О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet140/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Тартюф» комедияси. Мольер «Тартюф» комедиясини 1664 йилнинг май ойида саҳнага қўйди. 3 пардали бу пьеса ўша вақтда жуда кенг томир ёйган диний-клерикал «Муқаддас заковат жамияти»нинг кирдикорларини фош этишга қаратилган бўлса ҳам, лекин комедия феодал-католик реакцияси хуружига қарши кескин кураш қуролига айланиб кетади. Шунинг учун ҳам Париж архиепископи ва риёкорлар ташкилотининг махфий ҳомийси қиролича Анна Австрийская бу пьесани тақиқлайди. «Тартюф»ни саҳнага қўйиш ҳуқуқи учун узоқ кураш кетади. Мольер пьесани, антиклерикал мазмунини сақлаган ҳолда, қайта ишлашга киришади. 3 пардали эмас, балки 5 пардали бўлган бу пьеса «Алдоқчи» деб номланади. Тартюф эса Панюльф деб аталиб, у руҳоний кийимида эмас, дунёвий киши қиёфасида кўринади. 1667 йилда пьесанинг қайта ишланиб сатирик кучи бирмунча юмшатилган нусхасини саҳнага қўйишга рухсат этилади. Бироқ қиролнинг Парижда бўлмаганидан фойдаланган диний-клерикал ташкилотнинг махфий аъзоларидан бири парламент раиси Ламуаньон комедияни яна тақиқлайди. Мольер олдида жиддий масала: ё ҳукумат билан муносабатни ёмонлаштириб, ўз комедиялари учун саҳнадан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлиш, ёки бирмунча ён бериб, саҳнани қўлда олиб қолиш ва реакцион клерикализмни фош этишни давом эттириш масаласи турар эди. Мольер иккинчи йўлни танлаб, комедиясини яна ҳам такомиллаштириш устида иш олиб боради ва, ниҳоят, пьесанинг қайта ишланган учинчи нусхаси қирол рухсати билан 1669 йилнинг февраль ойида саҳнага қўйилади. «Тартюф ёки алдоқчи» номида саҳнага қўйилган комедия катта шуҳрат қозонади.
Пьесанинг сатирик кучи анча юмшатилган ва Тартюф руҳоний кийимида эмас, дунёвий киши қиёфасида тасвирланган бўлса ҳам, лекин комедиянинг асосий зарбаси христиан дини ва черковига қарши қаратилгани очиқ кўриниб турар эди. Шунинг учун «риёкорлар шайкаси» Мольерга қарши курашишни тўхтатмайди.
Савдогар Оргон черковга ибодат қилгани борганида, у ерда «тақводор»
бир кишини кўради. Бу одам берилган садақалардан бир қисмини ўзида қолдириб, қолганини бошқаларга улашиб беради. Ўзини жуда ҳам художўй этиб кўрсатган бу кишини лақма Оргон ўз уйига олиб келади. Бу одам Тартюф эди. Савдогар уни жуда эъзозлайди, ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини унга топширади. Ҳатто ўз қизини ҳам беришга рози бўлади. Оргон оиласидаги ёшлар – ўғли Дамис, хизматкор қиз Дорина, қизи Марианналар бу одамнинг фирибгар эканини сезиб, бу ҳақда Оргонга маълум қиладилар. Бироқ диндор Оргон уларнинг сўзини эшитгиси ҳам келмайди, балки уни қоралаш билан мени худо олдида гуноҳкор қилмоқчисиз деб ғазабланиб, ўғлини уйдан қувиб юборади ва бутун мол-мулкини Тартюфга хат қилиб беради. Икки кун шаҳарда бўлмаган ва уйга қайтиб келган Оргон Доринадан ҳол-аҳвол сўраганида, у бекаси Эльмиранинг бетоблиги ҳақида гапирмоқчи бўлади, Оргон эса фақат Тартюф аҳволи билан қизиқади:
«Ўтган куни бекамнинг иситмаси баланд бўлди».

  • «Тартюфнинг-чи?»

  • «Бекам ғам-ғусса ичида қолди».

  • «Тартюф-чи?»

  • «Бекам ухламай

  • «Тартюф-чи?»

Дорина билан Оргон ўртасидаги бу диалог ва Оргоннинг бир сўзни такрорлайвериши кишида кулги қистатмай қолмайди, бу кулги кейинги диалогда яна кучаяди:

  • «Тартюфнинг соғлиғи жойида»,-

  • «Вой, бечора!»

  • «Икки какликни ҳам, қўй думбасини ҳам паққос туширди».

  • «Вой, бечора!»

  • «У бутун тун қимирламай қаттиқ ухлади».

  • «Вой, бечора!»

  • «Нонушта вақтида бутилкани юқигача қолдирмай бўшатди».

  • «Вой, бечора!»

Тартюфнинг икки юзламалиги ва сохта тақводорлигининг қурбони бўлмиш иккинчи шахс Оргоннинг онаси кампир Пернель эди. Ўзининг ёвуз ниятига эришиш учун Тартюф ҳаммадан олдин содда, ишонувчан ва лақма кишиларни қўлга олади, ёшларни ёқтирмайди, чунки улар Тартюфнинг ёмон ниятини тез англайдилар ва шунинг учун уни фош этишга интиладилар.
Тартюф ҳар қадамда ўзини художўй қилиб кўрсатишга уринади. Бироқ у Оргоннинг хотини Эльмирага хушомад қилади. Ўз эрига вафодор Эльмира Оргонни синаб кўриш учун Тартюф билан танҳо учрашади. Тартюф: менинг ҳақимда ҳеч ким ёмон фикрда бўлмайди, деб Эльмирага юзсизлик билан яқинлаша бошлаганини Оргон ўз кўзи билан кўради. Шундагина у уйига келтирган кишиси сохта тақводор эканлигини билиб, уни уйдан ҳайдайди. Бироқ Тартюф юзидаги ниқобини олиб ташлаб, бу ер-мулкка ўзи хўжайин эканини, буни тасдиқловчи ҳужжатлар бор эканини даъват қилиб, Оргонни уйдан қувиб чиқариш мақсадида суд чиновнигини чақиртиради ва қаматиш учун полиция офицерини ҳам бошлаб келади. Бироқ кутилмаганда офицер «одил» монарх буйруғи билан манфур алдоқчининг ўзи қамоққа олинажагини маълум қилади.
Бу комедияда Мольер юқори табақа вакиллари ичида авж олган риёкорлик ва мунофиқликни Тартюф образида очиб ташлади. Тартюф феодал-аристократиянинг қабиҳ ишларини акс эттирган шахсдир. Ўзининг қора ниятларини амалга ошириш учун юзига ниқоб тутган ва тақводор бўлиб кўринишга уринган бу одам ҳақиқатда ўта ифлос ва разил бир шахс бўлиб чиқади. Тартюф буржуа Оргон ва унинг онасининг соддалигидан фойдаланиб, уларни лақиллатади. Сири фош бўлиб, Оргонни уйдан ҳайдаб, унинг мол-мулкини тортиб олмоқчи бўлганида ҳам, Тартюф юзсизларча бу ишларнинг барчасини худо йўли учун қилаётганини айтади.
Тартюфга қарши дастлабки кунларданоқ кураш бошлаган шахс бу хизматкор қиз Дорина бўлиб, унда халқ донолиги мужассамлангандир. У Тартюфнинг ярамаслигини, Оргоннинг алданганлигини дадил айтади. Лекин комедияда жиноятчи «юқори»дан, қиролнинг аралашуви билан фош қилинади. Маълумки, қирол Мольердан ўз манфаати учун фойдаланиш мақсадида уни қўллаган, комедиянинг қайта ишланган сўнгги нусхасини саҳнага қўйишга рухсат ҳам этган эди. Тартюфни қамоққа олгани келган офицер мунофиқни «қиролнинг ўзи фош этди» деб айтади. Бу ёзувчининг монархга нисбатан маълум даражада ён беришининг натижаси эди.
Мольер «Тартюф» комедиясида ўрта аср феодал зулмини ўша давр социал ҳаёти қарама-қаршиликларига боғлиқ равишда эмас, балки унинг бир томонини, диний зулмини, унинг сиёсий реакция қуроли бўлганинигина кўрсатди. Бу ҳол ёзувчини классицизмга хос абстрактлик ва рационалистик иллюзияга олиб боради. Натижада асосий қаҳрамон характерини тасвирлашда схематизмга берилади. Тартюф феодал-аристократиянинг бутун ярамасликларини мужассамлантирган индивидуаллашган образ эмас, балки реакцион аристократия риёкорлигининг турли кўринишларини акс эттирган образга айланади. Шу сабабли «Тартюф» комедияси классицизм характерлар комедиясининг типик намунаси ҳисобланади. Тартюфнинг икки юзламалиги, Гарпагоннинг хасислиги каби, «абсолют ҳирсдир». Бутун диққат умуман инсон характерини очишга эмас, балки илгаридан белгилаб қўйилган асосий салбий қаҳрамон Тартюф характерининг бир нуқтасини кўрсатишга қаратилган. Бу классицизм театрининг асосий белгиларидан бири эди.
Бироқ шундай бўлса ҳам, комедияда реал турмуш воқеалари кўзга ташланиб туради. Севишган Марианна билан Валер ўртасидаги англашилмовчилик, кампир Пернель билан неваралари ўртасидаги келишмовчилик, Марианнанинг Тартюфга тегмаслиги ҳақида отасига айтганлари, алдоқчига қарши чиққан Дамиснинг отаси (Оргон) томонидан уйдан қувилиши, булар XВИИ аср буржуа оиласига хос бўлган типик маиший реалистик манзаралардир.
Ўтмишнинг йирик ёзувчилари комедияни юксак баҳолайдилар. Вольтер «Тартюф» комедиясини нодир асар деб, А.С.Пушкин эса Мольердаги комиклик истеъдодининг зўр ва беқиёс маҳсули, деб баҳолади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish