О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


XВИ б о 6. ИСПАНИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ



Download 2,4 Mb.
bet116/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

XВИ б о 6. ИСПАНИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ


Ижтимоий тузум ва адабиёт. XВ асрнинг иккинчи ярмидан Испанияда абсолют ҳокимият ташкил топа бошлайди. Бу даврга келганда мамлакат ерларини қайта қўлга киритиш ҳаракати – реконкиста асосан тугалланади. Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, Испанияда ва ўша вақтда унга қарам Португалияда ҳам савдо-саноат ривожланиб, капиталистик муносабатлар туғилади. Гуманистик дунёқарашнинг шакллана бориши билан феодал жамияти ва унинг урф-одатларига қарши кураш кучаяди. Лекин Испания вилоятларида буржуа муносабатларининг секинлик билан ўсиши, ҳар бир ўлканинг ўз қонун-қоидалари бўлиши ва, шунингдек, реконкистанинг узоққа чўзилганлиги сабабли абсолютизм бутун мамлакатни бир миллий давлат теварагига бирлаштира олмайди. Қироллик ҳукумати шаҳарлар билан иттифоқ тузиб, феодал тарқоқлигига чек қўя олмайди.
К.Маркс «Революцион Испания» деган мақоласида испан абсолютизмининг чегараланганлигини кўрсатиб ўтган эди. XВ асрда Европанинг бошқа мамлакатларида йирик монархиядан иборат давлатлар пайдо бўлиб, улар «маданийлаштирувчи марказ» сифатида хизмат қилган бир вақтда Испанияда бундай марказлашган ҳокимият ҳали йўқ эди. Феодал аристократия ўзининг ярамас одатларини сақлагани ҳолда инқирозга учрайди. Шаҳарлар эса янги замонга хос маъно касб этмасдан, ўзларининг ўрта аср куч-қудратларини йўқотадилар.
Савдо-саноат ишларида ҳам тушкунлик рўй беради. Америкадан келтирилган олтин мамлакатнинг хўжалигини издан чиқаради. Четдан мол сотиб олиш фойдалироқ бўлиб чиқади. Оқибатда, деҳқонлар хонавайрон бўлади. Мустамлака халқларини талаш ва эзиш кучаяди. Моддий бойлик ишлаб чиқариш ҳаддан ташқари қисқариб кетади. Олтин запаси тугагач, хўжалик ҳаётида яна оғир вазият юзага келади. Абсолютизм мамлакатда иқтисодий кучнинг ўсиши ва буржуа муносабатларининг ривожланишига тўсиқ бўлиб қолади, натижада ягюна миллий давлат ўрнатилмайди. Испанияда мутлақ ҳокимият Европа монархиясига ташқаридан қараганда ўхшаса ҳам, лекин у шарқий деспотизми билан «осиёча идора қилиш формаларига киритилиши керак», деб кўрсатган эди Маркс. Зулмга қарши бош кўтариб чиққан халқ ҳаракатини бостириш учун абсолютизм ҳарбий-полиция тартибларини ўрнатади. Испан монархияси Европа феодал реакциясининг таянчи эди. Католик черкови эса халқни қулликда сақлаш учун қирол ҳукуматига ёрдам беради. Озодликка бўлган ҳар қандай интилиш тақиқланиб, жуда кўп гуноҳсиз кишилар инквизиция жазосига дучор бўлади. Маркс кўрсатиб ўтганидек, черков абсолютизмнинг энг даҳшатли қуролига айланади.
XВИ асрнинг иккинчи яримларида, Филипп ИИ (1556-1598) ҳукмронлик қилган даврда, мустабид ҳокимият сиёсий ва иқтисодий тушкунликка учрайди. Нидерландия қўлдан кетади. Англияни босиб олиш учун юборилган Испаниянинг «Енгилмас Армада» флоти тор-мор этилади (1588), мамлакатда феодал-католик зулми кучаяди. Илгари Испаниядан яҳудийлар қувилган бўлса (1492), энди ўтроқлашиб қолган маврлар ҳайдалади (1609). Бу воқеалар мамлакат хўжалигига, сўзсиз, салбий таъсир кўрсатади.
XВИИ аср ўрталарига келиб Испания ўзининг илгариги қудратидан маҳрум бўлади, кейинчалик у мустамлакаларидан ажралиб, учсиз давлатга айланиб қолади. XВИ-XВИИ асрлар мобайнида давом этган деҳқон қўзғолонлари эса абсолютизм кризисини яна ҳам чуқурлаштириб юборади.
Испан Уйғониш даври адабиёти XВ-XВИ асрларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеалар, мамлакат тарихий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ равишда шаклланиб, унда илғор гуманистик ғоялар тарғиб қилинади.
Бу адабиётнинг дастлабки этапи (XВ аср охири, XВИ асрнинг биринчи ярми)даги йирик шоирлардан бири Фернандо де Эррерадир (1534-1597).
Бу даврда лирика жанрига нисбатан эпик поэзия кенг кўламда ривожланади. Тарихий, таълимий-дидактик, афсонавий, диний ва бошқа турдаги поэмалар юзага келади. Чунончи, Эрсилья (1533-1594) нинг катта эпопеяси «Араукана»да ҳинд-араукан қабиласидан бўлган чилийларнинг испан ҳукмронлигига қарши кўтарган қўзғолонлари тасвирланади. Асарда қабила қаҳрамони Каупаликаннинг мардона кураши, аёлларнинг севги саргузаштлари тасвирланади. Поэма ўша давр Испания учун характерли кайфият – янги мустамлакаларни босиб олиш, маҳаллий халққа «маърифат» тарқатиш каби интилишларни акс эттиради.
XВИ асрда яшаган йирик португал ёзувчиси Луис де Камоэнс (1524/25-1580) ижодида давр руҳи муваффақиятли гавдаланади. Камоэнс бир неча комедия, бир қатор шеър, шу жумладан бахтсиз севгини ифодалаган 350 дан ортиқ сонет ёзади. Лекин у, асосан, «Лузиада» поэмаси билан машҳур. Асар Васко де Гаманинг Африка орқали Ҳиндистонга йўл топиши ва португалларнинг бу мамлакатга кириб боришини тасвирлайди. Шоир жамиятдаги нуқсонларни, сарой аҳлининг мунофиқлигини ва ҳукмронларнинг оғир солиқлар солиб халқни эзаётганлигини аямай фош этади. Поэмада синфий қарама-қаршиликлар, рицарь саргузаштлари, колонияларни босиб олишга интилиш каби даврнинг характерли хусусиятлари акс эттирилади. Асарнинг аҳамияти шундаки, у инсоннинг табиатни ўрганишга қаратилган фаолияти ва уринишларини қизиқарли қилиб тасвирлаш билан бирга, поэзияда реалистик услубнинг ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатди.
Эрсилья ва Камоэнс ижодларига Гомер, Вергилий каби шоирларнинг таъсири бор эди. Бу таъсир уларнинг поэмаларида реалистик эпизодлар билан бирликда фантастикага берилишда кўзга ташланади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish