О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet142/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Хасис» комедияси. Мольер «Хасис» (1668) комедиясининг сюжетини қадимги Рим комедиографии Плавтнинг «Кўзача» («Кўмилган хазина») комедиясидан олган. Бироқ Рим драматурги томонидан яратилган хасис образи Эвклион аслида камбағал бўлиб, бир хумча олтин топиб олганидан сўнг унда зиқналик бошланади. Мольердаги хасис Гарпагон бойлик тўплашга ҳирс қўйган ақча дунёсининг вакилидир.
«Хасис» Мольернинг типик «характерлар комедияси» дир. Бутун мақсад бош қаҳрамон характерининг умумий томонларини эмас, балки Гарпагон учун асосий хусусият – хасисликни очишга қаратилади. Пьесанинг марказида Гарпагон образи туради.
Ўта хасис Гарпагон ўз бойликларини ҳеч кимга ишонмайди. У бойлигини ҳатто фарзандларининг тўйи учун ҳам сарфламайди. Гарпагондан пул сўраган киши гўё унинг қалбига ханжар санчгандай бўлади. Шунинг учун ҳам Ляфлеш уни «ҳамма одамлардан энг ярамас одам, зиқна, жоҳил», деб айтади. Хасиснинг қизи Элиза Валер деган йигитни севади. Бироқ у Элизани савдогар Ансельмга бермоқчи, чунки савдогар қиздан бисот сўрамайди. Лекин ўғлига олиб бермоқчи бўлган қиздан бисот талаб қилади. Хасиснинг ўғли Клеант Марианани яхши кўради. Лекин унда қизга совға-салом учун пул йўқ. Шунинг учун яқинда отасидан қоладиган мерос эвазига деб, бошқа судхўрдан қарз олишга аҳд қилади. Бироқ судхўр 25 % фойда талаб этганини билган Клеант: «Бу балохўрлик! Куппа-кундузи талаш!»- дейди. Қарз берувчи билан қарз олувчи учрашганларида, улар ота-бола Гарпагон билан Клеант бўлиб чиқадилар.
«Сизнингча, ким жиноятчи?,- дейди ғазаб билан Клеант,- муҳтожликда қолиб катта фойда бериш эвазига қарз олган кишими ёки пулга муҳтожлик сезмаган ҳолда уни босқинчилик билан қўлга туширган кишими?».
Гарпагон атрофидаги соф дил ёшлар Клеант, Элиза (хасиснинг болалари), Валер, Мариана (Ансельм болалари), чаққон ва ишбилармон хизматкорлар Лафлеш, Жак, Клод, воситачи Фрозина ва бошқаларга дуч келади. Ёшлар пулдан суиистеъмол қилиш учун эмас, балки ундан зарур бўлган даражада хушчақчақ турмуш кечириш учун фойдаланишга интиладилар. Улар Гарпагоннинг ўта қурумсоқлиги, тош бағирлилигига қарши курашадилар. Хизматкорлар ҳам қурумсоқ отага эмас, ёш Клеантнинг севган қизига эришишига ёрдам беришга интиладилар, шу мақсадда Лафлеш хасиснинг олтинларини ўғирлайди. Бу комедиянинг кульминацион нуқтаси ҳисобланади. Бойликдан айрилтан Гарпагон эсанкираб қолади, энди яшаш унинг учун ўз маъносини йўқотади. У ўғрини ахтаради. «Тўхта! Бу ким?» деб ўз қўлини ушлаб олади. Бироқ ўғри ҳали топилгани йўқ. Ҳаммага гумон билан қараб, кўрган кишисини «ўғри» деб билади. Барчанинг дорга осилишини истайди, агар олтин топилмаса, ўзини ҳам осмоқчи бўлади.
Асарда маълум даражада бўлса ҳам, классицизм театри принципларига хос абстракция ва қаҳрамонлардаги шартлилик кўринади. Бош қаҳрамон атрофидаги одамлар яхши кишилар, лекин улар (Клеант, Элиза ва Мариана)нинг азоблари ўша ярамас муҳитнинг оқибати экани етарли очилмайди. Гарпагондаги зиқналик эса мутлақ эҳтирос сифатида берилади. Маълумки, Маркс хасислик ижтимоий тараққиётнинг маълум этапида конкрет шароитда юзага келганини кўрсатиб ўтган: «Капиталистик ишлаб чиқариш усулининг тарихий пайдо бўлишида ҳар бир капиталистик парвэнул (мансаб талаб) эса бу тарихий стадияни индивидуал равишда бажаради,- бойишга ўчлик ва хасислик мутлақ эҳтирослар сифатида ҳукмронлик қилади».
Гарпагоннинг хусусий мулкчиликка ҳирс қўйиши, хасислиги ва эгоизми уни инсонгарчиликдан чиқариб қўяди, бойлик олдида у ўз болаларидан ҳам воз кечади. Ёзувчи бу ҳирсни бир нуқсон сифатида тасвирлайди. Жаҳон адабиётида, хасисликнинг ҳалокатли таъсирини акс эттирган қатор образлар яратилган. Булар Шекспирдаги Шейлок, Бальзакдаги Гобсек ва Гранде, Пушкиндаги хасис рицарь, Гоголдаги Плюшкин, С.Айнийдаги Қори-ишкамба ва бошқалар. Бу ёзувчилар хасисликнинг социал сабаблари ва унинг жирканч томонларини очиб кўрсатдилар. Мольер Гарпагон образи орқали хасисликни мутлақ нуқсон сифатида бериб, уни қоралайди. Гарпагоннинг хасислигидан бошқа хусусиятлари очилмаган. Шунинг учун ҳам Пушкин Мольернинг характерлар яратиш методини танқид қилиб, унга кўп нуқсон, кучли эҳтиросли жонли кишилар характерини яратган Шекспирнинг реалистик методини қарши қўйди. «Шекспирда – Шейлок хасис, зийрак, қасосчи, фарзандсевар, ҳозиржавоб, Мольерда – хасис фақат хасисдир», дейишда у ҳақли эди. Лекин Мольер классицизм принципининг формал қонунларига риоя қилган бўлса ҳам, адабий маҳорати орқали хасисликни ярамас бало сифатида маҳорат билан ҳаққоний тасвирлаб, унга қарши томошабинда тўла нафрат уйғота олди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish