О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet74/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Себастян Брант. Илк немис гуманистик адабиётидаги демократик оқимнинг йирик вакилларидан бири сатирик ёзувчи Себастьян Брант (1457-1521) эди. Брант қадимги антик классик адабиёт ва фанини ўрганишга кўп куч сарф қилиб, латин тилини ўрганди, бироқ ўз асарларини латин тилида эмас, балки немис тилида ёзишга журъат қилиши билан немис миллий маданиятининг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Брант тўла маънодаги эркин фикрли киши бўлмаса ҳам, лекин унинг «Нодонлар кемаси» (1494) шеърий сатираси бюргерлар ўртасида кенг шуҳрат қозонди. Брант ўзининг бу сатирик асарини яратиш учун «тентаклик» ҳақидаги адабий манбалар ва улардаги бадиий усуллардан фойдаланди. Эразм Роттердамский каби Брант ҳам «Нодонлик ниқоби» воситаси билан ўз давридаги мулкдор табақалар вакилларининг карикатурасини чизади.
Шоир Германияни ҳалокат ёқасида кўради. Ёмонлик ҳамма ерда ҳукмрон, нодонлик яхши нарсаларни оёқ ости қилмоқда. Бир тўда тентаклар Наррагония («Нодонлар мамлакати»)га кетаётган омонат кемага тушиш учун тўс-тўполон кўтарганлар. Ҳамма ёққа ёйилган одамлар аҳмоқона ҳаракатлар қиладилар. Булар бачкана олимлар ва қаллоб врачлар, мунажжимлар ва ғийбатчилар, мечкайлар ва арақхўрлар, дангасалар ва қиморбозлар, бахиллар ва порахўрлар, князлар ва савдогарлар эди.
Брант жамият манфаатини унутиб, шахсий манфаат, тамагирликка берилиб кетиш каби нодонликни замонанинг даҳшатли балоси деб кўрсатади. Нодон кишилар олтинга сиғинадилар. Бойлик ҳамма нарсани ўзига бўйсундиради ва яхши ахлоқ асосига қурилган жамият қонунларига путур етказади. Кишининг қадри унинг чўнтагидаги олтинлари билан белгиланади. Олтинли одам иззат-ҳурматда, кайф-сафода, камбағаллар бошпанасиз, очлик ва яланғочликда азоб чекади.
Брант тарбия каби энг муҳим масалада хасислик билан «арзон»га тушадиган ақидачи жоҳил муаллимларни ёллаб, болаларини нодон қилиб қўяётган ота-оналарни, ҳисоб-китобга асосланган никоҳни, товламачилик йўли билан ҳаёт кечираётган чиновник ва рицарларни, камбағалларнинг бор-йўғини тортиб олаётган судхўр ва савдогарларни ҳам аямайди. Ақча ҳукмрон бўлган жойда такаббурлик бор, деб шоир эзилган шаҳар табақаларининг норозилигини баён қилади. Ватан манфаатини унутиб қўйган князларни, ўз манфаати доирасида ўралиб қолган жоҳил поплар, ор-номусдан маҳрум бўлган монахларни ҳам ёзувчи қаттиқ масхара қилади.
«Нодонлар кемаси» сатирасининг шеърий кириш қисмида Бракт ўз китобини «Аҳмоқлар ойнаси» деб атайди, чунки ўз афт-ангорини кўрган ҳар бир киши ундан тегишли хулоса чиқара олар эди.
Шоир ўз асарида замонасининг нуқсонларини фош этибгина қолмади, балки уни эзгу ахлоқ асосида тузатиш (гарчи бу тузатиш мешчанлик характерида бўлса ҳам) масаласини қўяди. Брант Германияда гуманистик фикрларнинг ёйилиб боришидан қувонади, яхши хулқли, виждонли ва камтар кишиларни яхши одамлар деб атайди. Агар бирор кимсанинг отаси ўтмишда қудратли князь бўлса-ю, лекин унинг ўзида одамийлик фазилатлари кўринмаса, ундай одамлар саховатли бўлмайдилар, дейди Брант.
Ўқувчи Брантнинг «Нодонлар кемаси» асарини ўқир экан, турли хил тасвирга дуч келади: «Илоҳий қаср»дан жой олган руҳонийлар, ибодат бошланганига қарамай, итальян уруши ҳақида тўхтовсиз гап сотиб, ёлғон-яшиқни ўрнига қўядилар. «Муқаддас» буюмлар билан савдо қилаётган монахлар маккорликда руҳонийлардан қолишмайдилар. Улар эски-туски нарсаларни «азиз» буюмлар, деб оддий кишиларга пуллаш учун шошиладилар. Брант бу каби эпизодларни тасвирлашда реал немис воқелигига суянади. Халқ мақол ва ҳикматли сўзларини усталик билан ўз ўрнида ишлатади.
«Нодонлар кемаси» асарининг замонавийлиги, демократик ва ватанпарварлик характери унинг тез шуҳрат қозонишига сабаб бўлди, бу китоб немис адабиётида сатирик жанрнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish