О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet16/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Вольсунглар ҳақида сага». Қаҳрамонлик эпослари энди сагалар шаклида ишлана бошлайди. «Вольсунглар ҳақида сага» «Эдда» тўплами ичидаги қўшиқлар негизида юзага келган бўлиб, у герман қабилалари ўртасида кенг тарқалган «Нибелунглар хақида қўшиқ» сюжетининг скандинав вариантидир.
Саганинг бошида Сигурднинг авлод-аждодлари Волсунглар уруғининг келиб чиқиш тарихи, сўнгра бу авлоднинг ҳалокати берилган. Қиссадаги даҳшатли воқеалар қадимги мажусий динида қисматга ишониш нақадар кучли бўлганлигидан дарак беради. Шунинг учун ҳам карлик Андварининг лаънатланган хазинаси тасвири кенг ўрин олган. Мифда тасвирланишича, хазинага эга бўлмоқчи бўлган ҳар бир кимса ўлимга маҳкум қилинган.
«Сага»даги янгилик унга қирол Гуннарнинг Брюнхилдага совчи қўйишидан олдин Сигурд билан Брюнхилда ўртасидаги севги муносабатлари тасвирланган эпизоднинг киритилишидир.
«Сага»нинг ИX бобидан бошлаб «Эдда» қўшиқларидаги эртак ҳикоя қилинган, ундаги мустақил қўшиқлар бир-бирига боғланиб, бош қаҳрамон Сигурднинг биографияси яратилган. «Вольсунглар хақида сага», «Нибелунглар хақида қўшиқ»дан бирмунча кейин пайдо бўлган бўлса ҳам, лекин Исландиянинг ўзига хос тараққиёт йўлидан борганлиги, феодал тартиблар анча кеч юзага келганлиги туфайли, сагада қадимги герман эртакларининг энг эски версиялари ўз аксини топган.
Скальдлар поэзияси. X – XИИ асрлар ўртасида Норвегия ва Ислаидияда дружина қўшиқчилари – скальдлар поэзияси келиб чиққан ва ривожланган. Бу санъат қадимги қаҳрамонлик эпоси традициялари негизида пайдо бўлиб, унда князь ва унинг дружиналарининг ҳарбий юришлари мақталган. Лекин лиро-эпик турдаги бу поэзия халқ эпоси традицияларидан узоқлашиб, ҳарбий аристократия дидига мосланган «нозик» ва мураккаб санъатга айланиб кетган.
X асрда Исландияда юзага келган скальдлар поэзияси мамлакатнинг қадимги ижтимоий формалари билан боғлиқ оғзаки эпик ижод традицияларининг сақланишига катта таъсир кўрсатган. Исландияда қўшиқ тўқиш ва ашула айтиш санъати ҳамма ерда, айниқса, викинглар дружинасига кирган ёш жангчилар орасида кенг тарқалган эди.
«Кичик Эдда». Скальдлар поэзияси XИИ – XИИИ асрлардан бошлаб инқирозга учраган. Исландиялик Снорри Стурлусоннинг «Эдда»си худди шу вақтлар (XИИИ аср боши)да ёзилган эди. Кичик ёки прозаик «Эдда» деб юритиладиган скальдлар поэзияси ҳақидаги бу тўплам уч бўлимдан иборат бўлиб, унга ўша поэзиянинг энг яхши намуналари киритилган эди.
Биринчи бўлим афсонавий мазмундаги қўшиқлар асосида тузилган бўлиб, унда мажусий мифологияга якун ясалади. Иккинчи бўлим поэтикага бағишланган, бунда скальдлар поэзиясидаги бадиий усуллар – мураккаб образли иборалар ҳақида фикр юритилади. Прозаик «Эдда»нинг учинчи бўлими скальдлар поэзиясидаги вазнлар ҳақидаги обзордан иборатдир. Сноррининг «Эдда»си чинакам бадиий асар бўлмаса ҳам, лекин ундаги мифларнинг маълум тартибда ҳикоя қилиб берилиши, шубҳасиз, уни бадиий прозага яқинлаштиради. «Эдда»нинг биринчи бўлимидаги афсонавий швед қироли Гюльфи билан донишманд Один ўртасидаги диалог шаклида баён қилинган миф – эртак бунинг ёрқин мисолидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish