган қаҳрамонликларидан хурсанд бўлади, папа қабоҳатига қарши нафрат туғдиради, айниқса курашга ундаган хорал Реформация даврининг Марсельезасига айланади.
Деҳқонлар қўзғолони енгилгандан сўнг немис гуманизмининг тақдири хавф остида қолади. Кишининг руҳан эркин бўлиши ҳақидаги фикрларидан қайтган Лютер энди янги протестантлик ақидаларини ўрнатади. Контрреволюция авж олган шароитда прогрессив кишилар таъқиб остига олинади. Реакция томонига ўтиб кетган баъзи шахслар гуманизмни Лютер диний таълимотига бўйсундиришга уринадилар. Лекин шундай оғир кунларда ҳам феодал зулм ва диний жаҳолатга қарши курашни давом эттирган шоир Петр Лотинхий Секунд (1528-1560), олим Себастьян Франк (1499-1542/43), драматург Филипп Никодим Фришлин (1547-1590) прогрессив адабиёт традицияларини давом эттирадилар.
XВ асрнинг охирларидан бошлаб меҳнаткаш халқ оммасининг озодлик ҳаракати авж олади. Деҳқонларнинг махфий ташкилотлари ўз таъсир доирасини кенгайтиради. Вилоятлардаги деҳқон қўзғолонларининг сони ортади. Деҳқонлар бир қўзғолонда муваффақиятсизликка учрасалар, иккинчисида ғалаба қозонадилар.
XВИ асрнинг ўнинчи-йигирманчи йилларида мамлакатда кучайиб кетган норозиликларни акс эттирган жуда кўп қўшиқлар, шеърий ва насрий хитобномалар юзага келади. Уларда қароқчи-рицарларга ва зулм-даҳшат ўчоғи бўлиб қолган ўша давр тузумига қарши халқ норозилиги ифодаланади. Бу қўшиқ ва жанговар варақалар қўзғолон арафасида турган кенг меҳнаткаш табақаларини революцион жангга ғоявий томондан тайёрламоқда эди.
Реформация арафасида ва қизғин Реформация йилларида ўша давр кайфиятини акс эттирган асарлар жуда кўплаб яратилди. Бу даврда айниқса курашга даъват этувчи жозибадор халқ революцион қўшиқлари муҳим роль ўйнади. Бироқ бундай жакговар асарлар бизгача етиб келмаган. Реакция ҳукм сурган кезларда исёнга ундовчи шеърий чақириқларнинг барчаси йўқ қилиб юборилган.
Шу даврда яратилиб, бизгача етиб келган «Бечора Конрад» жамиятининг яратилиши тарихига бағишланган шеърий варақада (1514) кўпайиб бораётган оғир солиқлар туфайли деҳқонларнинг ўз ҳокимларига қарши курашга аҳд қилгани ифодаланади.
«Деҳқон бошмоғи» ҳақидаги бошқа варақада плебей ва қишлоқ камбағалларининг феодал ва поплар ҳукмронлигига қарши Иосс Фриц раҳбарлигида иттифоқ тузиб, деҳқонларни қулликдан озод қилиш, монастирь даромадларини қисқартиш каби бир қатор муҳим талаблар қўйгани, сўнгра ташкилот бошлиқларининг қўлга олиниб жазоланиши тасвирланади.
Реформация бошланган вақтда бутун Германия ҳаракатга келади, айниқса плебейлар билан деҳқонлар революцион талаблар билан чиқадилар. Халқ оддий қуролдан ташқари, жанговар қўшиқ, шеърий чақириқлар, ҳикматли сўзлар билан ҳам ғоявий қуролланган бўлиб, улар воситасида душманлар қаттиқ қақшатилади. «Биз узоқ вақт хас-хашакда ётдик, ахир биз ҳам тўшакда ётиб кўрмоғимиз лозим», «Одамото ер ҳайдаган, Момоҳаво чарх йигирган вақтда ким дворян бўлган?» деган ҳукмрон синфларга қарши кочириқ сўзларни айтиш одат тусига киради.
Айниқса, қўшиқ жанри алоҳида аҳамият касб этади. Қўшиқ шаҳарда ҳам, қишлоқларда ҳам тўқилади, кўчада ҳам, жангга кириш олдида ҳам айтилиб, душманга қарши курашувчиларни руҳлантиради. Бу жиҳатдан «Иттифоқлик қўшиғи» (1525) характерлидир.
Реакцион гуруҳлар халқ қўшиқчиларини таъқиб остига олиб, уларни йўқ қилишга уринадилар. Шулар оқибати ўлароқ, буюк деҳқонлар урушига бағишланган революцион поэзиянинг ажойиб намуналари бизгача сақланиб қолмаган.
Немис халқи (плебей ва деҳқонлар)нинг озодлик учун олиб бораётган адолатли урушлари ўз орасидан шундай шахсларни етказиб чиқардики, Энгельснинг таъбири билан айтганда, уларни «бошқа мамлакатнинг энг яхши революцион арбоблари қаторига қўйиш мумкин» эди. Ана шундай шахслардан бири халқ реформациясининг йирик раҳбари, озодлик ҳаракатининг толмас курашчиси, плебей табақаларининг доҳийси Томас Мюнцер (1490-1525) бўлиб, у «Ҳокимият оддий халққа берилиши лозим», деб шундай мақсадга эришишни революцион кураш билан боғлайди. Шунинг учун ҳам Мюнцернинг феодал-черков зулмига қарши ташвиқот ва тарғиботлари Буюк деҳқонлар уруши даврида катта муваффақият қозонди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish