О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


ИИИ боб. ҚАДИМГИ СКАНДИНАВИЯ АДАБИЁТИ



Download 2,4 Mb.
bet12/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ИИИ боб. ҚАДИМГИ СКАНДИНАВИЯ АДАБИЁТИ


ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА СКАНДИНАВИЯ МАМЛАКАТЛАРИ
Скандинавия мамлакатлари – Дания, Швеция, Норвегия ва Исландия ўз тараққиёт босқичлари жиҳатидан Европадаги бошқа мамлакатларга нисбатан анча орқада қолган эдилар. Бу ўлкаларга христиан дини ҳам кеч кириб келди. Шунинг учун Скандинавияда қабила тузуми қолдиқлари узоқ вақт сақланиб қолади. Бу мамлакатлар денгиз ёқасида жойлашганлиги учун аҳолининг кўпчилиги овчилик билан шуғулланади. Ерлар камунум қир ва ўрмонзорлардан иборатлиги туфайли деҳқонлар кўчиб юришга мажбур бўлганлар. Қабила аъёнлари учун деҳқонларни қарам ҳолда тутиш ва эксплуатация қилишдан кўра, денгиз йўллари бўйлаб босқинчилик қилиш қулай ва фойдали эди, улар қўлга туширилган ўлжаларни денгиз орқали бошқа ўлкаларга олиб бориб сотар эдилар. Бу ҳолат Скандинавияда феодал муносабатларнинг анча кечикиб шаклланишига боис бўлади.
Скандинавияда фақат XИ асрлардагина катта ер эгалари пайдо бўла бошлади. Бу ҳам хамма ерда бир текисда юз бермади. Масалан, Швеция, айниқса, Норвегияда бу жараён суст боради. Христианлик ҳам қабила тузумининг қолдиқлари, қадимги диний урф-одатларнинг қаршилигига дуч келади. Швед қироли Олаф XИ асрнинг охирларида биринчи бўлиб христианликни қабул қилади. Христиан дини феодал ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун узоқ кураш олиб боради. Шу сабабли қирол ҳукумати деҳқонларни черковга хирож тўлаб туришга мажбур қиладиган қонун чиқаради. Бу қонун Швеция ва Данияда деҳқонлар ғалаёнига, ҳатто қирол ҳукумати ва черковга қарши шиддатли жанглар бошланиб кетишига ҳам сабаб бўлади. Бироқ бу ҳаракат шафқатсизлик билан бостирилади ва деҳқонларнинг кўпчилиги черковга ва феодалларга қарам крепостной деҳқонга айланиб қолади. Қироллар христиан дини учун кураш ниқоби остида деҳқонларни бўйсундирибгина қолмай, қўшни мамлакатларни босиб олишга ҳам уринадилар. Швед қироли XИИ асрда «салиб юриши»ни бошлаб Финляндияни истило қилади. Фин халқи зўрлик билан христиан динига киритилади. Невага юриш бошлаган шведлар 1240 йилда Александр Невский бошчилигидаги рус жангчилари томонидан қақшатқич зарбага учрайдилар.
Скандинавияда яшаган қабилаларнинг денгиздан қилган ҳужумлари кўпинча Англия ва Францияга қарши қаратилар эди. ИX – X асрларда норвеглар Ирландиянинг кўп қисмини босиб олиб, уни колонияга айлантирадилар. ИX асрнинг охири ва X асрнинг биринчи чорагида улар Исландияни ҳам қўлга киритадилар.
Ўрта аср Скандинавия адабий ёдгорликларининг кўп намуналари Исландия қўшиқлари ва қиссаларидан иборатдир.
Исландияда патриархал қабила тузумининг узоқ давом этиши ва христианлик таъсирининг заифлиги натижасида мифологияга асосланган ўша давр адабиётида (XИИ – XИИИ аср) Скандинавия халқларининг яшаш тартиблари, мажусийлик дини ҳамда урф-одатларининг қолдиқлари тўла сақланган ҳолда етиб келган.
Қадимги Исландия адабиёти ёдгорликлари «Эдда» қўшиқлари, скальдлар поэзияси ва прозаик қиссалардан иборатдир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish