О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet10/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Кухулин ҳақида қиссалар. Кухулин ҳақидаги сагалар Кухулиннинг туғилиши ҳақидаги қисса билан бошланади. Қиссада тасвирланган урф-одатлар унинг жуда қадимги даврга хос эканлигидан дарак беради. Кухулиннинг келиб чиқиши ҳақида турли афсоналар бор. Бир ривоятда Кухулин Конхобарнинг синглиси Дехтри билан Луг (қадимги кельт афсоналарида нур, санъат худоси)нинг ўғли деб кўрсатилади; унда Сетанта исмли бу боланинг ёшлигиданоқ тенгдошларидан кучли ва чаққон бўлганлиги ҳикоя қилинади.
Конхобар ва унинг жангчилари темирчи Куланникига зиёфатга борадилар. Бола ҳам Куланникига қараб йўл олади. Куланнинг жуда зўр ити болага ҳужум қилади. Олти ёшли Сетанта сопқондан тош отиб, итни ўлдиради. Кулан итнинг ўрнига саройни бир қанча вақт қўриқлаб беришни боладан талаб қилади, боланинг Кухулин (Кулан ити) номини олиши шу вақтдан бошланган. Кухулин забардаст, чаққон ва гўзал йигит бўлиб ўсади. У ирланд аёлларининг диққатини ўзига тортади. Уладлар йигитга муносиб қаллиқ ахтарадилар. Муносиб қиз топилмагач, Кухулиннинг ўзи қиз ахтаришга киришади. Қиз топиш унинг биринчи қаҳрамонлик кураши билан боғланган.
Кухулин Луг боғида Эмер исмли қизни учратиб, у билан суҳбатлашади. Улар бир-бирларини синаш учун саволлар берадилар. Кухулин гўзал, доно ва чевар Эмирни севиб қолади. Бироқ қизнинг отаси Форгал йигитни ҳалок эгиш мақсадида унга хавфли ва ниҳоятда оғир топшириқ беради. (Шу ўринда Кухулиннинг ҳарбий жангларда чиниқиши ҳикоя қилинади.)
Кухулин хатарли йўлдан ўтиб, кўп тўсиқларни енгиб, Скатах элига боради, у ерда қаҳрамон аёл қўлида жанговарлик маҳоратини оширади. Бу элга ҳужум қилган душман аскарларига ҳам зарба беради. Кухулин кўп душманларни енгиб, Эмерга эришади ва уни Конхобар саройнга олиб бориб, бахтли турмуш кечиради. Кухулин 17 ёшга кирганида жуда катта қаҳрамонлик кўрсатади.
Конкахт қироличаси Медб уладларнинг зўр бир буқасини тортиб олиш баҳонасида уларга ҳужум қилади. Бу вақтда бутун улад сеҳрли дардга чалинган эди. Фақат Кухулин, гўё илоҳий авлодга мансуб бўлганидан, касал бўлмайди. Шунинг учун ёлғиз Кухулиннинг ўзи бутун Ирландияни уч ой давомида душман ҳамласидан ҳимоя қилади, дарё кечигида туриб олиб, сеҳргарлик билан душман аскарларини яккама-якка келишга мажбур этади ва уларни бирма-бир мағлубиятга учратади. Уладлар касалликдан тузалиб, ёрдамга келганларидан кейин, душман бутунлай тор-мор этилади.
Бу воқеа акс этган «Куальнгедан буқа ўғирлаш» қиссасида Кухулиннинг матонати, ақли ва қаҳрамонлиги тўла гавдаланган. Бу эпос ўз мазмуни билан грек эпоси «Илиада»га ўхшайди. Лекин ихтилоф аёл учун эмас, буқа туфайли юзага келиши билан фарқ қилади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish