О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet15/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Локининг заҳарханда сўзлари». Денгиз худоси Эгир ташкил этган зиёфатга бош худо Один, унинг хотини Фригг ҳамда бошқа худо ва маъбудалар (аёл худолар) иштирок этаднлар. Меҳмонлар Эгирнинг хизматкорлари шаънига мадҳия айтадилар. Худолар душмани Локи бундай мақтовлар эшитишни истамай, Эгирнинг хизматкорларидан бирини ўлдиради. Бу воқеадан ғазабланган худолар Локини ҳайдаб юборадилар. Ёмон ниятли Локи зиёфатдагиларни ҳақорат қилмоқчи бўлиб яна қайтиб келади. У зиёфатдагиларга заҳарханда сўзлар айта беради. Айниқса, Локи маъбудаларни ахлоқсизликда айблаб, ҳақорат қилади. Муҳаббат худоси Дреяни яқин қариндошлари билан алоқа қилади, деб айблайди.
Худолар ва диний эътиқодларга қарши ҳажвий руҳда ёзилган бу қўшиқда душман кирдикорларини очиш учун фольклордаги сатирик усуллардан фойдаланилган. Агар «Волуспа»да мажусийлик худоларига ишониш жуда кучли бўлган узоқ ўтмиш акс эттирилган бўлса, «Локининг заҳарханда сўзлари»да энди қадимги Скандинавия мифларига танқидий қараш юзага келганини кўриш мумкин. Бу асар, Энгельс таъбирича, «эски мифларга ишониш бутунлай барҳам топган замонларни ифода қилади; у худоларга қарши қаратилган сатира – асл лукианча типдаги сатирадир».
«Эдда»даги қаҳрамонлик қўшиқларининг кўпчилигида Зигфриднинг ботирлиги, нибелунгларнинг ҳалокати, гуннларнинг ёвузлиги акс эттирилган. Европа қитъасида яшаган қадимги герман қабилалари яратган бу қўшиқлар ВИ – ВИИ асрларда Норвегияга, ундан сўнг Исландияга ўтган ва бу ерларда бадиий томондан қайта ишланган. Қўшиқдаги асосий хусусиятлар, унинг дастлабки яратилган жойига хос белгилар – Франк, гот қаҳрамонлари, Рейн тоғларининг тасвири сақлангани ҳолда, унга маҳаллий бўёқлар, Скандинавия пейзажи – денгиз, унинг бепоён қирғоқлари, музлик, тоғ манзаралари киритилган. Қаҳрамонларнинг номлари ҳам ўзгартирилган: Гунтер – Гуннар, Хаген – Хогни, Аттила – Атли, Эрманарик – Иормунерк, Зигфрид – Сигурд, Кримхильда – Гудруна деб ном олган.
«Эдда» қўшиқлари билан бир қаторда Скандинавия адабиётида Исландия прозаик сага – қиссалари ҳам катта ўрин эгаллаган. X – XИВ асрларда юзага келган бу қиссаларда турли тарихий ва маиший воқеалар, чунончи, Исландияни босиб олиш, денгиз саёҳатлари, оилалар ҳақидаги эртаклар, қаҳрамонлик юришлари кўрсатилган. Бундай эртаклар зиёфат ва оилавий ўтиришларда айтилган. «Қизил Эйрик ҳақида сага»да исланд денгизчилари Гренландия ва Шимолий Американинг очилиши ва бошқа саёҳатлар ҳақида ҳикоя қиладилар.
«Ньяль ҳақида сага»да уруғчилик ҳаёти акс эттирилади. Қиссанинг қаҳрамони ўзининг донолиги ва тинчликсеварлиги билан ном чиқарган кекса Ньялднр; у ўғилларининг айби билан уруғ-қабила жанжалларининг қурбони бўлади. Душманлар уни бутун оиласи билан куйдириб юборадилар. Ньялнинг тирик қолган куёви Кор бир неча йил давомида кураш олиб бориб, қотиллардан ўч олади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish