О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet8/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ХАЛҚ ПОЭЗИЯСИ
Кельт қабилаларининг ҳаёти ва урф-одатлари ҳақидаги халқ поэзияси асосида аста-секин қаҳрамонлик эпоси юзага келади. Бу эртаклар давр ўтиши билан айрим қўшиқчилар томонидан айтиладиган бўлади. Қўшиқчилар икки гуруҳга – бардлар ва филидларга бўлинганлар. Бардлар лирик поэзия билан, филидлар эса асосан қонунлар, қабила урф-одатларини акс эттирган эпик поэзия билан шуғулланиб, улар қўшиқчи-ҳикоячи деб номланганлар.
Филидлар эпик ҳикояларни системалаштирганлар. Улар, айниқса, қиш кечалари князь саройида қаҳрамонларнинг ўтмиш саргузаштлари ҳақидаги ҳикояларни айтганлар. Бу қиссалар насрий услубда баён қилинган. Шунинг учун улар кейинроқ «сага» (қисса) номини олган. Филидлар сагадаги тасвирлар орасига шеърий парчалар киритиб, унинг таъсир кучини янада оширганлар. Сагалар қабиладан-қабилага ўтиб, узоқ сақланиб қолган. Ирланд сагаларини ВИИ – ВИИИ асрларда ёзиб олган монахлар уларга христиан қарашларини киритганлар. Лекин ирланд монахлари Римга тобе булмаганликлари туфайли, сагаларни унчалик кўп ўзгартмаганлар. Шунинг учун ирланд сагаларида мажусий урф-одатлари, қабила ҳаётининг қолдиқлари равшан ифодаланган.
Кельт (ирланд) қиссаси. Ирландия қадимги кельт маданиятининг маркази эди. Кельт (ирланд) қиссалари сюжетининг хилма-хиллиги, мазмундорлиги, тилининг равонлиги қаҳрамонлар руҳий ҳолатининг ёрқин тасвири билан ажралиб туради. Ирланд эпосининг энг қадимги қисми улад циклидаги қиссалардир. Бу қиссалар Шимолий Ирландияда яшаган слад қабилалари ўртасида янги асрнинг бошларида насрий услубда юзага келади.
Қиссалардаги воқеа улад қироли Конхобар, унинг жияни паҳлавон Кухулиннинг ҳаёти ва саргузаштларига боғлиқ равишда ривожланиб боради. Ирланд эпосида ўзаро қонли урушлар, қабила одатлари, уларнинг уруғчилик даври худоларига эътиқоди ва бошқалар акс эттирилади. Бу эпоснинг дастлабки намуналаридан бири «Уснех ўғилларининг қувилиши»дир.
«Уснех ўғилларининг қувилиши». Уладлар қироли Конхобарнинг сарой бахшиси Федельмиднинг уйида бўлган суҳбат вақтида ичкари хонадан чақалоқнинг қаттиқ чинқирган овози эшитилади. Федельмиднинг хотинини чақириб, воқеани сўраганларида, у бу товуш ўз ичидан чиққанини айтади. Донишманд Катбад она қорнида ажойиб қиз борлигини, унинг исми Дейрдре бўлишини ва бу қиз туғилиб вояга етгач, жуда кўп кишиларнинг қони тўкилишини башорат қилади. Уладлар бу суздан ҳаяжонланиб, қизга ўлим, деб қичқирадилар. Конхобар эса бунга эътироз билдириб, қизни ўз саройида тарбиялаб, катта бўлгач, хотин қилиб олажагини айтади.
Бола туғилгач, чиндан ҳам қирол саройида тарбияланади. Қизнинг довруғини эшитган Уснехнинг баҳодир ўғиллари уни кўришга ошиқадилар. Кўп қийинчиликдан сўнг улардан бири – Найси гўзал қиз Дейрдре билан учратади. Шундан сўнг уч оға-ини маслаҳатлашиб, қизни олиб қочадилар. Лекин қайси юртга бормасинлар, қирол Конхобар уларни таъқиб этаверади. Шундан сўнг улар Шотландияга ўтиб, чекка жойларда оғир турмуш кечирадилар, ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун Шотландия қироли хизматига киришга ҳам мажбур бўладилар. Қизнинг гўзаллиги ҳақидаги гап Шотландия қиролига ҳам етиб боради. Қирол қизни ўзига сўратади. Қиз унинг таклифини рад этгач, ҳаётлари яна ҳам хавф остида қолганини сезган Уснехнинг ўғиллари бошқа бир оролга бориб, ўша ерда яшай бошлайдилар. Бу воқеадан хабардор бўлган қирол Конхобар уларнинг гуноҳларини кечганини, бемалол қайтиб келишлари мумкинлигини маълум қилади. Қирол шундай мунофиқлик билан Уснех ўғилларини қўлга тушириб ўлдиртиради, гўзал Дейрдрени олмоқчи бўлади. Лекин қиз хиёнаткор Конхобарни ва қотил Эоганни лаънатлаб, ўз севгисида содиқ қолишини айтади ва аравадан ўзини қоя тошга ташлаб, фожиали равишда ҳалок бўлади.
«Уснех ўғилларининг қувилиши» жуда кенг тарқалган қадимий ирланд қиссаларидан бири бўлиб, кельтлар томонидан яратилган севги ҳақидаги ажойиб бадиий ёдгорликдир. Қиссанинг мазмуни «Тристан ва Изольда» ҳақидаги ҳикояга яқин туради. Қиссанинг қадимийлиги шундан ҳам маълумки, ҳали ҳикояда қаҳрамон Кухулин тилга олинмайди, бутун воқеа унинг тоғаси қирол Конхобар ҳақида боради. Бу қиссанинг асл нусхаси сақланмаган. Унинг X асрда кўчирилган ёзма нусхаси ва оғзаки вариантлари мавжуддир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish