О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


Уруш ва тинчлик масаласи. Грангузье образи



Download 2,4 Mb.
bet84/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Уруш ва тинчлик масаласи. Грангузье образи. Феодал ўзбошимчаликлари, босқинчилик урушлари қирол Пикрохол образида ёрқин очилган. У қирол Грангузье билан узоқ вақт тинч–тотув яшайди. Лекин Пикрохолда аста–секин жаҳонгирлик кайфияти туғила бошлайди. Грангузье фуқароларидан бўлган мол боқиб юрган чўпонлар шаҳарга кетаётган Пикрохол одамларидан бозор баҳосида нон сотиб олмоқчи бўладилар, бироқ новвойлар ўжарлик қилиб, сизларнинг пешанангизга оқ нон эмас, балки кепак нон ейиш ёзилган, деб уларни қаттиқ ҳақорат қиладилар. Натижада жанжал муштлашишга айланиб кетади. Чўпонлар уларнинг 60 та нонини тортиб олиб, ҳақини берадилар. Бу воқеани эшитган қирол Пикрохол ўз фуқароларини зўрлик билан қуроллантириб, Утопия юртига бостириб келади, йўлида учраган боғ–роғларни яксон этиб, аҳолини талайди.
Қўшни ҳукмроннинг бундай қароқчилик ҳаракатлари кекса қирол Грангузьени ранжитади, лекин шунда ҳам у ҳамма тинч йўл ва чораларни ишлатиб кўрмагунча Пикрохолга қарши юриш қилмасликка қарор қилади. Бу фикр Парижда билим олаётган ўғли Гаргантюага ёзган мактубида яхши баён қилинган. Мактубда жумладан бундай дейилади:
«Мен жанжални кучайтириш эмас, балки осойишталик ўрнатиш, ҳужум қилиш эмас, балки мудофаа этиш, босиб олиш эмас, балки ўзимнинг содиқ фуқароларим ва меросий мулкларимни Пикрохолдан ҳимоя қилиш ниятидаманки, у ҳеч қандай сабаб ва асос бўлмагани ҳолда, уруш очиб, бостириб келди ва ёвуз ишларини тортинмай давом эттириб, ўз эркида юрган кишиларни чидаб бўлмас даражада ранжитмоқда. Шу сабабли, севимли ўғлим, менинг мактубимни ўқиб чиққач, мумкин қадар тезлик билан қайт ва менга эмас (гарчи табиий ачиниш ҳисси туфайли менга кўмаклашишинг зарур бўлса ҳам), ўз фуқароларингга ёрдам беришга шошил, чунки уларни хавфдан сақлаш ва қутқариб қолишга мажбурсан».
Грангузье бу хатни ҳукмронликни сақлаб қолиш учун эмас, аксинча, халқ тинчлигини қўриқлаш учун ёзганлигини очиқ айтади.
Такаббур Пикрохол Грангузьенинг тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳамма тадбирлари (нонини қайтариб, ўлпон беришдан иборат таклиф)ни рад этиб, босқинчилик урушини тўхтатмаганидан сўнггина, у ёвуз душманга қарши ҳаёт–мамот урушига киради. Гаргантюа Париждан қайтиб келиб, ҳаддидан ошган душманни тор–мор этади.
Китобда икки типдаги қирол кўрсатилади, булар «дунё ҳукмронлигига даъвогар», шахсий манфаатдан бошқани билмайдиган Лерне қироли золим Пикрохол ва тинчликни севадиган, сахий Грангузье билан унинг ўғли Гаргантюадир. «Мурдор ва жоҳил» ҳукмрон Пикрохол ўзи бошлаган урушда енгилгач, мамлакатдан яширинча қочиб кетади ва мардикорлик қилиб тирикчилик ўтказади. Кекса фолбин аёлга учраб, унга ўзининг бахтсиз тақдири ҳақида сўзлаганда, фолбин туянинг думи ерга теккандагина унга қироллик яна қайтиб келишини айтади. Шундан буён бу нодон одам туянинг думига умид боғлаб, хом хаёл билан юради.
Рабленинг ижобий қаҳрамонлари Грангузье, Гаргантюа ва Пантагрюэль титан қироллардир. Бироқ бу сахий кишилар хатти–ҳаракатлари билан қиролларга сира ўхшамайдилар. Хушчақчақ, улкан Грангузье ва унинг ўғли Гаргантюа феодал ҳукмдорларига хос бўлган очкўзлик, ёвузликдан холидир. Грангузье Пикрохол зулмидан озод этилган халқларга эркин яшаш ҳуқуқини беради, зўрлаб урушга юборилган ва асир тушган кишиларни озод қилади, уларга моддий ёрдам бериб, ўз оиласига қайтартиради.
Уйғониш даврида яшаган Рабле жоҳил феодал ҳукмронларга адолатли ва сахий қиролларни қарши қўяди. Маърифатпарвар монарх ғояси ўша даврнинг барча илғор мутафаккирлари сингари Раблени ҳам қизиқтиради. У Гаргантюа тилидан Платоннинг шоҳлар философлардан ёки философлар шоҳлардан бўлгандагина давлат бахтли бўлади, деган сўзларини келтиради. Буюк мутафаккир Рабле ўрта аср тартиблари, феодал ўзбошимчаликлар ва зулмга қарши кураша оладиган марказлашган миллий давлат бўлиши ва унинг тепасида маърифатпарвар монарх туриши керак, деган ғояни илгари сурди. У Утопияни бошқарувчи кишилар Грангузье ва Гаргантюани шундай олижаноб кишилар, деб кўрсатади. Авторнинг ғояси Грангузьенинг қирол Пикрохолнинг асир тушган кишиси билан суҳбатида яхши очилган. У ҳозирги замон уруш очиб, бегоналарнинг ерини босиб оладиган вақт эмаслигини, ўтмиш сарацин ва варвар асрида қаҳрамонлик деб ҳисобланган уруш эндиликда ёвузлик ва босқинчилик деб қораланишини тушунтиради.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish