«Хильдебрант ҳақида қўшиқ». Қадимги герман эпосининг қабила дружина «Хильдебрант ҳаётини акс эттирган бирдан-бир намунаси ҳақида қўшиқ»дан қолган парча бўлиб, у ВИИИ асрда ёзиб олинган.
Қирол Одоакр билан келиша олмаган кекса жангчи Хильдебрант чақалоқ ўғли Ходубрант ва ёш рафиқасини уйда қолдириб, Дитрих Бренский дружинаси билан чет элга кетади ва гуннлар қироли Аттила саройида хизмат қилади. Бир неча йиллардан сўнг ўз ватанига қайтади. Лекин паҳлавон лашкар боши бўлиб етишган ўғли Ходубрант дружинаси қаршилигига дуч келади. Кекса Хильдебрант ёш жангчидан унинг қайси уруғ ёки қабилага мансуб эканини сў:раганида, у қарияларнинг ҳикояларига асосланиб, отаси Хильдебрант қирол Одоакр ғазабидан қочиб, Дитрих дружинаси билан Шарқ томонга кетиб қолганини, ўзининг исми Ходубрант эканини айтади. Ота ўғлини таниб, ўзининг ким эканини маълум қилади, лекин Ходубрант Хильдебрантнинг сўзларини найранг деб тушунади, чунки у отасини ўлиб кетган деб эшитган эди. Ходубрантнинг ишонмаслиги ва унинг шаънига ҳақорат сўзлар айтиши Хильдебрантни ғазаблантиради. Бу нарса уларнинг яккама-якка қаттиқ олишувига сабаб бўлади.
«Хильдебрант ҳақида қўшиқ»да халқларнинг кўчманчилик давридаги курашлари тасвирланган. Герман Хильдебрант гунн Аттила саройида хизмат қилиб, ўз туғишганларига қарши қўл кўтаради. «Қўшиқ»даги фожиа ота билан бола тўқнашувига сабаб бўлган кутилмаган воқеадагина эмас, балки қаҳрамоннинг мураккаб ички кечинмаларида ва ҳарбий бурч билан оталик ҳисси ўртасидаги зиддиятда ҳам намоён бўлади.
«Қўшиқ»нинг охири сақланмаган, лекин шунга қарамай, воқеаларнинг мантиқи ҳамда халқ эпоси анъаналарига биноан, масалан, шарқ адабиётида Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги Рустам билан унинг ўғли Сухроб, рус эпосидаги Илья Муромец билан Сокольник, кельт эпосидаги Кухулин билан Конлайх ўртасидаги тўқнашувларнинг барчасида ота, кўпдан бери кўрмаган ўғлига дуч келиб, уни танимай ўлдириб қўйгани каби бу асар ҳам ўғил Ходубрантнинг фожиали ўлими билан тугаган, деб тахмин қилиш мумкин.
«Хильдебрант ҳақида қўшик» ҳажми ихчам эпик поэмадир. Асарда бадиий тасвир кам учрайди. Қаҳрамонлар ўртасидаги диалоглар қисқа ва лўнда қурилган. Бу эса «Қўшиқ»даги воқеалар драматизмини кучайтиради. «Қўшиқ» кичик бўлишига қарамай, унда қаҳрамонларнинг тугалланган образлари яратилган. Чол Хильдебрант ҳаёт ва кураш тажрибасига бой донишманд, Ходубрант эса жанговар саргузашт ва кураш ҳиссиётлари таъсирига берилган ёш жангчи сифатида тасвирланади.
«Қўшиқ»нинг вазни оҳангдор ва мусиқий бўлиб, у арфа жўрлигида куйлаб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |