О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet115/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ШЕКСПИРНИНГ РЕАЛИСТИК МЕТОДИ


Шекспирнинг адабий фаолияти йигирма икки йил давом этган бўлса, шундан ўн икки йили (1595—1607) энг самаралн давр ҳисобланади. Бу вақт мобайнида у бадиий жиҳатдан энг юксак трагедияларини яратади. Темасининг бойлиги, ғоявий йўналишининг аниқлиги ва ҳаётий воқеаларнинг чуқур реалистик тасвири Шекспир трагедияларини юқори босқичга кўтарди. Шу сабабли унинг драматик ижоди дунё театрлари репертуарларидан мустаҳкам ўрин эгаллаб, ҳозиргача кишиларни ҳаяжонлантириб келмоқда ва уларга бадиий завқ бағишламоқда.
Турмушни атрофлича ўрганиб, инсон характерининг моҳиятини очиш, унинг кўп қиррали томонларини ҳаққоний ёритиш, инсон интилишларининг туб сабабларини ҳар тарафлама акс эттириш Шекспирнинг драматик маҳоратининг асосини ташкил этади. Драматург, баъзи ёзувчилар каби томошабинга панд–насиҳат қилишни асосий мақсад қилиб қўймайди, балки уни воқеликни чуқур тушуниш, юз бераётган ҳодисалардан тегишли хулосалар чиқариб олишга мажбур қилади.
Шекспир реализмининг кучи феодал тузуми ҳалокатини, пайдо бўлаётган буржуа жамиятининг иноонлар учун фожиавийлигини сезиш ҳамда бу жамиятнинг разолат ва қабоҳатларини ҳаётий образларда ҳаққоний гавдалантиришидадир.
Шекспир олтин ва тамагирлик кишини йўлдан оздиришини алоҳида таъкидлайди. Чунончи, унинг қаҳрамонларидан Ромео дорифурушдан олтин баробарига заҳар сотиб олиб: «Заҳарни сен сотмадинг, балки мен сенга сотдим», деб олтиннинг ҳалок этувчи таъсири заҳарникидан ҳам кучли эканини тасдиқлайди.
Турмушнинг аччиқ–чучугини ўз бошидан кечирган ва ҳукм сураётган адолатсизликни фош қилиб: «Гуноҳингни олтин билан жилолантирсанг, унга қонун найзаси ҳам ўтмай синади», дейди истеҳзо билан кекса Лир. Олтин бандаси Шейлокнинг тош юрак характери, афиналик Тимоннинг олтин ҳақидаги монологи ҳам бу жиҳатдан характерлидир.
Шекспир трагедияларидаги кўпчилик салбий образлар мол–дунёга ўч, шуҳратпараст, худбин ва ҳийлагар шахслардир. Булар дастлабки капитал тўплаш даврининг вакиллари Ричард ИИИ, Клавдий, Яго ва Макбетлар бўлиб, улар ўз шахсий манфаатлари йўлида қонли жиноятлардан ҳам қайтмайдилар. Буларга қарши ўлароқ, Шекспир юксак инсоний фазилатларни ўзида мужассамлантирган пок табиатли Ромео, Гамлет, Отелло, Эдгар образларини мадҳ қилади.
Шекспир яратган образлари жонли кишилардир. Уларда ижобий фазилатлар бўлиши билан бир қаторда катта нуқсонлар ҳам мавжуддир. Масалан, Отелло олижаноб инсон, лекин унинг заиф томони ҳодисаларни танқидий мулоҳаза қила олмаслиги ва ишонувчанлигидир. Лир ҳам яхшилик билан ёмонликни тез ажрата олмаслиги туфайли, фожиага дучор бўлади. Яго, Ричард, Ш Макбет, Клавдийлар жиноят дунёсининг вакиллари, лекин улар нодон одамлар эмас, ўз мақсадлари йўлида қаттиқ туриб ҳаракат қилувчи ва оғир вазият юз берганда иккиланиб, ўз қилмишларини оқлаш ёки асослашга интиладиган сезгир кишилар ҳамдир.
Шекспир яратган образларда инсоннинг табиий ҳолати, орзу–истаклари, ишқ–мухаббати ёрқин акс этган. Айниқса, аёллар жозибадорлиги, ўрта аср анъаналари ва жоҳил ота зулмига дадил қарши чиқишлари билан ажралиб турадилар. Гермия («Ёз кечасидаги туш»), Жульетта, Дездемоналар вафодорлиги, жасур ва пок ахлоқлилиги билан ажралиб турадилар. Карделия («Қирол Лир») ҳақ иш учун қаттиқ туриб курашувчи сифатида кишини ўзига мафтун этади. Шекспир асарларидаги аёллар ҳам ақлий, ҳам ахлоқий томондан эрлар билан баравардир. Ҳатто Жульетта жасорат жиҳатдан Ромеодан юқори туради.
Ҳақиқатан ҳам, «Карделия, Офелия ёки Дездемона сингари маъсума қизларни кўрганида руҳи ёшариб, ақли фикри очилиб, бутун вужуди яшнаганини сезмаган ким бор».
Шекспир драматургияни янги ва юқори босқичга кўтарди. Унинг тематикасини бойитиб, воқеаларни типик ва реал акс эттириш принципини такомиллаштирди. Шекспир ўз асарлари учун турли тарихий ва адабий манбалар (антик санъат, Англия тарихи, Италия Уйғониш даври адабиёти)дан ижодий фойдаланди. Бу нарса унинг дунёқарашини кенгайтирди, инглиз халқ театри традицияларини давом эттириб, турмуш диалектикасини англаши (кулги билан фожиани биргаликда акс эттириш, санъатни чегаралаб қўядиган антик адабиётга хос уч бирлик қонунига риоя қилмаслик)га ёрдам берди, драматургиясининг хилма–хил, жонли бўлишини, реалистик ва халқчил йўналишини ҳам белгилаб берди.
Шекспир реалистик методининг ўзига хос хусусияти шундаки, у характерларни типик шароитда индивидуаллаштириб ёритади.
Булар қаҳрамонларнинг доимий ривожланиб боришида ҳам намоён бўлади. Характернинг мантиқига муҳитнинг жирканч оқими номуносиб келганда гуманист–мутафаккир Гамлет сўзни ташлаб, қўлига қилич олади, жасур лашкарбоши Макбет шуҳратпарастликка берилиб, золим жиноятчига айланади. Персонажларда юз берган ўзгаришлар курашлар натижасида келиб чиққан бўлиб, улардан ҳар бири ўзининг хусусиятларига эга.
Шекспир драматургиясида халқ вакиллари — камбағал студент Горацио («Гамлет»), масхарабоз («Қирол Лир»), Флавий («Афиналик Тимон») ва бошқалар алоҳида эътибор билан тасвирланади. Улар ақл–заковати, соф кўнгиллилиги ва садоқати билан ажралиб турадилар. Масхарабознинг кинояли, ўткир сўзларида халқ донолиги акс этган. «Ричард ИИИ», «Генрих В» тарихий драмаларида ҳам деҳқон, солдатлар катта куч сифатида кўрсатилган.
К.Маркс ва Ф.Энгельс Шекспирнинг драматик фаолиятига юқори баҳо берганлар. Маркс антик ёзувчи Эсхил билан Уйғониш даврининг бу улуғ мутафаккири Шекспир китобларини қайта–қайта кўздан кечирган. У «икки буюк санъаткор — Эсхил ва Шекспир драматик даҳосини ниҳоят даражада қадрлар эди», деб ёзган эди Лафарг Маркс ҳақидаги хотирасида. Маркс ва Энгельснинг баҳоларида Шекспир ижодининг реализми ва характер яратишдаги санъаткорлиги алоҳида таъкидланади. Уларнинг «Франц Фон Зикинген» трагедияси муносабати билан Лассалга ёзган хатлари катта аҳамиятга моликдир. Бу хатда Шекспир трагедияларидаги чуқур реалистик тасвир, Уйғониш даври ва унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларини кўрсата билиш, мураккаб ва ёрқин образларни яратиш маҳорати таъкидланади.
Драмада, деб кўрсатади Лассалга Маркс, «деҳқонларнинг (айниқса шуларнинг) вакиллари ва шаҳарнинг революцион элементлари жуда муҳим ва актив фон ташкил этмоқлари лозим эди... Шундай қилганда сен истар–истамас асарни кўпроқ шекспирлаштирган бўлур эдинг, ҳолбуки, энди сенинг асосий камчилигингни шунда деб ҳисоблайманки, сен индивидиумларни замон руҳини ифодаловчи оддий жарчиларга айлантириб, шиллерчасига ёзибсан».
Ф.Энгельс М.Каутскаяга ёзган хатида характерларни шекспирчасига «аниқ индивидуаллаштириб чизиш», «ҳар бир шахсни муайян шахсият қилиш» ҳақида маслаҳат беради.
Шекспир типик характерларини индивидуаллаштириш йўли билан ёрқин образлар яратдики, бу нарса унинг трагедияларини юқори босқичга кўтарди. Шекспир яратган характерларнинг жонлилиги ва кўп қирралилигини Пушкин юксак баҳолади. У XВИИ аср француз классицизм адабиётининг вакили Мольер билан таққослаб ўртадаги фарқни кўрсатди.
«Шекспир яратган шахслар,— деб ёзган эди Пушкин,— Мольердаги каби бирор эҳтирос, бирор қабоҳатнинг моҳиятини ифодаловчи типларгина эмас, балки бир талай ҳис–туйғулар, кўпгина қилмишларни ўзида гавдалантирган жонли одамлар сифатида мужассамланадики, муайян шароитлар уларнинг хилма–хил ва кўп қиррали характерларини томошабин кўз олдида ривожлантиради. Мольерда хасис — фақат хасисгина, холос; Шекспирда эса Шейлок — хасис, зийрак, қасосчи, фарзандсевар, ҳозиржавоб киши қиёфасида ҳам кўринади». Пушкин Шекспирнинг «характерларни эркин ва кенг тасвирлаши тўғрисида гапириб, «Борис Годунов» устида ишлаганда унинг бу маҳоратидан ўрганганини кўрсатиб ўтади.
Шекспирнинг реалистик санъат ҳақидагл қарашлари Гамлетнинг актёрлар билан бўлган суҳбатида очиқ ифодаланган. Бу Уйғониш даври реалистик адабиётининг ўзига хос манифестидир. Бунда у ортиқча шовқин–сурон кўтармаслик, сунъийликка берилмаслик, «сўзга яраша ҳаракат» қилиш, «ҳаракатга яраша» гапириш ва «булар табиийлик чегарасидан чиқмаслиги шарт» экани ҳақида гапиради.
Қаҳрамонларнинг нутқи уларнинг жамиятда тутган ўрнига қараб белгиланади. Масалан, Гамлетнинг нутқи ҳақиқатни аниқлашга интилган, ҳар томонлама билимдон киши — гуманистнинг асосий хусусиятларини яққол кўрсатадиган киноя ва афоризмларга бойдир. Характерларни индивидуаллаштириш, дастлаб улар нутқининг ўзига хос бўёқларини топа билишда акс этади. Отелло учун маҳбубасининг бадани — «қордан ҳам оқ», «мармардан силлиқ», уйқудаги Дездемона—очилиб турган гул, унинг ўлдирилиши — кун ва ойнинг тутилиши билан тенг. Ягонинг иборалари, тилидаги образлилик ўзига хосдир. У атрофини ўраб олган муҳитни ҳайвонотхонага ўхшатади. Яго лейтенант Кассиони камситади; содиқ хизматчини—эшак, одамларни — қарғалар билан таққослайди. Ягонинг гаплари қўпол, Отеллонинг иборалари нозик, ёқимли ва чуқур маънолидир.
Шекспир пьесаларида фожиали ва кулгили ҳолатларнинг бирлиги персонажлар нутқидаги кескин ўзгаришларда ҳам намоён бўлади: «Кўтаринки монологлар заҳарханда ҳажвий сўз ўйинлари билан алмашади. Масалан, Жульетта тўйи азага айланган вақтда, машшоқлар масхарабозлик қиладилар. Офелиянинг гўрини қазиётган гўрковлар аския билан шуғулланадилар. Уруш кетаётган пайтда рицарь Жон Фальстаф майхонага кириб олиб, маишат билан овора бўлади.
Шекспир турмушдаги кўтаринки ва тубан, фожиа ва кулги, содда ва мураккаб воқеаларни юксак бадиий шаклда, чуқур фалсафий фикрлар билан диалектик бирликда бера олади. Шекспирнинг драматик даҳоси Пушкиннинг 1825 йилда Н.Н.Раевскийга ёзган хатида жуда тўғри кўрсатилган: «Ҳодисанинг ростгўйлиги ва диалогнинг чинлиги — мана трагедиянинг ҳақиқий қонуни... (Мен Кальдеронни ҳам, Вегани ҳам ўқиган эмасман), бироқ Шекспир бу қандай ҳайратда қолдирадиган одам! Ҳаяжондан ҳалигача ўзимга келолмайман! Байрон — трагик сифатида у билан тенглаша олмайди!..» Сўнгра Пушкин унинг асарларидаги ҳар бир кишининг ўзича севиши, нафратланиши, қайғуриши, қувониши ҳақида гапириб, Шекспирни диққат билан ўқишга ундайди.
Улуғ Октябрь социалистик революциясининг ғалабаси буюк драматург ижодини марксизм–ленинизм таълимоти асосида чуқур ўрганиш учун барча имкониятларни яратиб берди. Шекспир асарларининг янги ва мукаммал таржималари пайдо бўлди. У ҳақда кўп илмий мақола ва китоблар яратилди, уларда улуғ ёзувчининг ижодини сохталаштириб, уни мистик, декадент, антигуманистик ғояларни ифодаловчи қилиб кўрсатишга уринган Ғарбий Европа реакцион буржуа адабиётшунослари ва театр арбоблари фош этилди.
1918-1956 йиллар мобайнида СССРда Шекспир асарлари 230 марта 2 миллион 644 минг тиражда нашр этилган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг умумий сони беш миллиондан ошиб кетди. Совет Иттифоқида 30 дан ортиқ халқ ўз она тилида унинг китобларини ўқимоқда.
1960 йилда ўзбек тилида нашр қилинган Шекспир пьесаларини республикамизнинг таниқли шоирлари Ғ.Ғулом («Отелло», «Қирол Лир»), М.Шайхзода («Гамлет», «Ромео ва Жульетта»), Уйғун («Юлий Цезарь») таржима қилганлар.
Ҳамза номидаги Ленин орденли Ўзбек давлат академик драма театри Улуғ Ватан урушидан олдинги йиллардаёқ Шекспир асарларини саҳналаштиришга киришганди. Бу театрда Шекспирнинг «Гамлет» трагедиясининг саҳнага қўйилиши (1935) ўзбек театрчилик санъати тарихида катта воқеа бўлди. Ундан кейинги йилларда ҳам театр коллективи улуғ драматургнинг асарларини саҳналаштириш билан жиддий шуғулланиб, унинг «Отелло» (1941), «Ромео ва Жульетта» (1951), Юлий Цезарь» (1964) трагедияларини, «Вероналик икки йигит» комедиясини (1966) ҳам намойиш қилди.
Сермушоҳида Гамлет, шижоатли Отелло образларини яратиш ва талқин қилишда СССР Халқ артистлари А.Ҳидоятов, О.Хўжаев, Ш.Бурҳоновларнинг ижодий ютуқлари ва артистлик санъати очиқ намоён бўлди.
Шекспир даҳоси билан яратилган ажойиб хотин–қизлар образи, хусусан латофатли ва кучли иродали Дездемона образини яратишда СССР Халқ артисти Сора Эшонтўраеванинг хизматлари беқиёсдир.
1945 йилда Тошкентга келган инглиз парламент делегацияси Шекспир трагедияси постановкаси билан танишгач, «Ҳамза» театри хотира дафтарига: «Биз пьесанинг бундай яхши қўйилганини ҳеч қачон ва ҳеч қаерда, ҳатто Лондонда ҳам кўрмаган эдик. Биз айниқса Отелло ва Дездемона ролини ўйнаган артистлар маҳоратига қойил қолдик», деб қайд этиши бежиз эмас эди.
Шаклан миллий, мазмунан социалистик, интернационалистик маданиятимизнинг юқори босқичга кўтарилганлигидан далолат берувчи бу театр Уйғониш даврининг улуғ драматурги Шекспирнинг гуманистик асарларини оммалаштиришда катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish