1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]



Download 271,13 Kb.
bet1/19
Sana24.02.2022
Hajmi271,13 Kb.
#223152
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
765 25.09.2018




[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 Аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.02 Санитария ва гигиена меъёрлари ҳамда қоидалари]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий оммавий шартнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати бириктирилган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилишини ва ўрганиб чиқилишини;
хатлов натижалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг ҳақиқий қувватини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини ва қайта кўриб чиқиш натижаси бўйича бўшаган участкалар «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион воситасида танлов савдоларига қўйилишини таъминласинлар.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 сентябрь,
765-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорига
1-ИЛОВА
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига ноль ставкадан бошланувчи «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион йўли билан бириктириш тартибини белгилайди (кейинги ўринларда электрон танлов деб аталади).
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Ушбу Низом ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бириктириш ҳолатларига татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Download 271,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish