О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet72/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Нодонликнинг мақтови». Эразмнинг сатираси икки бадиий традиция таъсири остида юзага келган. Улардан бири антик адабиётда «Мақтов» шаклида яратилган сатирик асарлар бўлса, иккинчиси ўша вақтда Ғарбий Европа шаҳарларида мавжуд бўлган карнавал типидаги халқ хушчақчақ ўйинлари, айниқса, Германияда кенг тарқалган тентаклик ва аҳмоқлик ҳақидаги адабиёт, жумладан, немис гуманисти Себастьян Брантнинг «Нодонлар кемаси» асари ва халқ китоби – «Тиль Эйленшпигель» каби асарларга яқин туради. Бундай традициядан фойдаланган Эразм ўз даври нуқсонларини масхарабоз кийимида, тентакликни турли кўринишларда акс эттиради.
Асарнинг қаҳрамони Нодонлик исмли бека бўлиб, у ўзини бутун дунёга ҳукмрон деб билади. Бу хоним қилган яхшиликларини билмаган ва унинг номига мақтов сўзлар айтмаган кишилардан хафа бўлиб, нотиқлар тожини кийиб олади ва ўзини ўзи мақташга тушади. У «Агар одамлар сени мақтамаса, сен ўзингни мақта» деган фикрга амал қилади. Дастлаб Нодонлик ўзининг қандай авлоддан келиб чиққанини гапиради. Унинг отаси «на Хаос, на Орк, на Сатурн, на Иапет ва на бошқа; у кўҳна, деярли чириб битган маъбудлардан эмас, балки Плутос бўлганки, у худолар ва инсонларнинг бирдан-бир ва ҳақиқий отасидир».
Илоҳий авлодга мансуб эканлиги билан гердайган Нодонлик дунёдаги барча ёқимли нарсалар ҳаёт ва бахтни ўз марҳамати ва саховати натижаси деб маълум қилади. Хушомадгўйлик, мунофиқлик, енгилтаклик ва ҳоказолар унинг мулозимлари ҳисобланади. Унинг йўлдошлари турли касб ва табақа вакиллари қиёфасида намоён бўлади: биринчи қаторда болаларнинг миясини бўлмағур нарсалар билан қотирадиган «доно грамматиклар», жуда кўп қонунни «билувчанлиги» билан очиқ-ойдин масалаларни ҳам чигаллаштириб юборадиган ҳуқуқшунослар, «узун соқоллари»га суяниб, билимдонлик даъво қиладиган, аслида эса кўп нарсани сезишдан маҳрум файласуфлар ҳамда схоластика мактабининг бошқа вакиллари туради. Асарда ўрта аср жаҳолатпарастлик руҳини мужассамлаштирган «сассиқ ҳид таратувчи ботқоқлик», яқинлашиш хатарли бўлган «заҳарли дарахт» – черков ақоидлари алоҳида ўрин тутади, улар ёқтирмаган кишиларини еретикликда айблайдилар. Бу тоифадаги кишилар қаторида жоҳил ва исқирт монахлар ҳам танқид қилинади.
Маишатга берилган монах ва унинг ёрдамчилари, ноз-неъмат ва бойлик тўплашда қироллар билан рақобат қилувчи папа, кардинал ва епископлар ҳам автор танқидидан четда қолмайди. Улар жаҳолат ичида сақланган халқни эзадилар, дин ниқоби остида истаган бемазагарчиликларни қиладилар. Папалар «ҳамма меҳнатни Петр билан Павелга юклаб», «ҳузур-ҳаловатни ўзларига оладилар».
Улуғ гуманист олим сифатида Эразм ўрта аср феодал тартиблари, Рим папасининг бузғунчиликларини катта жасорат билан очиб ташлади. У туғилиб келаётган буржуазиянинг ярамасликларини ҳам сезди. Сатиранинг қаҳрамони Нодонлик бойлик худоси Плутоснинг қизи қилиб кўрсатилиши бежиз эмас. «Уруш, тинчлик, давлат ҳокимияти, кенгаш, суд, халқ мажлислари, никоҳ, иттифоқ, қонун, санъат, ўйин, илмий асарлар... унинг ҳукмига боғлиқ». Олтин ҳукмрон бўлиб бораётган замонда инсоний ҳис-туйғулар оёқ ости қилинади. Шунинг учун ҳам ёзувчи айниқса бой савдогарларни қаттиқ қоралайди, чунки «савдогарларнинг зоти энг нодон ва жирканч зотдир», улар ўз олдиларига қабиҳ мақсад қўйиб, уни энг ярамас воситалар: алдаш, онт ичиш, ўғирлаш, найранг ишлатиш йўллари билан амалга оширадилар, «қўллари олтин узук билан безатилгани учунгина улар ўзларини дунёда биринчи одамлар, деб биладилар».
Улуғ гуманист хусусий мулкчиликка асосланган ва Нодонлик бошқараётган жамиятнинг юзидаги ниқобини йиртиб, унинг бутун кирдикорларини фош этади. Ёзувчининг ибораси билан айтганда, «Нодонлик давлат тузади, ҳукуматни қўллайди, дин, бошқарув идораси ва судни ҳимоя қилади. Ҳа, бутун инсон ҳаёти Нодонликнинг эрмаги бўлмай, нимаси бўлсин?».
«Нодонликнинг мақтови» ўрта аср тартиблари, папа, феодал ва черков князлари, схоластик, фан, бойликка ҳирс қўйган мулкдор синфларнинг бошқа вакилларини қаттиқ фош этган йирик гуманистик ижод намунасидир. Гарчи Роттердамский ўз замондоши Томас Мор каби келажак ҳақида ижобий программа белгилаб бера олмай, юқоридан бўладиган ислоҳотларга ишонч билан қараган бўлса ҳам, лекин унинг асари ўлиб бораётган эски жамият, дин жаҳолатига қарши аччиқ сатира сифатида қимматлидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish