Ўрта асрлар адабиётининг даврларга бўлиниши. Ўрта асрлар адабиёти ўн асрдан зиёд тарихий даврни қамраб олади, у икки босқичга бўлиди: а) қабила тузумининг емирилиши ва феодализмнинг барпо бўлиши даври адабиёти; б) ривожланган феодализм даври адабиёти.
Ўрта асрлар адабиётининг бошланғич этапи X асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Лекин Европа мамлакатларида феодал муносабатлари турли муддатда шаклланганлиги туфайли бу даврлаштириш ҳам нисбийдир. Масалан, феодаллашиш жараёни олдин Францияда (ИX аср), ундан анча кейин Германияда, сўнгра Англияда содир бўлади. Европанинг шимолий ўлкаларида, кельт ва скандинавлар яшаган жойларда, бу жараён яна ҳам кеч бошланади. Кельт ва скандинавларда илк бадиий ижодиётнинг ўз ҳолича сақланиб қолиши ва унда қабила ҳаёти қолдиқларининг акс этиши, бу ўлкаларда христиан дини таъсирининг заифлиги ва халқларнинг ўз мустақиллиги учун қаттиқ туриб кураш олиб борганлигининг натижаси эди. Шунинг учун Кельт ва Скандинавиянинг маҳаллий руҳонийлари – монахлар мажусийлик руҳи билан суғорилган барча халқ адабиёти ёдгорликларини ўз ҳолича ёзиб олганлар.
Ривожланган феодализм даври (XI – XV асрлар) да уч турдаги бадиий ижод – халқ адабиёти, клерикал ва феодал-рицарь адабиёти мавжуд эди. Ўрта асрлар ҳаётида ўз имтиёзларини сақлашга интилган диний-черков адабиёти билан замонавий феодалрицарь адабиёти бир-бири билан боғлиқ ҳолда тараққий этади. Бу давр қахрамонлик эпосида рицарнинг ўз валинеъматига садоқати биринчи планда тасвирланади. Бу XИИИ аср охиригача давом этади, чунки бу давр ижтимоий ҳаётида рицарлар катта ўрин эгаллаб, урушлар олиб борар ва уни ўз фойдаларига ҳал қилар эдилар.
XIII аср охири ва XIV аср бошларида ўрта асрларнинг «гули» бўлган шаҳарларнинг қад кўтариши ва мустаҳкамланиши билан янги ижтимоий табақа – бюргерлар ўз кучини ҳис қилиб, душманга қарши курашга отланади ва феодал қўшинларига кетма-кет зарба беради. Шундай қилиб, «бюргерлар ва деҳқонлар рицарларни мағлубиятга учратадилар».
XИИИ асрда ривожлана бошлаган шаҳар адабиёти халқ ижоди традицияларига суяниб барча эзилган синфларнинг истак-орзуларини ифодалайди, ҳукмрон дворян-аристократияга қарши халқ норозилигини акс эттиради.
Шундай қилиб, ўрта асрлар феодал истибдоди, диний хурофот асридангина иборат бўлмай, балки зулмга қарши меҳнаткаш деҳқонлар ва «...улар орқасида ҳозирги замон пролетариатининг қўлларига қизил байроқ тутган ва мулкни умумлаштиришни талаб қилган ўтмишдошлари ҳам чиққан» давр бўлди.
Шунингдек, ўрта асрлар бизга ажойиб адабий мерос ва архитектура ёдгорликларини қолдирди. Бу давр «буюк прогрессив ўзгариш» даври, паҳлавонларга муҳтож бўлган ва титанлар яратган, ўзларининг ўлмас асарлари билан кишилик маданияти ривожига катта ҳисса қўшган Боккаччо ва Рабле, Шекспир ва Сервантес каби титан ёзувчиларнинг етишиб чиқишларига замин тайёрлаган давр ҳам бўлди.
БИРИНЧИ БЎЛИМ
Do'stlaringiz bilan baham: |