Пантагрюэль ҳақидаги иккинчи китоб. Романнинг иккинчи китоби забардаст паҳлавон Гаргантюанинг ўғли Пантагрюэлнинг туғилиши, ўсиши, ўқиши ва бошқа саргузаштларига бағишланган.
Гаргантюа 524 ёшида фарзанд кўрган. Бола дунёга келган йили Африкада қурғоқчилик бўлиб экинлар қуриб кетади, сувсизликдан одамлар қаттиқ азоб чекади. Шунинг учун ота ўз ўғлига Пантагрюэль деб исм қўяди. Панта грекча «барча» деган маънони, Грюэль эса мавр тилида, «чанқаган» маънони билдиради. Демак, у туғилган кун бутун дунё сувсизликдан азоб чеккан. Шу сабаб–ли Гаргантюа ўғлини чанқоқлар ҳокими бўлади, деб каромат қилган.
Дарҳақиқат, бу ажойиб ва жуда улкан бола овқат вақтида тўрт минг олти юз сигирнинг сутини ичади. У кун сайин ўсиб боради. Бола катта бўлгач, тарбиячи Эпистемон кузатувида француз ёшларининг ҳаёти ва ўқиши билан танишиш мақсадида Парижга боради. У ердан келиб, ватанига бостириб келган душманни тор–мор этади,
Демак, Пантагрюэль ҳақидаги иккинчи китоб Гаргантюа ҳақидаги биринчи китобга композиция жиҳатидан ҳам, сюжети ва ғоявий мазмуни жиҳатидан ҳам ўхшаб кетади, чунки унда ҳам ватан темаси, эркин тарбия масаласи муҳим ўрин эгаллайди.
Француз тилини бузиб талаффуз қилувчи студент билан суҳбат, авлиё Виктор монастиридаги кутубхонада сақланадигаи китобларни кўздан кечириш, «буюк инглиз олими»нинг Панург билан қўл ишораси оркали баҳслашиб енгилиши ва бошқа манзаралар феодал жамияти ва унинг схоластикасига қарши аччиқ сатирадир. Китобнинг ғоявий йўналиши Гаргантюанинг Пантагрюэлга ёзган хатида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бу хатдан ўша даврнинг муҳим хусусияти — ўрта аср ғафлат дунёси чекиниб, унинг ўрнига янги тушунчалар вужудга келаётгани ва инсоният учун зарур илм–маърифатни эгаллаш учун имкониятлар очилаётганини тушуниш қийин эмас. «Илгари замонда ҳозиргидаги каби фаннинг гуллаши учун шароит йўқ эди,— деб ёзади Гаргантюа,— ва мен сен «аби доно муаллимларнинг кўп бўлиши билан мақтанолмайман, у вақт нафис ижодини йўқ қилиб ташлаган готларнинг ярамас таъсири сезилиб турган, жаҳолат ҳукм сурган замон эди». Гаргантюа ҳамма фанларни ўрганишга қулай имкониятлар туғилган бир пайтда фақат қунт билан ўқиш, грек, латин, араб ва бошқа тилларни ўрганиш керак эканлигини уқтиради. Сахий ва маьрифатпарвар Гаргантюа ўз ўғлига «астрономиянинғ бутун қонунларини ўрганиш»ни, «ёлғон ва сафсата» ҳамда фол очишдан иборат астрологиядан сақланишни насиҳат қилади. Билим чўққиларини эгаллаш кишининг яхши фазилати, чунки «донолик ёвуз киши қалбидан жой ололмайди». Рабле Ватанни душман ҳужумидан мудофаа қилиш учун чавандозлик ва қурол билан муомала қила билиш ҳам зарурлигини алоҳида таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |