О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet4/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ИЛК ЎРТА АСРЛАР АДАБИЁТИ
*
И боб. ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТУЗУМИНИНГ
ЕМИРИЛИШИ ВА ФЕОДАЛИЗМНИНГ ВУЖУДГА
КЕЛИШИ ДАВРИ АДАБИЁТИ


РИМ ИМПЕРИЯСИ ҚУЛАГАНДАН СУНГ ҒАРБИЙ ЕВРОПА
Рейн, Дунай ва Висла дарёлари ёқалари ва Скандинавиянинг жанубий қисмидаги ерларда қадимги герман қабилалари яшар эдилар. Уларда ибтидоий жамоа тузуми ҳукмрон бўлиб, асосан, чорвачилик ва овчилик билан шуғулланганлар, деҳқончилик эса ҳали ривожланмаган эди. Ер қабила жамоаси ихтиёрида бўлиб, у коллектив равишда ишланар эди. Душман ҳужум қилган вақтда бутун қабила бирлашиб, унга қарши курашарди. Уруш очиш, ҳарбий бошлиқ тайинлаш ва бошқа масалалар халқ мажлисида ҳал қилинар эди. Энгельснинг кўрсатишича, қабила-жамоа тузумидан «ҳарбий демократия» ўсиб чиқади. Уруғ бошида халқ мажлиси сайлаган князь туради. Ҳарбий ишларда бевосита раҳбарлик қилган бошлиқ (герцог) жамоа ҳаётида катта роль ўйнай бошлайди.
«Талончилик уларнинг мақсади бўлиб қолган эди. Агар дружина бошлиғининг ўз жойига яқин ерларда қиладиган иши қолмаса ва бошқа халқлар яшайдиган жойларда уруш бўлиб турган бўлса, у, бирор ўлжа олиш мақсадида, ўз отряди билан шу жойларга боради...»
Қабила оқсоқоли ва харбий бошлиқларнинг халқ мажлисида имтиёзли ўрин тутишлари, асосий масалаларнинг улар томонидан олдиндан ҳал қилиб қўйилиши, шунингдек, қўлга туширилган ўлжанинг кўп қисми бошлиқларнинг ихтиёрида қолдирилиши мавжуд тенгликни йўқота боради. Ана шундай қилиб, аста-секин уруғдошлик тузумининг умри тугади. «Меҳнат тақсимоти ва унинг оқибати – жамиятнинг синфларга бўлиниши натижасида уруғдошлик жамияти емирилди. Уруғдошлик тузуми ўрнини давлат олди».
Европада феодал ўрта асрчилигининг бошланиши Ғарбий Рим империясининг емирилиш даврига тўғри келади. Уруғчилик жамоа иттифоқларига бирлашган «варвар» қабилаларининг империя ерларига қилган ҳужумлари қул ва деҳқонлар революциясининг ғалаба қилишига ва эски қулдорлик тузумининг емирилишига имкон беради.
Халқларнинг кўчиб юриши ёки кўчманчилик даври деб аталган бу асрлар тўхтовсиз урушлар билан тўлиб-тошган эди.
Ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшаган герман қабилаларининг хийла ривожланган оғзаки адабиёти бўлганлиги ҳақида Юлий Цезарь (эрамизгача И асрнинг ўрталари), Тацит (эрамизнинг И аср охири) ва бошқа тарихчиларнинг асарларида маълумотлар бор.
Қадимги германларнинг мифологик характердаги қўшиқларида қабила худолари, меҳнат ва қаҳрамонликлар, шунингдек, уруғ урф-одатлари акс этган. Рим империяси қулаб, феодал муносабатлари ташкил топа бошлагач, христиан черкови халқ қўшиқларидаги мажусий қарашларга қарши кураш олиб боради, эпик асарларга ҳам худди шу тартибда христиан дини ақидалари таъсири ўтказилади. Натижада Марказий Европа германларининг мажусий урф-одатлари акс этган эпик ёзма ёдгорликлари йўқолиб кетади. Герман қаҳрамонлик эпоси XИИ – XИИИ асрларда ёзиб олина бошлаган. Лекин хаттотлар черков ходимларидан иборат бўлгани сабабли, улар бу асарларга христианлик қарашларини киритганлар.
Қадимги герман эпосларининг сюжети халқларнинг кўчманчилик даври тарихидан олинган. Уларда турли тарихий шахсларнинг жанговар курашлари бош қаҳрамонларнинг саргузаштларида ифодаланган. Шунинг учун хам қадимги воқеалар ҳақидаги эртак ва ривоятлар бадиий ёдғорлик сифатида ўтмиш тарихни ўрганишда катта аҳамиятга эгадир.
Бир қатор эртак ва қиссаларда герман қабилаларининг гуннлар билан олиб борган урушлари тасвирланади:
Нибелунгларнинг ўлими ҳақидаги ривоятда золим Аттила нибелунглар хазинасини эгаллаш мақсадида бургундлар қироли Гунтер ва унинг сипоҳийларини ўз мамлакатига меҳмонга чақириб, уларни ўлдиради. Ривоятда айтилишича, Аттила ўз ажали билан вафот этган. Бироқ кейинги эпик эртакларда герман асираси Ильдико акалари учун қасос олиб, Аттилани ўлдиради, деб кўрсатилади.
Бургундларнинг ҳалокати ҳақидаги эртак Галлия ва Рейн бўйидаги айрим ерларни ишғол қилган франклар ва уларнинг қаҳрамони Зигфрид ҳақидаги ривоят билан уланиб кетади. Зигфрид ажойиб қаҳрамонлик билан ёвуз аждаҳони ўлдириб, нибелунгларнинг бой хазинасини қўлга киритади. У бургундлар қироллигига қирол Гунтер қиёфасида келиб, унинг душманига қарши урушларда қатнашади. Қирол Гунтер синглиси Кримхильдани унга беради. Зигфрид ҳам Гунтерга ажойиб баҳодир қиз Брюнхильдани олишда кўмаклашади. Гунтер қиёфасига кириб курашган киши Зигфрид эканлиги ошкора бўлгандан кейин, ғазабланган Брюнхильда Гунтердан Зигфридни ўлдиришни талаб қилади. Зигфрид ҳалокатидан кейин нибелунглар хазинаси бургундлар ихтиёрига ўтиб кетади. Очкўз Аттила бу хазинани ўзиники қилиш мақсадида бургундлар қиролини меҳмонга таклиф қилиб, уларни ҳалок этади. Зигфриднинг хотини Кримхильда туғишган акалари учун ўч олиб, уни ўлдиради.
Немисча «Нибелунглар хақида қўшиқ»да (XИИ аср) тарихий воқеалар янги тус олади, Кримхильда эри Зигфрид учун ўч олиб, ўз акаларини ўлдиради. Бу эса уруғчилик қонунлари ўрнини оила тартиблари эгаллаётганидан дарак берар эди.
Қадимги герман эпоси ҳарбий қаҳрамонлик, уруғ учун ўч олиш, ўзаро жанжаллар ва шунга боғлиқ бўлган бошқа саргузаштларни акс эттиради. Ижобий образлар ҳам ахлоқий, ҳам жисмоний жиҳатдан идеал қаҳрамонлар, салбий образлар эса қасоскор ва жиноятчи кишилар сифатида тасвирланади.
476 йилда Одоакр турли «варвар» қабилаларидан ташкил топган ўз дружинаси билан сўнгги Рим императори Ромул Августулни енгиб, унинг тахтини эгаллади. Бироқ Одоакрнинг ҳукмронлиги кўпга чўзилмайди. 493 йилда остготлар қироли Теодорик Одоакрни зиёфат вақтида ўлдириб, давлатни қўлга олади. Остготларнинг Италияда ҳукмронлиги 555 йилгача давом этади.
«Хильдебрант ҳақида қўшиқ»да мана шу тарихий воқеалар маълум даражада ўзгаришларга учрайди ва улар эркин талқин қилинади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish