О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet14/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Бальдрнинг тушлари ҳақида». Ёруғлик худоси Бальдр ҳаёти хавф остида қолганидан дарак берувчи ёмон тушлар кўради. Буни у худоларга маълум қилади. Улар кенгаш чақириб, Бальдрни хавф-хатардан сақлаш чораларини кўришни маслаҳатлашадилар. Шундан кейин Бальдрнинг онаси Фригг (Одиннинг хотини) йўлга чиқади ва атрофдаги ҳамма жонли ва жонсиз мавжудотдан ўғлига зарар етказмасликлари ҳақида ваъда олади. Бироқ, Фригг Омела номли кичик бир ўсимликни менсимай, ундан розилик сўрамайди. Бальдрга зиён-заҳмат етмаяжагидан хурсанд бўлган худолар синаш учун унга турли қуроллар ота бошлайдилар. Бироқ худоларга душман бўлган Локи сирни пайқаб олиб, Омелани илдизи билан юлиб олади ва кўр худо Годрга тутқазади, сен ҳам бошқалар каби Бальдрга от, деб унинг қўлини нишонга тўғрилаб қўяди. Омела Бальдрнинг кўкрагига тегиб, уни ўлдиради.
Бу фожиа ҳамма учун бениҳоя оғир эди. Улар қотилни сезадилар, лекин ўлдирмайдилар, чунки улар турган ер «буюк тинчлик макони» эди.
Бальдрнинг ўлими ва унинг тирилиши хақидаги миф антик адабиётдаги ўсимлик худоси Дионис ва бошқа худоларнинг ўлиши ва тирилиши ҳақидаги афсоналарга ўхшаб кетади. Бу эртаклар сюжетидаги яқинлик ибтидоий одамлар динининг деҳқончилик билан боғлиқ равишда келиб чиққанини кўрсатади. Йил фаслларининг алмашиниб туриши (ўсимликларнинг қишда ухлаб, баҳорда уйғониши) ҳақидаги умумий тушунча мифда худоларнинг ўлиши ва тирилиши тўғрисидаги тушунча билан боғланиб кетади.
Мифологик қўшиқларнинг асосий қаҳрамони Один донишманд сифатида гавдаланиб, у ахлоқий масалаларни тарғиб қилади. «Эдда»даги «Улуғ инсоннинг ҳикматли сўзлари» қўшиғи халқ донолигини акс эттирган оғзаки адабиётга яқиндир. Унда «варвар» қабилалари дружина ҳаёти, ҳарбий қаҳрамонлик, эрлар билан аёллар, дўст билан душман ўртасидаги муносабат очиқ ифодаланади. «Уйга киришингдан олдин, -деб ўргатади Один, - ҳамма томонга диққат билан қара: бирор ерда душман яшириниб ётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас», «Йўлда ўз қуролингдан бир қадам ҳам узоқлашма: найзага тез муҳтож бўлиб қолишинг мумкин», «Кундузни кеч кирмасдан... қуролии синаб кўрмасдан, қизни эрга чиқмасдан олдин мақтама» ва бошқалар.
«Локининг заҳарханда сўзлари» қўшиғи «Эдда»га киритилган ва яратилиши вақтига кўра, сўнгги қўшиқлардан биридир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish